Таниқли олим, ЎзРФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти директори Низомиддин МАҲМУДОВнинг ёзишича, бугун курраи заминда уч мингдан ортиқ тил бор.
Бошқа маълумотга кўра, 2010 йили “National Geographiс” жамияти томонидан ташкил қилинган экспедиция аниқлаган Ҳиндистондаги коро тили дунё тилшунослигида қайд этилган 6909-тил ҳисобланади. Табиийки, бу тилларнинг ҳар бири муайян бир қавм учун эъзозли она тилидир ва уларнинг ҳар бири ўзининг собит соҳибига эга экани, шубҳасиз. Зотан, ўзини, ўзлигини, керагу нокерагини қўришни уддалай олмаган қўрқоқ қавмнинг она тили ўзи билан бирга тарих қаърида йўқликка маҳкум бўлганки, бу тиллар эндиликда дангалига “ўлик тиллар” номини олган...
Ўша етти мингга яқин тиллардан бири бўлмиш ўзбек тили – ўзбек халқининг эҳтиромли ва эътиборли она тили мустақиллик шарофати билан бугун қарийб ўттиз етти миллионли Ўзбекистоннинг ўктам давлат тили сифатида ривожу равнақ йўлини тутган. Биз ана шу муаззам тарихий сананинг ўттиз беш йиллигини нишонлашдан чексиз сурур ва ҳузур туймоқдамиз.
Яқин тарихимизда “доҳий”нинг “Тил – кишилар ўртасидаги энг муҳим алоқа воситасидир” қабилидаги қоидаси йўриғида тилни ўта жўн, оддий ва бирёқлама таъриф билан тавсифладик. Аслида, бу вазифа тилнинг вазифаларидан биргинаси эди, холос; бу таъриф муайян бир тилни бошқаси (айтайлик, хорижий) билан алмаштирганда ҳам бажарилавериши мумкин, деган қарашга йўл очар эди... Ҳолбуки, ҳар қандай шахс нинг ирқу эътиқоди, замину замонидан қатъи назар, миллий-руҳий мағзини она тили тайин ва таъмин этади.
Айтиш жоизки, айни шу миллий-руҳий мағиз мутлақо ўзига хос бир моҳият бўлиб, миллатнинг тафаккур тарзини, “идрок кўзи”ни қатъий белгилаб беради. Дунё файласуфлари томонидан минг йиллардан бери таъкидлаб келинаётган тил ва тафаккурнинг бирлиги тўғрисидаги қатъий қоиданинг асл маъноси ҳам шу. Рус тилининг машҳур изоҳли луғатини яратган Владимир Далнинг отаси – даниялик, онаси эса олмон аёли, унинг мана бундай эътирофи диққатга сазовор: “На майлистак, на диний ишонч, на аждодлар қони инсоннинг у ёки бу халққа мансублигини тайин этади...
Ким қайси тилда ўйласа, у ўша халққа мансубдир...” Ҳақиқат шуки, тил миллатнинг тамалини тайин этадиган, илигини соғлом сақлайдиган, асрлардан асрларга тўзғитмай олиб ўтадиган бетакрор қудратдир.
Маълумки, боланинг илк, тетапоя тил малакалари, демакки, дунёни миллий кўз билан идрок этиш тажрибалари оилада таркиб топади. Тил ҳақида ўйлаганимда, олмон тилшуноси Вильгельм фон Гумбольдтнинг “Тилларнинг хилма-хиллиги фақат товушларнинг турличалиги эмас, балки ҳар бир миллатдаги дунёни кўришнинг фарқлилиги натижасидир”, деган гапи ёдимга тушади.
Чиндан ҳам, ҳар бир миллатнинг ўзига хос кўриш тарзи, ўзига хос идрок интизоми, умумлаштириб айтганда, ўзига хос тафаккур тамойили бор. Бу ўринда яна аллома Вильгельм фон Гумбольдтнинг “Турли тиллар миллатлар учун уларнинг оригинал тафаккур ва оригинал идрок органлари эканлигини умумэътироф этилган ҳақиқат дейиш мумкин”, деган гапини ҳам эслаш жоиз.
