Бир неча йил олдин ранг-баранг қаламлар тўпламини харид қилгандим. Қаламдон ичида элликта қалам бор эди. Бу эллик хил ранг дегани. Аниқ эсимда, ўшанда йигирматагина рангнигина номи билан ўзбек тилида санай олгандим. Қолган ранглар номини бошқа тилларда билсам ҳам, айнан она тилимда аташни жуда истадим ва олдимдан чиққан ҳар бир рангни қайд этиб бордим. Мана, ниҳоят, элликта рангдан иборат ранглар палитраси (рангнома)нинг ўзбекча муқобили ҳам тайёр бўлди.
Ранглар асли учта: кўк, сариқ ва қизил рангларининг аралашмасидан ҳосил бўлади. Улардан иккиламчи ранглар яшил, зарғалдоқ ва бинафша яралади. Шундан сўнг ўн икки, ўн икки рангдан қирқ саккиз, қирқ саккиз рангдан икки юз эллик олти ва ундан уч мингдан ошиқ биз кундалик ҳаётимизда ишлатадиган ранглар ҳосил бўлади.
Рангномани тузиш жараёнида она тилимиз софлиги сақланишига энг кўп эътибор қаратилди. Кўк, яшил, қизил, сариқ, оқ, қора ва қўнғир ранглар мутлақ соф туркийчадир. Шунингдек, аллақачон тилимизга ўрнашган арабий келиб чиқган ранглар: заъфарон, ёқут, забаржад, зумрад, фируза, пўртахол, зайтун, сафро ва симоб, ҳамда форсийдан келиб чиқган ранглар: бинафша, гулхайри, лола (лоларўй), зарҳал, ложувард, кўкнор ва сабза ранглари ҳам ишлатилди.
Жумладан, бинафша, лаванда, гулхайри, лоларўй, заъфарон каби ранг номлари гул номларидан, ёқут, зарҳал, забаржад, нефрит, зумрад, фируза, ложувард ранг номлари эса тошлар номидан, пўртахол, сабзи, зайтун, кўкнор, новвотлар ўсимлик-егулик номларидан, ҳамда сафро ва симоб рангларининг номи суюқликлардан олинди.
Таъкидлаб ўтмоқ жоизки, ол ранги "Девони луғоти турк"да бир неча бор тилга олинади. Унинг асосидан зардоли, олхўри, шафтоли ва қароли меваларининг номи келиб чиққанлигига ишоратлар бор. Шунингдек гулхайри ранги "Гўрўғлининг туғилиши", сенгур ва қонолуд ранглар эса "Алпомиш" достонида бир неча бор учрайди. Зангори, нилгун, нилоби, ложувард, нилий, алвон, қирмизи, лоларўй, сафро, зарғалдоқ ва зарҳал номлари мумтоз адабиётимиз дурдоналарида бот-бот такрорланади.
Сиёҳ ва мор рангларининг танланишида бироз чалкашлик бор. Бу сўзлар усмоний лаҳчасига оид бўлиб сиёҳ - тўқ бинафшани эмас, балки қора рангни билдиради. Бунга сабаб усмоний даврида сиёҳнинг ранги қора бўлганлигидадир. Бизда ҳам асли шундай бўлган, бироқ совет даврида кириб келган перо ручкаларнинг сиёҳи тўқ бинафша ранг бўлганлиги сабабли, тилимиз ва адабиётимизга бу ранг қорани эмас, тўқ бинафшани ифодаловчи бўлиб кириб қолган ва шундай қолмоғини лобуд деб топдик. Мор эса асли бўз сингари туркий илдизга эга эканлиги учун танланди.
Сўз якунида, бу иш ҳали бошланиши эканлигини ва бу рангномадан (асосан) таржимонлар бемалол фойдаланишлари мумкинлигини айтмоқчиман, чунки ўзга лисондан она тилига эврилган сўзлар ҳамиша ҳам ўз қолипини топмайди. Бу рангнома ёш таржимонларга бир маёқ ўлароқ хизмат қилади деган умиддаман. Агар унда камчиликлар кўрсангиз тортинмасдан айтинг, жуда қувонаман, шу билан бирга бу ерда йўқ, лекин сиз билгувчи рангни ҳам эслаб ўтсангиз кейинги рангномага унинг тускодини аниқлаб, албатта, жойлаштирамиз.