Ёки катта-кичик ноқулайлик, ҳудудлардаги бефарқликларнинг соҳага салбий таъсири ҳақида
Cтатистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 4,2 млн хорижлик сайёҳ келган. Шундан, Қирғизистондан 1,2 млн, Тожикистондан эса 1,2 млн.дан ортиқроқ турист саёҳат учун юртимизни танлаган.
Шунингдек, 442,1 минг нафар рус, 845,8 минг қозоқ, 83,7 минг туркман, 62 минг турк, 35,5 минг хитой, 33,3 минг ҳинд, 19,5 минг италян, 23,9 минг жанубий Кореялик ва 211,2 минг нафар бошқа давлат фуқаролари ташриф буюришган.
Албатта, бу рақамлар оддий рақам эмас, бу шунча кишининг ватанимиз ҳақидаги таассуротлари, кези келса, жонли тарғиботи деганидир. Компаниямизга мурожаат қилаётган хорижлик сайёҳлар асосан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Мўйноққа саёҳат қилиш истагини билдиришади.
Ҳар бир саёҳат якунида биз улардан муаммо ва камчиликлар ҳақидаги фикрларини сўраймиз. Кўпинча туристлар вилоятлардаги меҳмонхона хизматларидан шикоят қилишади. Мисол учун – яқинда мисрлик бир сайёҳ ўз таассуротларини шундай ифодалади:
“Ресторанлар хизмати яхши. Ширин таомлар таъми унутилмас. Саёҳат уюштириш мумкин бўлган жойлар кўп. Тарихий обидалар кишини ҳайратга солади. Кўчалар чиройли. Аммо, меҳмонхона, транспорт хизмати сифатини яхшилаш керак. Кўчалар яхши тартибга солинмаган, ер ости йўллари йўқ ва энг ёмони кўп йўллар чуқурликларга, ўйиқларга тўла”.
Ҳиндистонлик сайёҳлар эса ҳожатхонлар камлиги, борлари ҳам талаб даражасида эмаслигидан норози бўлишганди.
Таассуфки, сайёҳларнинг ана шундай ноқулайликлар ҳақидаги Интернетдаги видеомурожаатлари мамлакатимиз туристик имижига нисбатан салбий қарашларнинг шаклланиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Туристик фирмалар учун яна бир катта муаммо бу Афросиёб тезюрар поездига билет топиш муаммосидир. Муаммо бўлмаслиги учун билетни бир-икки ой аввал олиб қўйиш керак бўлади. Кўпинча бизнесменлар ёки раҳбарлар бир ҳафта, нари борса, 2-3 кун олдин бизга мурожаат қилишади. Бунақа пайтда эса Афросиёбга билет топиб бўлмайди... Ўзбекистон темир йўллари билан шартномамиз борлиги учун ҳам шундай вазиятларда аранг билет топилади.
Модомики, бизнинг жуда бой тарихимиз, юзлаб муқаддас қадамжоларимиз, тарихий обидаларимиз бор. Гастрономик, агротуризм, экотуризм, зиёрат туризми, миллий ҳунармандчилик ҳамда экстремал ва тоғ туризмида юзлаб турпакетлари жорий қилинган. Лекин туризмнинг ҳар бир йўналишида сифатли хизмат кўрсатишга эътибор қаратилиши керак. Шундан келиб чиқиб, доим жамоамга: “Ўнта эмас, майли битта сайёҳга хизмат кўрсатайлик, токи ўша меҳмон салбий таассуротлар билан кетмасин” дейман.
Ҳозирча бу Ҳиндистон, Россия ва туркиялик ҳамкасбларимиз билан яхши ҳамкорлик қиляпмиз. Шунингдек, келгусида Европа мамлакатлари билан ҳам ҳамкорлик ўрнатишни режа қилганмиз. Айни пайтда бу борада музокаралар олиб боряпмиз.
Дунё иқтисодчилари, туризмни иқтисодий ривожланишнинг драйвери дейишади. Давлатимиз раҳбари ҳам бежизга мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини ошириш, туризмнинг ҳар бир йўналишида инновацион, замонавий шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш жуда муҳимлигини таъкидламадилар.
Айтиш керакки, бу борадаги ислоҳотлар нафақат соҳа ривожига, балки янги иш ўринлари яратилишида ҳам муҳим ҳисобланади. Айниқса, сайёҳлар сонининг ошиши туризм ривожланаётган мамлакатлар учун, пул оқимини оширишда фойдали бўлади.
Хулоса қилиб айтиш керакки, бу соҳадаги камчиликларни бартараф этмас эканмиз, сайёҳларга хизмат кўрсатишда оқсаш кузатилаверади.