Замонавий ўзбек шеъриятга чақмоқдек чақнаб эмас, балки келинчакдай ийманибгина кириб келган Фарида Афрўз барча эсли келинлар каби шу уйда туп қўйиб, палак ёзди. Қатор-қатор шеърий фарзандларни дунёга келтириб, сездирмайгина бу уйни ўзиники қилиб олди.
Бир пайтлар чақнаган адабий чақмоқларнинг қанчаси сўниб кетди, Фарида эса бугунги кунда улкан шеърий ўтбошимизга файз берадиган поэтик бекалардан бирига айланди. Фарида ижодда нафақат бировни, ҳатто, ўзини ҳам такрорламасликка уринади.
Шунинг учун ҳам унинг ҳар бир китобидан ўқувчилар қандайдир бир янгилик кутишга ўрганиб қолишган. Ижодига шаклий-мундарижавий изланишлар доимийлиги ҳамда ҳаёт ҳодисаларининг ўзгалар кўрмаган қирраларидан теран фалсафий маъно чиқара билиш иқтидори сабаб унинг битганлари ўқирманлар қалбидан чуқур жой олади.

Шоира инсон ҳаётининг ғоят мураккаб, одамлараро муносабатларнинг эса ўта чигал эканини чуқур англайди ва бу ҳолатни эсда қоладиган образлар воситасида тасвирлайди. Миллий сезимлар яққол акс этгани учун ҳам унинг битганлари киши кўнглига муҳрланиб қолади. Шоира, умуман, аёл, хусусан ўзбек аёли бўлишнинг ғоят масъулиятли юмуш экани номсиз бир шеърида мутлақо бетакрор йўсинда акс эттирилади.
Чунки ўзбек аёлининг ҳаёти фақат ўзига тегишли эмас. У энг яқинлари: ота, ака, ука, ўғил, эр учун, уларни номусга қўймасликка интилиб яшашга маҳкум. Ёлғиз аёлнинг, айниқса, истеъдодли аёлнинг қисмати эса ҳаддан ортиқ оғир. Шеърнинг илк бандида ана шундай сингилнинг акага мурожаати акс этади:

Ака, сенга жуда ҳам оғир
Ака бўлмоқ пешонаси тор,
Бахти қаро, кўзлари қаро,
Кўнгли яро СИНГЛИНГ – АЁЛГА!
Маълумки, ўзбек эркаги – синглисининг хатти-ҳаракатлари учун масъул. Эсли ўзбек аёли ўзидан олдин акасини уятга қўймаслик ҳақида доимо ўйлайди. Ака ҳам ана шу ҳадик билан яшайди. Шеърда бу ҳолат ғоят миллий йўсинда акс этган. Кейинги тўртликда шеърнинг лирик қаҳрамони энди назарини укага қаратади: “Ука, сенга жуда ҳам оғир Ука бўлмоқ қошлари қалам, Тўшаклари тош, ёстиғи бардош, Ҳурларга сирдош ОПАНГ – АЁЛГА!” Бу ифодаларда опанинг акага нисбатан укага бир қадар яқинлиги ўта нозиклик билан, сездирмайгина акс эттирилган.
Гўзаллик ҳамманинг эътиборини тортади. Шунинг учун “кўзлари қаро, қошлари қалам, Тўшаклари тош, ёстиғи бардош, Ҳурларга сирдош” аёлнинг кўпчилик назарида бўлиши табиий. Кўпчилик назаридаги гўзал опага ука бўлиш ўзбек йигитига улкан масъулият юклайди. Шоира шу ҳолатни айтмай туриб, билдиришнинг уддасидан чиққан. Бу мисраларда ёлғиз аёлнинг шахслик сифатлари юксаклиги билан қисматининг оғирлиги ўртасидаги номувофиқлик шеърхон туйғуларини ларзага солади. Шоиранинг истеъдоди, шеърнинг қудрати учинчи бандда бор бўйи билан намоён бўлади. Энди у бевосита дунёнинг ўзига мурожаат қилади:
Дунё, сенга жуда ҳам оғир
Дунё бўлмоқ ёлғиз аёлга!
