Истиқлол насиб этгач, кейинги йўналишни белгилаб олиш анчайин жиддий кечганди. Негаки, қарийб бир ярим аср қарамликдаги тафаккурни уйғотиш, вазият ўзгарганини тушунтириш, бир сўз билан айтганда, энди тақдиримиз ўз қўлимизга ўтганини афкор оммага етказиш мезони мавжуд эмас, муносабат тамойиллари эса ҳали яратилмаган эди.
Шундай бир шароитда этикдўзнинг ошпаз бўлиб қолиши осонроқ эди. Худди шундай ҳам бўлди: тарихимизнинг шонли саҳифасига дахлдор Амир Темур ўтган йўллар бўйлаб ёшлар сафарига фольклоршунос олим раҳбарлик қилган, илмдан бутунлай йироқ режиссёр эса йўлбошловчиликни қўлига олмоқчи бўлганди. Соҳанинг чинакам мутахассислари эса ҳали катта издиҳомларга аралашмас эдилар.
Шундай шароитда тарих ишқибозларидан иборат, ўзларини чинакам ватанпарвар ҳисобловчи бир гуруҳ ёшлар муаррих олим Пўлат Зоҳидовнинг суҳбатига мушарраф бўлишди. Асосан меъморчилик ўтмиши билан шуғулланган олим шу машваратга эътиборли тарихшунос сифатида танилган Бўрибой Аҳмедовни ҳам таклиф этган экан. Ўшанда анча жиддий суҳбат бўлди, иштирокчилар аслида гап нимада эканини, масалага қандай ёндашиш лозимлигини биринчи марта ҳис этдилар. Албатта, биз уюштирган экспедиция ҳақида ҳам гап бўлди, аммо унинг «етакчилари» бу машваратда йўқ эди, чамаси бу ерда «икки қўчқор...» воқеаси содир бўлаётган эди.
Мен тадбирдан кейин имкон топиб, устоз Бўрибой Аҳмедов билан суҳбатлашдим. Рости, учрашув давомида менга кўпроқ ул зотнинг фикрлари маъқул бўлганди ва мулоқот асносида ёзган мақолаларим ҳамда шу асосда «Ёш ленинчи» газетаси уюштирган сафар ҳақида айтиб ўтдим. Домла фикрларимни эътибор билан эшитиб, ҳамкорлик қилишга бажонидил рози эканликларини айтдилар.
Ҳаракатлар жараёнида англаб бордикки, тарихга мурожаат, уни ўрганиш, жамоатчиликка етказиш борасида бир дунё юмушлар бор экан ва агар саъй-ҳаракатлар тартибли олиб борилмаса, калаванинг учини йўқотиб қўйиш ҳеч гап эмас экан. Аввало, 3-4 минг йиллик ўтмиш чанг ва ғубор ичида ётибди, кейин эса бу бойлик турли андазалар, нуқтаи назарлар билан шундай ҳолга келтирилганки, ростдан ёлғонни, қаҳрамондан душманни ажратиш қийин бўлиб қолган. Ана шу юмушни имкон қадар бажаришда тарих фанлари доктори Бўрибой Аҳмедовнинг тажрибаси ва илмий салоҳияти кўп асқотди. Кейин домланинг одамохунлиги, самимияти масалага сидқидилдан, бутун меҳрни бериб ёндашишни таъминлади.
Шундай қилиб, 1996 йилгача - ЮНЕСКО томонидан Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини халқаро миқёсда нишонлаш ҳақида бир тўхтамга келгунча бу мавзудаги юмушлар юзаки танишиш, позицияларни аниқлаб олиш, бирламчи материалларни жамоатчиликка маълум қилиш билан ўтди. Рости, ҳали тоталитар тузум исканжасида шаклланган ва ўтмишга баҳо беришда мустақиллик манфаатларидан эмас, марказ талабларидан келиб чиқиб ёндашадиган (афсуски, бундай кимсалар ҳозир ҳам мавжуд) тоифа ҳам бўлиб, кўпинча уларнинг иродаси устиворлик қиларди.
