Ғофил бўлманг, бу эрмак эмас!!!
Ёки ажрашишлар сонининг ортиши энг аввало, миллий қадриятларимиздан узоқлашганимиз билан боғлиқлиги хусусида.
“Орзу-ҳавас” вируси
2024 йил маълумотларига кўра, ҳар йили юртимизда 250 – 300 минг янги оила қурилаяпти. Аммо, афсуски, ана шу даврда ўртача 45– 49 минг оила қўрғони дарз кетяпти. Таҳлилчиларнинг фикрича, ажрашишларнинг 4 –5 фоизини бир йилгача, 40 фоизини эса беш йилгача бир оила бўлиб яшаганлар ташкил этаётгани ушбу масала чуқурроқ ўрганишларни тақозо этаётганидан далолат бермоқда.
Қадриятларимиздан узоқлашганимиз, орзу-ҳавас дея ҳаётга тайёр бўлмаган ёшларни турмушнинг шафқатсиз “мушти”га рўбарў келаётганимиз ҳосиласи эмасми бу? Эътибор беринг, ажримлар сони 2021 йилда 41 фоизга, 2022 йилда эса 22 фоизга кўпайган. Тўғри, 2023 йилда ўсиш суръати тушиб, олдинги йилга нисбатан атиги 0,8 фоизга кўпайган. Аммо бу никоҳ масаласидаги “инновация”ларимиз натижа бера бошлади, дегани эмас.
Гарчи МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси 2024 йили мамлакатимиз никоҳлар сони бўйича МДҲда биринчи, ажралишлар бўйича эса охирги ўринда эканини қайд этган бўлса-да, сўнгги маълумотлар бу “касаллик”нинг яна авж ола бошлаганини кўрсатяпти.
Айримлар, “ана, Европада бу кўрсаткич 100 фоизга яқинлашди, биров бундан нолигани йўқ” дейиши мумкин.
Чиндан ҳам “World of Statistics”нинг 2023 йилги маълумотларига кўра, Португалия ажрашиш рейтингида 94 фоиз кўрсаткич билан биринчи ўринда, Испания 85 фоиз, Люксембург 79, Россия эса 73 фоиз билан кейинги ўринларда турибди. Бу кўрсаткич Германияда 38, Буюк Британияда 41, Австралияда 43, АҚШда 45, Жанубий Кореяда эса 46 фоизни ташкил этмоқда.
Яъни, ривожланган давлатларда янги оилаларнинг ярмидан камроғида ажрашиш оддий ҳолатга айланяпти. Бунинг бош сабаби эса эру хотиннинг розилиги билан пайдо бўладиган чин оила муқобил оилага ўз ўрнини бўшатиб берганидир... Бир жинслилар никоҳининг оммалашгани эса бу жараённи яна тезлаштиряпти.
Яна бир гап: энг кам ажрашиш эса Ҳиндистонда қайд этилган: 1 фоиз. Ундан кейинги “пиллапоя”ларни 7 фоиз кўрсаткич билан Вьетнам, 10 фоиз билан Тожикистон ва 14 фоизлик “марра” билан Эрон банд этиб турибди.
Қайд этилишича, Эронда оила қуриш, айниқса куёв учун қимматга тушар экан.
Аниқроғи, қизнинг қалин пули ёки маҳр чегараси 10 минг АҚШ долларидан бошланар экан. Кўпгина араб давлатларида ҳам маҳр 50 минг АҚШ долларидан бошланиши айтиляпти. Тўғри, қалин ёки маҳр нархининг юқоридагидек оширилиши биздаги ажралишлар динамикасига унчалар таъсир этмаслиги мумкин, аммо бу бир аёлни, ёки кечагина дунёга келган норасида гўдакни кўчага ҳайдашнинг олдини олишга хизмат қилиши мумкин, демоқчимиз. Балки, шунда қизларимиз қадрланар, зўравонлигу, ажримлар камайган бўлармиди?
Афсуски, танганинг биз унча эътибор қаратмайдиган иккинчи томони ҳам бор. Аксарият ота-оналарни ҳатто қонуний чоралар ҳам бу йўлдан қайтара олмаяпти. “Тенги чиқса текин бер” нақлини ўз “принципи”га айлантириб олган баъзи ота-оналар ҳатто ўз қизларини мактабни битирар-битирмас турмушга беришни кутилмаган бахт деб билишяпти.
Хўш, қизингизни моддий жиҳатдан тенгига бердингиз ҳам дейлик, аммо уларнинг фикрлаши, дунёқараши тенг келмаса-чи?