Номардингга хор, нолалари зор
Еган нони ор ОНАНГ – АЁЛГА!
Миллий даражада бошланган тасвир умумбашарий кўлам касб этади. Зеро, ака ҳам, ука ҳам шу дунёнинг одамлари. Ёлғиз қолган ўзбек аёлининг қисмати – дунёни ларзага соладиган ҳодиса. Шеърда лирик қаҳрамон шоира шахси билан уйғунлашиб кетгани учун шеър ҳаққонийлик касб этади. Айни вақтда лирик қаҳрамон фақат Фарида Афрўзнинг ўзи эмаслиги туфайли ҳам шеърнинг таъсир қудрати чандон ошиб, умуминсоний аҳамиятга эга бўлади. Шоиранинг битганлари дунёнинг нақадар мураккаб, унда яшаш кишидан қанчалар куч ва кураш талаб қилиши ғоят табиий тасвирлангани билан ўқирман эътиборини тортади.
Афрўзнинг эларо машҳур бўлган “Ўша кун бугундир” шеърида ҳаётбахш шукроналик туйғулари акс этган. Шеърда тирикликнинг ҳар дақиқаси ғанимат экани, ундан унумли фойдаланиб завқ билан яшаш кераклиги тасвирланади. Лекин шоира бу фикрни шунчаки айтиб қўя қолмайди, балки одам учун ўтмиш қўлдан кетганлиги, келажак эса ҳали номаълум экани, банда фақат бугунига эга бўлиши мумкинлигини жуда эсда қоладиган образли йўсинда акс эттиради:
Арғимчоқлар учгин камалак билан,
Гир айлан, рақс туш капалак билан,
Яшасанг, яшагин жон ҳалак билан,
Умр асли бир кундир, Ўша кун - бугундир.
Шеърнинг илк бандида инсон учун яшамоқ осмон камалагида арғимчоқ учишга, капалак билан рақс тушишга, бирор зум тин билмайдиган жонҳалаклик билан яшашга арзийдиган улкан неъмат экани таъсирли ифода этилган. Айниқса, кейинги бандларга ҳам рефрен бўлиб қолиплаб келаётган “Умр асли бир кундир. Ўша кун бугундир” сатри ўзгача таъсир кучи билан шеърнинг даражасини юксалтирган. Фарида халқнинг асрий донолиги бўлмиш “Беш кунлик дунё” деган ақидани ўзгартиб, аслида умр бир кунлик экани, ўша бир куннинг айнан бугун эканини ҳисобга олиб яшаган одам ҳаётидагина маъни бўлиши мумкинлигини ёдда қоладиган тарзда ифода этади.
Иккинчи тўртликда шоира ўқирманга қарата:
“Эртани ўйламоқ сен учун эмас,
Ўтганга йиғламоқ сен учун эмас,
Жазони қўлламоқ сен учун эмас.
Умр асли бир кундир, Ўша кун – бугундир”,- дер экан, уни хотирасизликка, фақат бугуннигина ўйлаб яшашга эмас, балки бугуннинг қадрига етиш, ҳозир тириклигига шукур қилишга чорлайди.
Шоира бу чорловида халқ достонларидаги қайтарилиб тургувчи поэтик формула бўлмиш: “Дам шу дамдир ўзга дамни дам дема, Бошинг эсон, давлатингни кам дема!” шаклидаги қанотли ҳикматга ҳамда ҳазрат Навоийнинг

“Мозию мастақбал аҳволин такаллум айла кам,
Не учунким, дам бу дамдур, дам бу дамдур, дам бу дам” деган байтига таянгандай бўлади. Фақат эртанги кунни ўйлаш, кеча ўтган кун учун йиғлаш, кимгадир жазо қўллаш фикри билан яшаш эсли одамнинг иши эмас. Одам муаммо қидирмай яшаши, яшаётганига шукр қила билиши керак. Зеро, у фақат бугунига хўжа ва бугунни завқли ҳамда эсда қоладиган қилиб ўтказишни ўйлагани маъқул!