Шундай шароитда жамоатчилик асосида иш бошлаган «Амир Темур маърифий жамияти» асосий юмушларни бажарди, қолаверса, мамлакат ичкарисидагина эмас, халқаро миқёсда ҳам мавзунинг моҳиятини тушунтириб беришга катта ҳисса қўшди. Нуфузли халқаро ташкилот қарорини қабул қилишни таъминлайдиган маърифий-ахборий базани шакллантиришгача бўлган юмушларни бажаришда ҳам таянч илмий марказ бўлди, шу туфайли саъй-ҳаракатларнинг қонуний натижаси сифатида қабу қилинган қарор ўта мамнуният билан кутиб олинди (ҳатто жамиятнинг фаол аъзолари Парижга борадиганларнинг рўйхатига киритилди). Албатта, бу жуда катта муваффақият эди. Шубҳасиз, бу юмушларнинг бошида жамият раҳбари сифатида Бўрибой Аҳмедов туради.
Бир сўз билан айтганда, тоталитар тузум шароитида шаклланган қолиплардан воз кечиш, қолаверса, уларни синдириб ташлаш осон бўлмаганди. Яъни «Соҳибқирон Амир Темур – миллат ифтихори» деган тўхтамга осонликча келинмаган. Фикр инерцияси туфайли бу ҳақиқатни хаспўшлаш, ҳали тарихий маълумотлар тўла оммалашмаган шароитда воқеликни бутун бўй-басти билан тўла тасаввур қила олмаслик ҳоллари ҳам кузатилгани рост. Фақат мустақиллик адолатигина ҳамма иккиланишларга чек қўйди ва мавзунинг бутун кўламини тасаввур қилиш имкони пайдо бўлди. Шунда қарашларни таҳрир қилиш ҳам юзага келди. Тоталитар конценцияга зид равишда масалага бутун инсоният манфаатларидан келиб чиқиб баҳр берган ҳур қарашлар ошкор бўлгач, бу ҳақиқатни бутун борлиғи билан юзага чиқариш миллий зиёлиларнинг ватанпарварлик вазифасига айланди.
Ўша иккиланиш ва изтиробларга тўла кунлар ҳамон ёдимда, зеро, хотирада у дамлар илк баҳор нафасидек илҳомбахш ва ёқимли муҳрланган. Куз ҳавоси ҳам навбаҳордек ҳузурбахш, «кеч кузнинг тунд кунларидан бирида устоз газеталарда ишлаётган қадрдонларига янги китобини тақдим этишни ихтиёр қилди. Қаватма-қават, хонама-хона ҳамроҳлик қилиб юрар эканман, инсон тақдирида из қолдирган йиллар залворини, ҳаёт аталмиш олий неъматнинг ишва-ю, инжиқликлари ва, ниҳоят, тақдирнинг ажру мукофотларини яна бир карра ҳис этгандек бўламан». Бу иқрорлар қайд этилган ўттиз йиллар олдин ижтимоий кайфият ҳозиргидек эмас, жамиятнинг салмоқли қатлами иккиланишлар муҳитида яшарди.
Шундай шароитда олимнинг ўз китобини дастхат билан топширишга жаҳд қилиши эшикма-эшик юриб, Наврўз келганидан огоҳ этаётган боланинг шодон ҳолатига ўхшарди. «Олимни кўрганда ёришиб кетган чеҳралар, таниганларнинг меҳр ва ҳавас билан боқишлари, танимаганларнинг эса катта кўзойнакли ушоққина чолга тавозеъ билан жой бўшатишлари Бўрибой Аҳмедов сиймосини борлиқда акс эттириб тургандек бўларди».
О, у кунлар!
Илм аҳлининг қадри қанчалик баланд эди! Бутун мавжудот уларга интиларди. Қалб маърифат билан нурланган, виждон фидойиликка ундар, мақсад - дунё мезонлари даражасида фикр юритиш, ана шу кўламда насиб этган олий толеъ – мустақиллик моҳиятини англаш ва англатиш; бу ҳикматдан кўнгиллар юксалган, эртадан умидлар шоён баланд, шунинг учун унча-мунча миннатлару ташвишлвр эриш туюлмасди, аксинча, фидойилар «эски қудуқни тозалашда кўпроқ лойга ботиб тер тўкишдан» томошабин бўлиб турганлардан ортиқ завқ оларди. «Ўшанда домлани махсус машинада кузатиб қўйиш имкони бўлмаганди.
