Одоб билан бошланган тўй, барака билан якун топади!
Куни кеча бир тўйда таклиф қилишди. Тўй соҳибларию, соҳибалари меҳмонларнинг рози бўлишлари, ўзлари қадрланганини ҳис этишлари учун бор имкониятларини ишга солибдилар. Дастурхонлар тўкин, меҳмонлар иззат-икромда, тўйхонада шодлик ва самимият ҳукм суради.
Бироқ ана шундай гўзал манзарага қарамай, бир ҳолат юз берди. Ҳали дастурхон атрофидан турмасимиздан, баъзи меҳмонлар дастурхондаги нозу-неъматлар, безаклару, совғаларгача йиғиштириб тугунларига жойлай бошлашди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Кимки Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонига икром қилсин.” Дея марҳамат қилган эканлар.
Меҳмонни ҳурмат қилиш суннат. Лекин меҳмон ҳам ўзига хос одоб ва масъулиятни ҳис этиши лозим эмасми? Чунки Пайғамбаримиз “Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада гўзалликни (эҳсонни) ёқтиради.” деганларку!
Яъни, инсон ҳар ишни тартиб, одоб ва инсоф билан амалга ошириши керак. Тўйга таклиф қилинган ҳар қандай меҳмон қаноат билан, шукроналик билан дастурхонда ўтирса, бу охир-оқибат маънавий юксалишимизга хизмат қилади.
Қуръони каримда “...Еб-ичинглар, лекин исроф қилманглар. Албатта, У (Аллоҳ) исроф қилувчиларни севмайди.” Дейилганку!
Тўйдаги таомларнинг исроф бўлиши, ортиқча сарф-харажат бу шубҳасиз гуноҳ, ҳам ношукурликдир. Ҳар биримиз билишимиз керак: дастурхоннинг ҳар бир луқмаси ортида оғир меҳнат бор, ният бор, дуо бор.
Тўй эгалари шодлик улашар экан, меҳмонларнинг қувончи орқали дуо кутади. Биз эса уларнинг оғирини енгил қилиш ўрнига, беодоблик ва қаноатсизлик кўрсатсак, инсофдан бўладими?
Хулоса ўрнида: одоб – миллат кўзгуси. Тўй – шукроналик мактаби. Меҳмон – қадриятлар ифодаси. Шундай экан, ҳатто тўйларимизда сабрни, шукрни, энг асосийси эса одобни йўқотмайлик.