Шеърнинг кейинги бандларида тириклик олдида бошқа ҳар ненинг хасга тенг экани гўзал акс этган. Фақат ҳозирига эга бўла оладиган одамнинг кўнгли боши омонлигининг ўзидан тоғлардай юксалиши керак. Лаҳзаларнинг қадрига етиб, уларнинг шукри билан яшаётган инсон учун дунё томоша қилишга арзийди. Дунё неъматидан ҳузурланиб яшаган одамнинг умри эса асрлар оша қолади! Сабабки, у айни шу бугуннинг, шу лаҳзанинг қадрига ета билган!
Эй Фарид, лаҳзалар шукри-ла яша!
Бу дунё байрамдир, қилгин томоша.
Ошиқ номинг қолар асрлар оша,
Умр асли бир кундир, Ўша кун - бугундир.
Фарида Афрўз ўткир нигоҳи билан турли табиатли аёллар кўнглининг энг олис пучмоқларигача кириб бора олади. Ундаги энг нозик ва чигал ҳолатларнида манзаралаштира билади. “Қиш. Аёз. Тун” деб бошланадиган бир шеърида ўй-фикрларини бетакрор рамзлар орқали жонлантириб ва шахслантириб ифода этади:
Қиш. Аёз. Тун. Ётоқ.
Кўрпага бурканар ёлғизлик.
Сесканиб қалқийди ёстиқлар,
Гўёки муз кўчки минг йиллик.
Илк қатордаги табиатнинг ҳолати ҳақидаги тўрт атов гапдан иборат ахборот иккинчи мисрада тасвирланган шахс қисматига ишора қилади. Ёлғиз одамнинг аёзли қиш тунида кимсасиз ётоқдаги совуқ кўрпага бурканиши, ёстиқларнинг минг йиллик музлар кўчгандай сесканиб қалқиши этни жунжиктирар йўсинда тасвирланади. Ўта дардчиллик билан битилган ушбу шеърда бутун бошли бир умрнинг манзараси чизилган. Бунда шоира на кўнглида кечган туйғуларни, на бошидаги ўйларни очиқ айтади.
Турли нарсаларнинг образлари тасвири воситасида лирик қаҳрамон руҳий ҳолатини холис кўрсатади. Кўрпага бурканган ёлғизлик, минг йиллик муз кўчки қўзғалгандагидай сесканиб қалқиган ёстиқ образлари руҳият тасвиридаги драматизмни оширади.

Шоира асосий юк ортилган сўзни мисранинг адоғига чиқаради. Биринчи банднинг илк мисраси “ётоқ” сўзи билан хотималанган бўлса, иккинчи банднинг биринчи сатрига сўнгги сўзи сифатида “ёлғизлик” танланган. Иккинчи бандда поэтик юк асосан “ёлғизлик” сўзига ортилади. Унда ёлғиз кимсада табиатнинг ҳар қандай кўриниши совуқ таассурот қолдириши ифода этилган: “Тун. Аёз. Ёлғизлик. Эриниб отади тонглар ҳам.
Юлдузлар тизилмас маржондай, Осмонда яширин ой мубҳам”. Тонгларнинг эриниб отиши, юлдузларнинг маржондай тизилмаслиги, ойнинг ҳам мужмалу мубҳам кўринишига ёлғизлик сабаблиги ўқирманга сездирилади.
Юлдузлар тизилмас маржондай, Осмонда яширин ой мубҳам”. Тонгларнинг эриниб отиши, юлдузларнинг маржондай тизилмаслиги, ойнинг ҳам мужмалу мубҳам кўринишига ёлғизлик сабаблиги ўқирманга сездирилади.
Шеърнинг биринчи ва иккинчи бандларида сабаб кўрсатилган бўлса, учинчи бандда оқибатнинг манзараси чизилгани боис шоирнинг диққати “Хўрланиш” сўзига қаратилади. Тунчироқнинг оҳ уриб ўчиши, чойшабнинг юзи сип-силлиқлигича қолгани, кўзқароқнинг қадрига йиғлаши каби тафсиллар фожиона руҳ таъсирини кучайтиради:
Тун. Аёз. Хўрланиш.