Троллейбуснинг олд ўриндиғига бемалол ўрнашиб олган етук тарихчи олим, ўтмишимизнинг зукко билимдони йигитлардек қўлларини чамбарак қилиб хайрлашганча халқ денгизи ичида шўнғиб кетар экан, унинг юзида заррача оғриниш ёки инжиқлик зоҳир бўлмаганди. Аксинча, атрофида шунча одам борлигидан бағри тўлгандек улуғвор кўринарди...» Ўша кунлар ҳамма бир бутун бўлиб, келажакка порлоқ умидлар билан боққан эди. Айни пайтда Соҳибқирон Амир Темурнинг ёрқин шахсияти миллатни бирлаштириш, юксак мақсадларга сафарбар этишда маёқ, йўлчи юлдуз вазифасини бажарган эди. Йўллар ва диллар шу нурдан чароғон эди.
Бир томондан эркинлик нашъаси, иккинчи томондан мудроқ тарихимизни жонлантиришдек савобли юмуш бизга куч берар, ҳар доим бу борада бирор хайрли юмуш билан банд бўлардик. Мен ҳам домла билан тез-тез учрашиб турар, ҳаётда кўп синоатларни кўрган, уруш даҳшатлари-ю, илм заҳматларини етарлича тотган табаррук зот билан мулоқотлардан ҳаёт мактабини ўтардим. Саъй-ҳаракатларимни домланинг қўллаб-қувватлаши билан ўша йилларда анча машҳур бўлган, қизил империянинг нақ юрагидаги ҳаракатларнинг жонли гувоҳи, ўз пайтида республиканинг биринчи раҳбари бўлиб ҳамда Москвада Марказий Осиё ўлкаларидан ягона вакил сифатида Сиёсий бюро (Сиёсий ижроия қўмитаси)да фаолият кўрсатган, дунё танийдиган муътабар инсон Нуриддин Акрамович Муҳиддинов билан мулоқотда бўлдим, муфассал бир суҳбат тайёрлаб эълон қилдим.
Албатта, учрашувлар шунчаки «югур-югур» ёки бирор юмуш важидан эмас, балки тарих илми, ўтмишга баҳо беришнинг адолатли тамойиллари, айниқса, Соҳибқирон Амир Темур тарихини талқин қилишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган илмий мулоқотлар тарзида ўтарди. Йиллар ўтиб борар, ҳаёт араваси измида давом этар экан, бу кунларнинг ҳам ғанимат ва такрорланмас эканлиги хаёлга келмаса-да, умр карвони бирўтар бекатлардан қайтмас бўлиб ўтиб бораётгани ҳақиқат эди. Ростдан, у кунлар ўтмишга айланди, бугун сарҳисоб қилиб қарасам, устоз Бўрибой Аҳмедов билан учрашувлардан эсдалик бўлиб, тўртта суҳбат бисотимда қолган экан.
Улар билан қайта танишиб, бир томондан такрорланмас кунлар соғинчини ҳис этган бўлсам, иккинчи томондан чўкиб бораётган тепалик устидан боқсанг, тоғлар ниҳоятда қўл етмас бўлиб кўринишини тушуниб етдим. Бой ҳаётий тажрибага эга бўлган, ҳаётнинг қайноқ қозонида пишиб тобланган, теран тарихий босқичларни бошидан ўтказган одамнинг ҳаёт йўли афсонавий титанлардек туюлди. Ўша кунларнинг жўшқин руҳи ҳиссиз варақлардан гувлаб турарди. Улуғвор, юксак мақсадларга тўла сермазмун лаҳзалар...
