2022 йил бошида республикамиздаги 8 210 та моддий маданий мерос объекти рўйхатга олинганди...
Афсуски, бугунга келиб, ана шу объектлардан бири ЮНЕСКО рўйхатидан ўчириладиган бўлиб турибди.
Бир гуруҳ партия фаоллари билан олиб борилган ўрганишлар якунида Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий эски шаҳар қисмининг ҳаддан зиёд реставрация қилингани ва замонавий қурилишларга зўр берилгани боис ҳудуд ўз меъморий қийматини йўқотаётганига гувоҳ бўлдик.
Маълумки, 2016 йилнинг июль ойида ЮНЕСКО маданий мерос Қўмитасининг Туркияда ўтган 40-сессиясида “Шаҳарнинг қадимий қисми йўқ бўлиш хавфи остида қолган обидалар” рўйхатига киритилганди.
Қайд этилишича, Шаҳрисабз марказида туризмни ривожлантириш баҳонасида қадимий бинолар бузилиб, улар ўрнида замонавий меҳмонхоналар барпо этилган ва бу шаҳарнинг тарихий қиёфасига сезиларли даражада путур етказган.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, дунё меъморлари вайрона бўлса ҳам қадимий обидаларни аслини сақлашда бор куч ва имкониятларини консервация эмас, реставрация қилишга йўналтираётган бир пайтда айрим меъморларимиз меъморий объектларни ялтиратиб, тезда битказишни маъқул кўришяпти.
Маълумки, Шаҳрисабз шаҳри вақтнинг шафқатсиз таъсирига қарамай, қадимий обидалари ва услубларининг уйғунлиги билан саёҳларни ҳайратда қолдириб, Марказий Осиё ва ислом олами меъморий меросини бойитиб келмоқда.
Тўғри, Шаҳрисабз ёдгорликлари собиқ иттифоқ даврида Самарқанд учун “донор” вазифасини ўтаб, анчагина ғариблашди. Бундан ташқари мустақиллик даврларида, хусусан, Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан олиб борилган “тезлаштирилган реставрация”лар чоғида тарихий биноларнинг тарихийлик аҳамиятига ҳам жиддий зарар етказилди.
Минг шукурки, Шаҳрисабздаги ёдгорликларини сақлаб қолишга қаратилган бир қатор қарорларнинг қабул қилиниши билан бундай хатоликларга чек қўйилди. Аммо вақт ўтган сари бу борадаги ижро механизмлари оқсагандан оқсаб боряпти.
Хитой пойтахти бўлган Пекин марказида ўрта аср ёдгорликларидан бири – “Тақиқланган шаҳар” мақомидаги муҳташам Гугун – император саройи ҳақида эшитганмисиз? Гарчи йиллар давомида ана шу сарой ёнғинлар туфайли бир неча бор вайрон бўлганига қарамай, кўп ўтмай яна асл ҳолича тикланган.
Шу сабабли ҳам Гугун саройи нафақат ўрта асрнинг ноёб меъморий ёдгорлиги, балки шу кунга қадар жуда яхши сақланган жаҳондаги энг йирик саройлар мажмуаси ҳам саналади.
Ана шундай халқаро тажрибалар ҳақида гап кетганида наҳотки Шаҳрисабзнинг ҳам тарихий қисмини қайта тиклашнинг иложи бўлмаса, деган ҳақли савол пайдо бўлади. Ахир ушбу манзилда сақланаётган мингдан ортиқ маданий ёдгорликлар тарихимизнинг энг ноёб бўлаги эмасми?
Яна бир мулоҳаза: Оқсаройнинг аввалги ҳолати тўғрисида фақат ёзма манбаларга қараб фикр юритиш мумкин. Биламизки, саройнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу том тепасида ишланган ҳовуздир. Унга эса сув Тахтақорача довонидан қўрғошин қувурлар орқали оқиб келган, ундан шаршара ҳосил қилиб пастга туширилган.
Яъни, айтиш мумкинки, бугунги замонавий бинолар тепасида қурилаётган ҳовузларнинг дастлабки макетлари ўша даврлардан Шаҳрисабзда қурилган.
Афсуски, кўҳна тарих синовларию, табиатнинг турли инжиқликларига дош берган Оқсарой ёки Кўк гумбаз масжиди бугун Давлат муҳофазасига олинган бўлса-да, аста-секин емирилаётир.
Ўрганишлар якунида мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда музейлар, музей-қўриқхоналарни ривожлантириш, туризмни ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиб, мутасаддиларга тақдим этдик.