Оҳ уриб ўчади тунчироқ.
Юзлари сип-силлиқ чойшаблар,
Қадрига йиғлайди кўз-қароқ.
Бу сатрларда Фариданинг инсон руҳиятидаги жилваларни нозик илғаш ва ёрқин ифодалай билиш иқтидори ёрқин намоён бўлган. Ортиқча зўриқишлар, нотабиий ҳиссиётбозликсиз кам сўз билан ёлғиз аёл руҳиятининг тугал манзарасини чиза билиш шоиранинг тасвир маҳоратидан далолатдир.
Фарида Афрўз ўзбек шеърияти хазинасини тасбиҳ ҳамда фиқра деб аталмиш поэтик жанрлар билан ҳам бойитди. Бу шеърий жанрлар бугун туғилиб қолгани йўқ. Улар шоиранинг анчадан бери банд этилган хаёли, безовта бўлган руҳияти маҳсулларидир. Фариданинг илкинчи тасбиҳлари бундан йигирма йиллар олдин пайдо бўлиб, мутахассислар эътиборини тортган эди. Маълумки, “тасбиҳ” жанри мумтоз миллий шеъриятимиз тажрибасида ҳам, халқ оғзаки ижодида ҳам учрамайди.
Тўғри, ўзбек поэзиясида уч қаторлик бандлардан ташкил топган мусалсал шеърлар азалдан бор эди. Шунингдек, япон хойкуларидан таъсирланиб ёзилган учликлар ҳам йўқ эмасди. Лекин мустақил учлик тасбиҳлардан иборат бутун бир китоб тартиб берилиши ва ҳар ўттиз уч тасбиҳ бир шодага тизилиб, етти шеърий маржон ҳосил қилиниши миллий поэтик тажрибамизда бўлмаган эди.

Эътибор қилган киши замонавий ўзбек шеъриятида қисқаликка интилиш жараёни шиддат билан бораётганини кўради. Анвар Обиджон уччаноқлар яратди, Азим Суюн тўрт қатордан ортиқроғу беш қатордан камроқ бўлган қайирма жанрига асос солди. Тоҳир Қаҳҳор, Фахриёр, Улуғбек Ҳамдам, Турсун Али каби шоирлар иккилик ҳатто бирлик шеърлар ёзишмоқда. Бу ҳол шунчаки тасодиф ёки бадиий мода кетидан қувиш бўлмай, чуқур ички мантиққа эга бўлиб, миллий шеъриятда маъно тиғизлашиб, шакл мукаммаллашиб бораётганини кўрсатади. Чунки, қанчалик ғайритабиий туюлмасин, кичик ҳажмли шеърда руҳиятни чизиш ва фикр айтиш имкони катта бўлади.
Шеър қанча қисқа бўлса, унда тагмаъно ва ишорага жой шунча кўп қолади. Бунда шеърхонга матндан турли-туман кашфиётлар қилиш имконияти берилади. Қисқа шеър ўқувчига ишончнинг ифодаси бўлиб, уни бадиий сўзнинг истеъмолчисидан поэтик ҳолатни туйиш, бадиий манзарани жонлантириш жараёнининг иштирокчиси мартабасига кўтаришга уриниш натижасидир.

Фарида Афрўз ҳам ана шу хайрли жараёнга қўшилиб, ўзининг “тасбиҳ” жанридаги битикларини дунёга келтирди. “Тасбиҳ” арабчада “поклаш, “мақташ” маъноларини англатиб, илоҳий истилоҳда Аллоҳни поклаш, унинг ҳар қандай камчиликлардан холи, энг буюк, энг қудратли, энг меҳрибонлигини мадҳ этишни билдиради. Теологик маънодаги бу абстракт сўз кейинчалик дуоларни такрорлаш асносида саналадиган маржонлар шодасини англатадиган бўлиб конкретлашганди, аммо ҳеч қачон поэтик атама сифатида қўлланилмаган.
Фарида аёлларга хос назокат билан одатдаги тасбиҳнинг доналари каби ҳар ўттиз уч “тасбиҳ” дан тўқсон тўққиз мисрали бир маржон ясаб, Яратганни поклашга, бандаси руҳиятидаги чигалдан-чигал туйғуларни ифода этишга уриниши маҳсулларини махсус шеърий жанрга айлантириб, тасбиҳни бадиийлаштирди.

Фарида Афрўз ўз тасбиҳларида кам сўзли мисралар ёрдамида чуқур маънони ифодалашга эришади. Қизиғи шундаки, барча тасбиҳлар уч сатрдан иборат бўлса ҳам уларнинг ички қурилиши, жойлашув йўсини ва бўғинлар миқдорида қатъий бир хиллик йўқ. Чунончи, айрим тасбиҳлар бир хилдаги тўққиз бўғинли учликлардан ташкил топган бўлса, баъзиларининг биринчи мисраси тўққиз, иккинчиси ўн ёки саккиз, учинчи сатри бор йўғи уч бўғинли бўлаверади.
Маълумки, япон хойкулари ўн етти бўғиндан иборат бўлиб, ҳар бир мисрада келадиган унлилар сонигача қатьий белгилаб қўйилади. Фарида Афрўз учун жанрнинг сиртқи атрибутларини тайин этиш ва унга амал қилиш эмас, балки тасбиҳнинг муножотдан иборат моҳиятини намоён этиш муҳимроқ. Шунинг учун ҳам айрим тасбиҳларнинг биринчи мисрасида хулоса айтилади-да, кейинги сатрлар шоиранинг ўша тўхтамини изоҳлашга йўналтирилади.
Баъзан эса, биринчи-иккинчи қаторларда изоҳ келтирилиб, учинчи сатрда улардан хулоса чиқарилади. Шоира тасбиҳлар учун қофия, туроқ, вазн сингари ташқи жиҳатларни муҳим деб билмайди. Шунинг учун ҳам у шеърнинг оҳангдорлигини аудиал йўл билан эмас, балки асарнинг ички ритми ва руҳий тўқинишлар тасвири шиддатини бериш орқали таъминлашга интилади.

Фариданинг бир қатор тасбиҳлари ифоданинг таъсирчанлиги, тимсолларнинг ёрқинлиги, поэтик тўхтамнинг кутилмаганлиги билан ўқувчини ўзига ром этади. Чунончи, шоира бир учликда:
Мен чивинга ҳеч ким эмасман,
Қоним ичди ўзи, не илож?
Қондошингни ўлдириб бўлмас,- деб ёзади.
Сиртдан беозоргина кўринган бу сатрлар замиридаги қонингни ичиб, қондошга айланган бегона золимга қаршилик қилиш имконсизлиги туфайли туғилган дардчил киноянинг ғоят ўзига хос ифодасини пайқашга уриниш шеърхоннинг тафаккур миқёсини муайян даражада кенгайтиради.

Тасбиҳда ҳаётий ҳолат чизилиб, изоҳлангани ҳолда унга муносабат билдирилмаганлиги ўқувчи хаёлотига эркинлик беради. Ҳар бир ўқирман ўзининг интеллектуал-руҳий даражасига қараб шеърнинг тагмаъносини ўзи чиқаради. Тўғри, бу хил имо-ишорани барча ўқувчи ҳам англайвермайди. Шоира ҳам ички армонлари, дарду ҳасратларини ҳаммага дастурхон қилмоқчи эмас. У бу шеърни, аввало, ўз юраги, қолаверса, хослар кўнгил изҳори сифатида яратган.
Расулуллоҳнинг: “Сўзда сеҳр, шеърда ҳикмат бор”, - тарзидаги марҳаматлари маълум. Шунинг учун ҳам Кунчиқиш поэзияси ҳамиша ҳикматлар шеърияти бўлиб келган. Бунинг устига, қисқалик ўз-ўзидан ҳикматни тақозо этади. Лекин Фарида ўз тасбиҳларида ҳикмат айтишга эмас, балки кўнглидаги туғёнлар тўғрисида муножот қилиб, Яратганнинг нечоғлик қудратли ва пок эканини улуғлаш орқали қисмат олдида ожиз, аммо ҳамиша эзгулик ёки ёмонликдан бирини танлаш эркига эга инсоннинг ҳаёт ҳақидаги қарашларини билдиришга интилади.