У тафаккурнинг умуман тил билан боғлиққина эмас, балки ҳар бир алоҳида конкрет тил билан шартланганлигини таъкидлайди. Гумбольдт ўзининг “Инсон тиллари тузилишининг фарқлари ва унинг инсоният маънавий тараққиётига таъсири ҳақида” номли йирик асарида “Тил фикрни яратувчи органдир. Ақлий фаолият ва тил яхлит бутунликни ташкил этади”, деб ёзган.
Мен она тилимизнинг, давлат тилининг мавқеи тушиб кетгани ҳақидаги фикрга унча қўшилмайман. Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида бу йўналишда олиб борилаётган қамровли ишлар ва уларнинг нақд натижаларидан асло кўз юмиб бўлмайди. Айниқса, сўнгги беш йилда амалга оширилган оқилона ишларнинг самараси барчамизнинг кўз ўнгимизда. Тўғри, она тилига, давлат тилига нописандлик билан қарашдай айрим номақбул ҳолатлар баъзи ёшлар орасида йўқ эмас.
Уларнинг илдизлари, сабабларини, биринчи навбатда, оиладан излаган маъқул. Она тилига муҳаббат туйғуси қалбдан тугал жой олмоғи учун, энг авввало, ота- она, оила масъул эканлигини унутмаслик лозим. Бу беҳад масъул вазифани фақат мактабга ташлаб қўйиш ақлнинг иши эмас. Мазкур вазифа оилада амалга оширилмаса, кейин жуда кеч ва ҳеч бўлади. Чунки ҳар қандай тарбиянинг, айниқса, тил, маънавий комиллик, миллий ўзлик тарбиясининг бош ва бетакрор ўчоғи болани доимий ўраб турган ижтимоий муҳит, хусусан, оиладир.
“Қуш уясида кўрганини қилади”, деган гап бор халқимизда.
Яна шу нарса ҳам аниқки, қуш уясида эшитганини айтади. Қарға боласининг ўз инида эшитиб қулоғига илгани ва тилига тиргак қилгани “ғақ-ғақ”дир, у бошқа, масалан, булбул инининг доимий хушоҳанг саси бўлмиш “чаҳ-чаҳ”ни ҳеч бир замон тилида тирилтира олмайди. Қарғанинг “чаҳ-чаҳ” айлаши учун у ўз инида кўз очган дамданоқ шу сас унинг қулоғида ипакдек эшилмоғи зарур... Наинки қуш, одам боласи ҳам шундай. Зотан, мазкур нақл ҳам одам боласи учун айтилган, фақат топиб, кўнгил деган нозик хилқатнинг ғоят ингичка торчаларини титратмай айтилган.
Фарзанд тарбиясида, боланинг тил тарбиясида уйнинг, яъни оиланинг мутлақ ҳал қилувчи омил эканлиги ҳақидаги бундай гўзал ва лўнда ҳикматлар кишилик жамиятининг бир неча минг йиллик тажрибалари маҳсули сифатида юзага келганлиги табиий... Кўп тилни билиш жуда яхши, бу бугунги даврнинг талаби. Фаранг маърифатпарвари Вольтер айтганидек “Кўп тилни билиш битта қулфга тушадиган бир неча калитга эга бўлиш билан баробардир”.
Аммо хорижий тилни ўрганиш асло она тилини унутиш ҳисобига бўлмаслиги зарур. Оилада ҳам ажнабий тилнинг асосий бўлиши она тилида ҳали собит бўлмаган боланинг тилга бўлган муҳаббатини муаллақлаштиради, бундай ҳолларда ҳам сиз айтган она тилига нописандлик болалайди...
Японшунос Вадим Алпатовнинг қайд этишича, ҳатто бошқа тиллар таъсирига ўта ҳушёрлик билан қарайдиган бугунги японларнинг тилидаги компьютер техникасига оид терминологиянинг нақд 99 фоизи инглиз тилидан ўзлаштирилган сўзлардир. Аммо таъкидлаш лозимки, бу билан қадим ва бой тарихий илдизларга соҳиб бўлган япон тили ўз мустаҳкам ўзанларидан чиқиб кетгани йўқ. Бугунги глобаллашаётган дунёда тиллараро сўз олди-бердиси табиий равишда фаоллашган, бир мамлакатда пайдо бўлган муайян бир ашё аксарият ҳолларда ўзининг ўша мамлакат тилидаги номи билан бошқасига кириб бормоқда.