«Ҳозирги кунларимизнинг моҳияти нималарда зуҳур бўлмоқда?» деган савол билан бошланади «Мангу устувор ҳақиқат» («Халқ сўзи», 1993 йил 10 февраль) деб номланган суҳбат. Биринчи жумладаноқ ўша кунлар масъулияти, йўлни адашмай тўғри танлаш ҳаяжони шундоқ сезилиб турибди. Суҳбат асносида билдирилган «СССР деган давлат парчалангач, кўп республикалар мустақиллик йўлига ўтиб олдилар. Лекин бу ҳали тўла мустақиллик эмас. Бунинг учун ҳали кўп курашишга тўғри келади» деган гаплар ўша кунларда эриш туюлмагандир, аммо бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Тарихга муносабат, ўлкамизнинг юксак салоҳиятидан гувоҳлик берувчи омиллар, илк қадамлар ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан олим ўз фикрларини изҳор қилар экан, зиммадаги вазифанинг нақадар масъулиятли эканини қайд этади, барча ижобий кучларни бир нуқтада бирлаштириш зарурлигини таъкидлайди. (Манба: «Соҳибқирон абадияти», «Шарқ», 2016 йил).
«Сибирга кетмаган ўзбек» («Ўзбекистон овози», 1994 йил 7 июнь) сарлавҳаси остида эълон қилинган суҳбатнинг мавзу доираси эса анча кенг бўлди. Унда устоз мулоқот баҳона таржимаи ҳолига бир қур назар солади, «Толеъингиздан мамнунмисиз?», «Бундан ҳам яхшироқ натижаларга эришишингиз мумкин эдими?», «Умуман ўтмиш ҳақида тўғри гапни айтиш мумкинми?», «Эътиқод билан яшаш осонми?», «Илмда олимнинг идеали бўладими?» сингари нисбатан қалтисроқ саволлларга ҳам батафсил жавоб қайтариб, Рим империяси билан СССР тақдирини таққослайди, устозлари Струве, Орбели, Кононов, Петрушевский, Арендс ва бошқаларни ҳурмат билан эслайди, уларнинг юксак инсоний фазилатларидан ҳайратга тушганини билдиради, ҳаётий хулосаларини баҳам кўради ва суҳбат кўпинча бўладигандек, муштарийларга сабр-тоқат тилаш билан охирига етади. (Манба: «Имзоли хатлар», «Шарқ», 2007 йил).
Устоз билан яқин мулоқотларда бўлиб, ҳаёт тарзига разм солиб, ул зотнинг катта авлод вакили сифатида кўпгина фазилатларига қойил қолганман. Шулардан асосийси – меҳнаткашлик, аслида, меҳнатсеварлик. Уларнинг тенгдошлари учун вақт энг катта бойлик эди ва ундан имкон чегарасида фойдаланишнинг ҳадисини олишган эди. Иккинчиси – тезкорлик. Буни суҳбатларни тайёрлаш жараёнида амалда сезганман. Ҳеч нарсани пайсалга солмай, ҳар доим мен тавсия этган саволларга қоғозда батафсил, юқори саводхонликда эринмай, оғринмай, ёзиб жавоб қайтарганлар. Бу фазилатларнинг ҳаммаси «Амир Темур» тарихий романи (1995 йил)нинг юзага келишида яна бир бор исботланган.
Ойбекнинг «Навоий» романини бугун ўқиганлар «Ҳаммаси маълум гаплар-ку» дейиши мумкин, аммо ёзувчи асарида келтирган таржимаи ҳолга доир маълумотлар ўшанда биринчи марта жамоатчиликка маълум қилинганини, Ойбек тадқиқотчи сифатида тарихий далилларни ҳам кашф қилганини, ҳам бадиий акс эттирганини ҳис этишмайди. Бўрибой Аҳмедов «Амир Темур» асарини эълон қилганда ҳам буюк бобокалонимиз ҳақида халқимиз деярли ҳеч нарсани, ҳатто Мирзо Улуғбекнинг унинг набираси эканини билмасди, десак, хато бўлмайди. Ана шундай маънавий бўшлиқ шароитида бу асар халққа етиб борди ва жуда катта маърифий вазифани бажарди. Китоб буюк ёзувчи Одил Ёқубовни ҳам қойил қолдирган ва уни «тарихий роман» деб аташни тавсия қилганди. Анчагина катта ҳажмли романнинг мухлислар қўлига нисбатан қисқа фурсатда етиб боргани ўша пайтда жуда катта муваффақият эди.