Шунинг учун ҳам тасбиҳлар киши руҳиятига кучли таъсири кўрсатади. Тасбиҳларнинг бирида ўзини оламнинг хўжаси санайдиган одам, аслида, Яратган олдида қандай мартабага муносиблигини ҳам билолмай ўтиб кетавериши, бу ҳол фикр кишисини ўйга толдириб, тавбага ундаши жуда таъсирли йўсинда ифодаланади:

Йиғласам гар сен учун эмас
Ўзим учун ҳам йиғламадим, йўқ
Пешонамни ўқидим, холос.
Пешонасидаги ёзмишлари кўзёш тўкишга лойиқ кишининг туйғулари ҳақида бундай таъсирли ва қисқа ёзиш осон эмаслиги ижод аҳлига маълум. Бундай ҳолатга тушган ёки уни туйган одам инкорга ҳам, исёнга ҳам эмас, мушоҳадага мойил бўладики, шоиранинг нияти ҳам айни шу, яъни ўқувчини ўйлатишдир, балки?
Фарида Афрўзнинг тасбиҳлари кишини фикрга толдиради, уни қилган амаллари ҳақида ўйлаб кўришга ундайди. Самимий кишининг адоқсиз ўйлари, руҳиятнинг доимий безовталиклари ифодаси бўлгани боис баъзи кимсалар борасида ёқимсиз бўлса-да, рост хулосалар юзага келади:
Сен менга ҳеч дўст бўлолмайсан,
Айт-чи, қачон, қандай чумоли,
Кўтаролган филнинг юкини?
Шоира ҳеч кимга ҳеч нарсани исботламоқчи, тушунтирмоқчи эмас. У бировга иддао қилаётгани, кимдандир ҳиммат талаб этаётгани йўқ. Ушбу тасбиҳдаги “сен”нинг айби нимадан иборатлигини кўрсатмоқчи ҳам эмас. Фақат биринчи мисрада келтирилган тўхтам залворига “сен”нинг эътиборини тортаётир, холос: чумоли филнинг юкини кўтаролмайди-ку? Бу шеърдан яна қандай маънолар чиқариб олиш ўқирманнинг ихтиёрида...
Фариданинг бир туркум тасбиҳларида одатда тасвирнинг сабабини англатишга хизмат қиладиган хулоса умуман берилмайди. Бундай шеърларда шоира тамсилнинг холис тасвирини келтириб, руҳий ҳолатнинг ўзини манзаралаштириш орқали бетакрор бадиий вазият яратади:
Телефоннинг дастаги ботди,
Ёниб кетди қулоғим лов-лов,
Синиб тушди тилло балдоғим.
Ҳолат ифодаси тасвири телефон орқали қанчалар таъсирли ва оғир гап айтилганини ҳар бир ўқирманга ўз хаёлоти даражасида тахмин қилиш, ҳамда бирор тўхтамга келиш имконини беради. Муҳими шундаки, шеърхон шунчаки тахмин қилибгина қўя қолмайди, балки телефон дастагини оғир қилган, қулоқни лов-лов ёндира оладиган, тилло балдоқни синдирадиган даражадаги хабарнинг қудратини бевосита ўзи туйгандай бўладики, чин шеърнинг кучи шундадир.
Қуйидаги тасбиҳ ҳам муайян хулосага эга бўлмаса-да, ўқувчи руҳиятига кучли таъсир кўрсатади:
Қирқ бешга жимгина, ёлғиз, бенаво,
Хотиржам киряпман, лоқайд, бепарво
Кирган каби худди қабрга...