Пайғамбаримиз (с.а.в): “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”, деб таъкидлаганлар (Байҳақий ривояти). Ахир қандай қилиб зарур ҳаётий кўникмаларни эгалламай, бирор касб ёки маълумотнинг эгаси бўлмаган, ҳатто мустақил фикри шаклланмаган ёшгина қизалоқнинг елкасига келинлик рутбасини ташлаш мумкин. У қандай қилиб ўзи бола бўлгани ҳолида ҳомиладорлик юки, туғуруқ жараёни ёки оналик машаққатларига чидасин?
2023 йилги тарғибот ва профилактик тадбирлар давомида қонуний никоҳдан ўтмасдан бирга яшаб келаётган 30 мингдан ортиқ оилаларнинг никоҳи қонунийлаштирилгани айтиляпти. Натижада 19 мингдан ортиқ бола расмий ота-онасига эга бўлибди.
Хўш, ҳали аниқланмаган оилалар қанча? Афсуски, расман никоҳдан ўтмаслик оқибатида ҳалигача минг-минглаб чақалоқларга биргина онасининг исми қўйилаётгани ҳам аччиқ ҳақиқат. Шу ўринда яна бир “факт” борки, бу алимент тўлашдан бўйин товлаётган оталар қаторига энди оналарнинг қўшилаётганидир. Афсуски, 2024 йилнинг бошида биргина Самарқанд вилоятида 387 нафар алимент тўловчи аёл борлиги маълум қилинган.
Нафақат ёшлар, балки бутун бошли оила ҳаётида жиддий йўқотиш саналадиган ажрашишлар билан боғлиқ кўрсаткичларни таҳлил этяпмизу, бундан кейинги асосий фожиани четлаб ўтаётгандекмиз: хўш, энди йигит ва қизнинг эртанги ҳаёти қандай кечади, уларнинг ишончи, умидини яна қайта тиклаш мумкин бўладими?
Синган қалблари, руҳиятларини-чи?
Шарқшунос олимлар эртанги авлод ҳар томонлама етук ва соғлом фикрли бўлиб улғайиши учун тарбияни, хусусан, оила муқаддаслигини боғча ва мактабданоқ ўргатиш кераклигини таъкидлаб келишган. Қатор манбаларда ҳам тарбияда энг муҳими, ота-она фарзандига асло ёлғон гапирмаслиги, дакки бериб эмас, ибрат бўлиб тарбиялаши кераклигини уқтирилади. Чиндан ҳам шарқона тарбия асрларки ўзини оқлаб келган.
Аммо афсуски, бугунга келиб, худбинлик билан чиқарилган айрим қарорлар оқибатида оилавий қадриятлар тупроққа қоришяпти. Жамиятда қизларни ўқитишга эскича қарайдиганлар, ёш турмушга узатишга фатво берувчилар пайдо бўляпти. Янада оғриқлиси, бунга кўр-кўрона эргашувчилар ҳисобига эрта турмуш қуриш статистикаси ҳам, унинг оғир асоратлари кўлами ҳам ортиб бораётир...
Тўғри, бу каби ҳолатлар кўп эмас, аммо қиз фарзандини ёш турмушга бериш “вируси” кун сайин чуқурроқ илдиз отаётгани бугунги сокинлик ортида тўлқинлар шовқини эшитилиб қолмасмикин деган хавотирларга сабаб бўляпти, десак хато бўлмайди.
Мамлакатимизда никоҳ ёши 18 ёш, истисно қилиш ва никоҳ ёшини 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга туширишга имкон берадиган сабаблар кўрсатилган тақдирда 17 ёш этиб белгиланига қарамай бугун 15, ҳатто 14 ёшли қизини унаштириб, мактабни битирар-битирмас тўй қилаётганлар фақат ўзларини эмас, бутун бошли миллат генофондига ҳам салбий таъсир этмоқдалар.
Ундан ҳам ёмони, шифокорлар нимжон ёки бирор нуқсон билан туғилиш сабабларини айни эрта турмуш қуриш билан боғлашаётганидир.
Уларнинг фикрича, 16–17 ёшли қизлар турмушга тайёр бўлмай, ҳомиладорлик ва туғуруқ пайтида оғриқли депрессияга учрайдилар. Бу ҳатто фожиали якун топиши ҳам мумкин. Уламоларимиз ҳам “Ислом динида ҳали балоғатга етмаган, турмушга тайёр бўлмаган ўсмир қизларни узатиш ёки никоҳлаш мумкин, деган гап йўқ”лигини баралла айтишяпти.
Минг афсуски, “орзу-ҳавас” вирусига чалинганларга бундай тавсиялар ҳозирча кор қилмаяпти. Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади: Наҳотки ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр бўлмаган қизнинг оилавий можаролар сабаб ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг ортиб бораётгани ҳам “ҳою-ҳавас”чилар кўзини очмаётган бўлса?!
“Сен менинг қизимсан” дея олмасангиз..., “Онаман” деманг!