Бу ҳам ўзига хос бир қонуният. Лекин айни ҳолатда халқ бор экан, миллат деган бикир ва буюк тушунча тирик экан, бу тилнинг таназзулига ёки бошқа тилларга қўшилиб кетишига олиб келмайди. Дунё аҳлининг инглиз тилига ёки ягона бошқа тилга ўтиши ҳақиқатдан тамоман мосуво афсонадан бошқа нарса эмас. Ҳеч қандай тараққиёт эгаси тирик тилни минг йиллар билан ўлчанувчи такомил ўзанларидан чиқариб юбора олмайди.
Масалан, 90-йилларнинг бошида тайёра, тайёрагоҳ, куллиёт, таҳсилгоҳ, илмгоҳ, минбаргоҳ, ҳужжатасровхона каби қанчадан-қанча сўзлар “топилди” ёки мутлақо сунъий бир тарзда ясалди ва истеъмолга тиқиштирилди. Аммо тил даҳоси уларни асло қабул қилмади. Эскирган сўзларни тиклаш ҳам тилимизнинг минг йиллик бой захираларидаги муайян қисмларни ҳаракатга келтириш, ишга солиш демакдир.
Масалан, илгари “эскирган” деган тамға билан яшаган вазир (министр), вилоят (область), туман (район), жарроҳ, жарроҳлик (хирург, хирургия) каби бир қанча сўзлар тилимиздан жой олганига анча бўлди. Она тилига ўринсиз оталикни даъво қилиб бўлмайди. Она тилини бошқа тилларнинг тазйиқидан, сўз босқинидан асрамоқ керак.
Биз истаймизми-йўқми, бир мамлакат тилидан бошқа тилларга у ёки бу зарурият туфайли сўз кираверади. Фан ва технологиядаги муайян кашфиётлар, ютуқлар, энг ками, шу кашфиётчининг исми ёки бошқа бирор шаклда ўзга тилларга кириш учун йўл топаверади. Замонлар оша шундай бўлиб келган.
Бу ўринда биргина алгоритмнинг “Ал-Хоразмий” эканлигини ифтихор билан эслашнинг ўзи кифоя. Бугун ҳам шундай: “Мерседес”, “Самсунг”, “Сони” каби юзлаб муайян бир тилнинг сўзлари бутун дунё тилларига кириб борган. Ҳатто институт деган сўзни гўёки ўзбекча олийгоҳ билан алмаштиришнинг маъқул ёки маъқул эмаслиги ҳақида мутлақо кераксиз баҳс-мунозаралар авж олган пайтда маркетинг, менежер, брокер, бартер каби ўзбекча учун мутлақо янги сўзлар аллақачон тилга кириб бўлди...
Бугун мамлакатимизда ўзбек тили деярли барча фан йўналишларида қамровли тарзда қўлланмоқда. Албатта, ҳар қандай фанни ўрганиш, ўзлаштириш учун унинг алифбосидан – терминологиясидан хабардорлик зарур бўлади. Маълумки, фаннинг катта-кичик асосий тушунчалари бевосита терминлар орқали ифодаланади. Терминлар ҳар қандай фан тилининг асосини ташкил этиши ҳақидаги қоида бугун аксиома мақомини олиб бўлган. Шунинг учун ҳам тадқиқотчилар ҳақли равишда “фан тили муаммоси, энг аввало, терминологик муаммо сифатида қаралмоғи лозим” эканлигини таъкидлайдилар.
Тилда лингвомаданий жиҳатларнинг муқаррар равишда мавжудлиги антропоцентрик тилшунослик бағрида пайдо бўлган лингвомаданиятшунослик йўналишининг тўғри ва эътироф этилган ғояларидан биридир. Тилнинг ўзига хос, махсус бирлиги бўлмиш терминларда, айниқса, гуманитар фанлар терминосистемаларида лингвомаданий унсурнинг бўлмаслиги мумкин эмас. Чунки гуманитар фанлар халқларнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа хусусиятларини акс эттиради.
Табиий ва аниқ фанлар эса инсонга тобе бўлмаган, объектив ҳодисаларни ўрганади. Шунга кўра уларни номловчи термин асосида ётган илмий тушунча лингвомаданий белгига эга эмаслиги билан характерланади. Аммо ҳатто айрим техник терминлар ҳам механизм (асбоб, қурол кабилар)ни ишлатишдаги миллий ўзига хосликни акс эттирувчи лингвомаданий ахборотни ўз ичига олиши мумкин, деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд.