Ёхуд “Катта террор” ҳақида биз билган ва билмаган ҳақиқатлар
Иккинчи жаҳон уруши даврида нафақат водий аҳли, балки бутун ўзбекистонликлар “ота” деб эъзозлаган Усмон Юсупов аслида ким эди? Ўша пайтларда борини бериб ишлаган миллатпарвар давлат ва сиёсат арбобини наҳақ айблаш кимларга керак бўлиб қолганди?
Тарих саҳифаларини шошилмай варақласак, Компартияга, яъни, социализм ва коммунизм ғояларига ишонган Усмон Юсуповнинг ҳаёти жуда мураккаб кечганига гувоҳ бўламиз.
Усмон Юсупов 1900 йилнинг 1 мартида ҳозирги Фарғона туманидаги Каптархона қишлоғида туғилди. 1916 йилдан Қовунчи (ҳозирги Янгийўл шаҳар)даги пахта тозалаш заводида шиббаловчи бўлиб ишлади. 1926 йилдан 1929 йилгача Тошкент Бинокорлар уюшмаси раиси, Касаба уюшмалари Тошкент округи кенгаши раҳбари сифатида фаолият юритган бўлса, 1929 йилдан 3 йил давомида Ўзбекистон Компартияси МК котиби, кейинги 4 йилда ВСЦПС Ўрта Осиё бюроси раиси, 1934 йилдан 1955 йилгача эса турли вазифаларда иш олиб борди.
Хусусан, 1937-1950 йиллар оралиғида Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби, 1953-1955 йилларда эса Ўзбекистон Министрлар Советининг раиси лавозимларида ишлади. Усмон ота ўз фаолияти давомида халқни англаш, унинг бор-йўғидан бохабар бўлиш, мушкулларини осон қилишдек эзгу ишларга бош бўлди.
Бир сўз билан айтганда, Усмон Юсупов халқимизнинг ишонч ва ҳурматини қозонганди. Аммо Усмон Юсуповнинг ҳаётлигида ҳам, ўлимидан кейин ҳам унга нисбатан туҳмат ва бўҳтонлар уюштирилдики, биринчи ҳамлани 1937–1938 йиллардаги «Катта террор» бошлаб берганди.
Маълумки, ВКП(б) Марказий Комитети Сиёсий бюросининг 1937 йил 11 июлдаги йиғилишида «Антисовет унсурлар тўғрисида»ги масала кўриб чиқилиб, унда Ўзбекистон ССРда Икромов, Болтабоев ва Загвоздиндан иборат учлик таркиб тасдиқланади. Бироқ кейинроқ С.Болтабоев ўрнига Жўрабек Тўрабеков учлик аъзолигига киритилади. Айнан ана шу учлик қарори билан 1489 киши отилиб, 3952 киши сургун қилинади.
1937 йилга келиб, Акмал Икромов ўз лавозимидан олиб ташлангач, унинг ўрнига Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби этиб Усмон Юсупов тайинланади.
Аммо кутилмаганда «До конца истребит контрреволюционную банду» номли мақола ёзилиб, Усмон Юсупов номидан республика марказий матбуотида эълон қилинади. Бундан ташқари, ушбу мақола тездан китоб шаклида – 35000 нусхада нашр қилинади. Эътибор беринг: Усмон Юсупов ЎзКомпартия Марказий Комитетининг биринчи секретари лавозимига 1937 йилнинг 27 сентябрида тайинланган бўлса-да, 20 октябрга келиб, ушбу мақола ва китоб рус тилида чоп этиляпти.
Тўғри, 1937–1938 йиллардаги қатағонда Усмон Юсуповнинг мутлақо айби йўқ деб бўлмайди. У машъум «Учлик»нинг аъзоси эди. «Учлик» таркиби эса Москвадан, Сталин ва Ежовлар томонидан тасдиқланар, Усмон Юсупов эса бунга итоат қилишга мажбур эди.
Манбаларда қайд этилишича, 1938 йилнинг баҳорига келиб, вилоят, шаҳар ва туман партия комитетлари секретарларининг 60 фоизи қамоққа олинади. Худди шу йилнинг иккинчи ярмида партия ходимларидан яна 114 киши қатағон қилинади. Аммо бундан оммавий қатағонликларга Ўзбекистон раҳбари бефарқ қараган, дея хулоса чиқариш адолатсизлик бўларди.