Роман юзасидан «Истиқлол бахш этган илҳом туҳфаси» («Халқ сўзи», 1995 йил 26 октябрь) сарлавҳали суҳбатда муаллиф бу ҳолга изоҳ бериб, «Романда кўзлаган мақсадингизга тўла эришдингизми?» деган саволга жавоб бериш асносида ижодий жараённи батафсил изоҳлаганлар. Олимнинг илмий фаолиятида ўзбек халқининг келиб чиқиши ва этник тарихи; манбаларни ўрганиш ва чоп этиш; Марказий Осиё халқлари тарихи ва маданиятини таҳлил этиш йўналишларида Темур ва Темурийлар даврини ўрганиш ҳам етакчи йўналиш бўлганини қайд этиб, бу соҳа энди чинакамига ўрганилаётгани ва баҳосини олаётганини билдирган.
Шунингдек, келгуси ишлари ҳақида: «Амир Темур» романининг тўлдирилган нашрини амалга оширсам, дейман». Ёшларга қарата эса: «Ўтмишда буюк мавқедаги давлатларимиз бўлган. Ана шундай қиёфадаги давлатни, иншооллоҳ, сизлар қурасизлар. Бизлар эса унга ғишт қўйиб кетаяпмиз»! тарзидаги иқрорлари ўрин олган. (Манба: «Соҳибқирон абадияти», «Шарқ», 2016 йил).
Умуман, бу даврни бутун кўлами ва салоҳияти билан гавдалантириш бугун ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. Бу борадаги фикрларини академик Б. Аҳмедов «Махсус қомусга эҳтиёж бор» («Халқ сўзи», 1996 йил 17 январь) мақоласига ёзган шарҳида баён этганди. «Темур ва Темурийлар даври ҳақида қомусий асарлар яратиш ҳам фарз, ҳам қарз. Мабодо, мазкур мавзуда махсус қомус тартиб берилса, бу маданий ҳаётимизда улкан воқеа бўларди» деб умид билдирганди олим. «Соҳибқирон Амир Темур ҳазратларининг ҳаёти ва фаолиятини оммавий ўрганиш ва бу маълумотларни халққа етказиш ҳар томонлама ишончли ва мукаммал манба бўлишини тақозо этади». Бу устознинг кейинги тадқиқотлар учун белгилаб берган ўлчови эди гўё. (Манба: «Соҳибқирон абадияти», «Шарқ», 2016 йил).
Суҳбатларда катта йўл бошида турган олим ва журналистнинг кечинмалари акс этган. Бу изланишлар дастлабки қадамлар сифатида қадрли, албатта. Баъзан илк қадамни катта қўйиб, кейин унга етишиш, такрорлаш мумкин бўлмай қолар экан. Гарчи мунозарали ўринлар, иккиланишлар, ҳатто қийшиқ шаклланган эътиқодга, жамоатчилик фикрига қарши боришлар юз берган бўлса-да, миллий темуршуносликда бу босқичнинг аҳамияти катта. Энди кечаги кунлардаги англашилмовчиликлардан воз кечиб, у дамларга ҳам ёруғ назар билан қараш, изланиш чалкашликларини эмас, кўпроқ самарасини тарозига қўйиш ўринли. Зеро, «Ғолиблар суд қилинмайди. Мақсад воситани оқлайди» деган қарашлар ҳам илм аҳлига бегона эмас.
Албатта, йирик тарихчи олим, академик Бўрибой Аҳмедов таваллуд топган кунга бир аср тўлиши муносабати билан айтилиши жоиз бўлган ардоқли сўзлар кўп. Негаки, бутун онгли ҳаётини илмга тиккан, бу жабҳанинг синовларига ҳам, қийинчиликларига ҳам, шуҳрату мадҳ этишларига ҳам матонат билан бардош берган олим кўплаб шогирдлари, қимматли тадқиқиотлари билан муносиб эъзозга лойиқдир.