Руҳий манзара тасвирида оҳангнинг ўта хотиржамлиги, шоиранинг ўз туйғуларини билдирмас даражадаги совуққонлиги ўқувчига тасбиҳ замиридаги дарднинг кўламини тўла ҳис қилиш имконини беради. Қабрга кирадиган жасадгина ёлғиз, бенаво, лоқайд, бепарво бўлади. Қирқ бешга кираётган одамнинг шундай хусусиятларга эгалиги улкан умр фожиасидан далолатдирки, уни тасаввур қилиш ва бу ҳақда бирор тўхтамга келиш ўқирман шахсининг қанчалик баландлигига боғлиқ.
Айрим тасбиҳларда шоира бадиий мақсадга билвосита тасвир йўсинидан фойдаланиб, эришади. У кўзда тутилаётган, тасвир марказида туриши лозим бўлган нарсани атай панага олади ва унга қандайдир даражада тегишли бошқа нарсалар тимсолини чизиш орқали ўқувчига яширилган образ ҳақида тўхтамга келиш имконини беради:
Меҳмонлар кетди,
Ҳориган дастурхон устида,
Анор пўчоғи ва ғийбатлар қолди.
Тасбиҳда меҳмонларнинг ким ва қандай одамлар эканлиги айтилмаган. Бунинг устига, хулоса ҳам берилмаган. Лекин дастурхоннинг ҳориганлиги, унинг устида олма ёки нок эмас, айнан доғи кетиши қийин бўлган анор пўчоқлари-ю ғийбатлар қолгани тасвири шу қадар тагдор ва сермаъноки, улар шеърда кўзда тутилган кишилар тўғрисида маълум хулосага келиш имконини беради.
Фарида Афрўзнинг ижодида «фиқра» жанрига мансуб битиклар ҳам алоҳида ўрин тутади. “Фиқра” сўзи, гарчи адабиётимиз тарихида “фиқраи рангин” йўсинида бирикмали қўлланган бўлса-да, у адабий жанрни эмас, балки асарлардан олинган гўзал парчаларни англатган. Фарида Афрўз фиқрани жанр мақомига чиқариб, бу ном остидаги битикларида ўз руҳиятининг парчаларини ифодалашга уринган.
Шоира фиқранинг шаклий хусусиятларини қатъийлаштириш, ундаги сўзлар миқдори ва битик композициясини тайин этишни мақсад қилмаган. Лекин фиқраларда фикр билан биргаликда сувратланган руҳий ҳолат ҳаракати сезилиб туришини таъминлашга эришган. Уларда тугалланмаган ҳаракат динамикаси, айтилганларни хаёлан давом эттириш имкони бор.

Бир қарашда, Фариданинг фиқралари “қийқим фикрлар” ёки “дафтар ҳошиясидаги фикрлар”, “ёзувчи ён дафтаридан” тарзида номланадиган мўъжаз битикларга ўхшаб кетади. Лекин бу фақат бир қарашда, холос. Аслида, Афрўзнинг фиқраларида руҳият чизгилари, сезимлар манзараси, ҳаракатдан тўхтамаган фикр динамикаси мавжуд. Чунончи, “Кўнгли чўккан одамнинг елкасида тоғ ухлайди” фиқрасини шунчаки ҳаётий кузатиш ёки фикрий тўхтам деб бўлмайди.
Чўккан кўнгил ҳақидаги ўй ўқувчига ҳам ўтиб, уни безовта қилади. Ёхуд “Уммони бор томчисини қизғанмайди” фиқрасида ҳам ҳаракатдан тўхтамаган руҳий ҳолат сувратланган. “Бойнинг аҳмоқлиги эриш туюлар экан, одамга, қашшоқнинг донолиги каби...” фиқраси хусусида кўп ўйлаш, узоқ мулоҳаза юритиш ва турли хулосаларга келиш мумкин.

Умуман, Фарида Афрўзнинг шеърият ва насрдаги ижоди, ўгирмачилик борасидаги хизматлари ҳақида анча гапиришим мумкин ва лозим эди. Аммо бу юмушларни сал кейинга қолдириб, ўқирманларга Фарида Афрўз поэтик асарлари билан эртароқ танишишга имкон берайликки, улар шеърият гўзаллигидан эртароқ баҳраманд бўлсинлар!