Буни Усмон Юсуповнинг 1938 йилда шахсан И.В. Сталин, А.А. Андреев ва Г.М. Маленковларга махсус хат билан мурожаат қилиб, НКВД (Ички Ишлар Халқ Комиссари) ходимлари ҳаддан ошаётганликлари ва шу боисдан уларни жиловлаб қўйиш масаласи кўндаланг қўйилганида ҳам кўриш мумкин: «Ўзбекистон Ички ишлар халқ комиссарлари органлари фаолиятида жуда катта камчилик ва қонунбузарликларга йўл қўйилмоқда, бу ҳолат НКВД органларига суқилиб кириб олган душманлар, айниқса Леонов (халқ комиссарининг собиқ ўринбосари) ва Апрессян (собиқ халқ комиссари) томонидан ҳар жиҳатдан рағбатлантирилиб, ҳатто шунга мажбурлаб келинди.
Оммавий қамоққа олишларга зўр берилди, кўп ҳолатлар етарли даражада асосланмади. Ички ишлар халқ комиссарлигида, унинг районлардаги бўлимларида ҳатто энг кўп қамоққа олиш учун мусобақа эълон қилинди. Бинобарин, НКВД ходимлари фаолиятига баҳо беришда уларнинг ўзлари ҳибсга олган одамларнинг кўрсатмалари ва сони далил бўлиб хизмат қилди. Бу эса етарли даражада асосланмай қамашларга кенг йўл очди».
«Катта террор» шароитида Сталинга бундай мурожаат билан чиқиш ниҳоятда хавфли эди. Лекин Усмон Юсупов бунинг учун ўзида жасорат топди. Аммо айнан ана шу хат унга нисбатан айблов ҳужжатлари тўплашга сабаб бўлганини ўша пайтда кўпчилик билмасди ҳам.
Журналист ва юрист Файзулла Қиличевнинг ёзишича, Леонов-Немировскийга нисбатан 1938 йилда қўзғатилган жиноий иш ҳужжатлари орасида Г.Затуловскийнинг «Леонов бошчилигида бўлим бошлиғи Лиситсин томонидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг котиби Усмон Юсуповга нисбатан уйдирмалардан иборат материал тўплана бошланди.
Улар қамоқда ётган Ғулом Ёқубов ва Рустам Исломов (иккаласи ҳам республикада раҳбар ходимлар бўлган)лардан минг хил азоблар бериш йўли билан, Юсупов, Акмал Икромов тўдасидаги аксилинқилобий ҳаракатда бўлганларнинг фаолларидан эди деб ёздириб олдилар» ... деган жумлалар учрайди. Кўриниб турибдики, Усмон Юсупов ўшанда қамалиш арафасида эди. Аммо унинг бахтига Москвада тўсатдан Ежов қамоққа олиниб, Усмон Юсупов қабоҳатли қатағондан омон қолади.
Бизнингча, мамлакатимизнинг йирик давлат ва партия арбоби Усмон Юсуповнинг босиб ўтган ҳаёт йўлини холисона ёритиш ва бу сиймонинг шонли ҳаёти, кураши мисолида бутун халқимизни, айниқса, ёшларимизни тарбиялашда унумли фойдаланишимиз зарур. Шу маънода ҳамУсмон Юсуповнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида бадиий ва драматик асарлар, кинофильмлар яратиб, унинг номи абадийлаштирилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Бир сўз билан айтганда, қарийб 30 йил мобайнида 1937–1938 йиллардаги қатағон тарихи мавзуси билан шуғулланиб, Москва, Тошкент, Украина, Ставропол ўлкаси, Қозоғистон, Қирғизистон республикаларидаги архивларда тадқиқот олиб борган мутахассис сифатида Усмон Юсуповнинг 1937–1938 йилларда «Катта террор» кампаниясида тутган ўрни ва ролига янгича ёндашув, янгича муносабат бўлиш керак деб ҳисоблайман.