Яқинда бир қишлоқда бир эмас, икки эмас, тўрт қизалоқнинг унаштирув кечаси ўтказилибди. Унаштирилган қизларнинг бири 10-, яна бири 11- синф ўқувчиси, икки нафари эса ҳали коллежнинг I-курсида ўқиркан.
Қайд этилишича, куёвлардан бири қиздан бир ёшгина катта экан... яъни 11-синф ўқувчиси экан. Бундай тўйга рози бўлганларнинг эса ҳар қандай эътирозга жавоблари тайёр: “Кўникиб кетишади”...
Хўш, бундай жоҳилликнинг омиллари қаерда? Балки илмсизликдадир?
Нима бўлганда ҳам қизларни илм, касб-ҳунар эгасига айлантирмай туриб, турмушга бериш юқорида айтилганидек, нафақат ўша қизнинг, балки миллат тақдири учун ҳам фожиали қарордир. “Темур тузуклари”да шундай фикр бор: “Ўғилларим, набираларим ва яқинларимни уйлантирмоқ ташвишида келин изламоққа эътибор бердим.
Бу ишни давлат юмушлари билан тенг кўрдим. Келин бўлмишнинг насл-насабини, етти пуштини суриштирдим. Хос одамлар орқали соғлиқ-саломатлигини, жисмонан камолатини аниқладим. Келин бўлмиш насл-насабаси, одоб-ахлоқи, соғлом ва бақувватлиги билан барча қусурлардан холи бўлсагина эл-юртга катта тўй-томоша бериб, келин тушурдим”.
Буюк аллома Носриддин Рабғузий шундай ёзади: “Ота-она эзгу бўлса, унинг эзгулиги етти уруғ-аймоғига етади. Бунинг учун улар фарзандларининг кўз ўнгида шахсий намуна, ибрат кўрсатишлари керак бўлади”.
Шуларни қайта-қайта ўқиганим сари изтиробим ортаверади: агар қизингизни “ҳою-ҳавас, жохиллик қурбони қилмоқчи бўлсангиз асло “ОНА”ман деманг! Чунки ОНАлик бу катта масъулият, чексиз жасорат ҳамдир...
Зеби-ю, Шарофатлар...
Шундоқ ҳам алғов-далғовли дунё соат сайин янгидан-янги ўзгаришларга юз тутяпти. Инқироз, глобаллашаётган табиий офатлар, иқтисодий, ижтимоий соҳадаги депсинишлар қадриятларнинг қадрсизланиши натижасида бутун бошли авлодларнинг бой берилаётгани, шубҳасиз, анчайин хавотирли кечаяпти.
Ҳатто ривожланган мамлакатлар ҳам ана шундай бир пайтда кутилган ва кутилмаган исканжалар гирдобига тушиб қолмасликнинг ягона йўли интеллектуал салоҳиятли авлодни шакллантириш деяётган бир пайтда айрим оналаримиз гўдак қизалоғининг бармоғига унаштирув узугини тақишяпти. Шу йўл билан эса қизнинг ҳам, ўғилнинг ҳам орзу-ҳавасларини ер билан яксон қилишяпти.
Ҳа, чиндан ҳам аксарият ҳолларда ўз қизи ёхуд ўғлининг райига қарашни оналик ёки оталик учун ор деб билган икки қуданинг кўзлари биттагина мақсад билан ёняпти: ОРЗУ-ҲАВАС кўриш...
Ҳар қанча исён қилмасин, ота-она измида юришга мажбур бўлган қизнинг йиғидан қизарган кўзларига қарайман. Беихтиёр шууримда Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз”идаги Зеби, “Қор қўйнида лола”даги Шарофат жонланади. Шу китобларни ўқиганимда бир аср аввалги даврда яшамаганимга шукурлар қилгандим. Афсус...
Тўғри, беш қўл баробар эмас. Замонавий қараш ва ёндашувлар, қадрият ва миллий урф-одатлар ўз кучини йўқотмаган ҳудудларда бундай ҳолатлар нисбатан кам.
Аммо кимлардир оила қуриб, севиб-севилиб, Яратгандан биргина фарзанд сўраб илтижолар қилаётган, ўша фарзанднинг дунёга келишини узоқ йиллар кутиб, сўнг уларга меҳр-муҳаббат улашаётган мўътабар оналаримиз бисёр Аммо аччиқ ҳақиқат шундаки, ана шундай бир пайтда қаердадир нимжон ва касалманд боланинг дунёга келиши, гарчи бу ҳол бир марта такрорланган бўлса ҳам биз учун КЎП саналиши керак!
Бугун хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши Давлат раҳбарининг диққат марказидаги масалага айланган бир пайтда вояга етмаган қизини унаштириш учун ким бўлиш керак: бағритошми ёки...