Кейинги йилларда глобаллашаётган дунё аҳли иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққолроқ ҳис эта бошлади. Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларини беҳисоб қазиб олиш натижасида глобал исиш рўй бериб, табиий офатлар кўпаймоқда. Энг ёмони, бундан атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига жиддий зарар етмоқда.
Тириклик эволюсиясига ҳам, атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларига ҳам беқиёс таъсир кўрсатиб келаётган сувга бўлган талаб ва эҳтиёж ҳар қачонгидан-да ортиб, қиймати тобора ошиб борётгани боис дунёда сув танқислиги кузатила бошланди. Прогнозлар эса бундан-да хавотирли...
Ушбу долзарб масала Марказий Осиё минтақасини ҳам четлаб ўтмаяпти. Таҳлилларга кўра, Ўзбекистон дунёдаги сувни энг кўп исроф қиладиган давлатлардан бири 2040-йилга бориб аҳолимизнинг 80 фоизи сувсизликдан азият чекиши мумкин экан.
Мутахассислар 2050-йилга бориб сув ресурслари Сирдарёда 5 фоизга, Амударёда эса 15 фоизгача камайишини таъкидлашяпти. Аҳоли сонининг ўсиши ҳисобига, Ўзбекистонда 2030-йилда сувга бўлган талаб 7 млрд. куб метрга етиши, 2050 йилга бориб эса, бу кўрсаткич икки баробарга ортиши мумкин. Шунинг учун ҳам сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш бугуннинг энг долзарб вазифасига айланди.
«Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида ҳам «Сув истеъмоли маданиятини юксалтириш» дастурини қабул қилишга оид вазифалар белгиланган бўлиб, айни пайтда бу борада тизимли ишлар олиб бориляпти.
Шунингдек, партия ота-боболаримизнинг атроф-муҳитни асраш, ҳаво мусаффолигини сақлаш, юртимизни кўкаламзорлаштиришга қаратилган удумларни кенг тарғиб қиляпти: ёшлар турмуш қурганда, фарзанд туғилганда яхши ниятлар билан дарахт экиш одатини оммалаштириш...
Ана шу масалалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизга хос бўлган тежамкорлик, исрофгарчиликка йўл қўймаслик, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиатни асраш, атроф-муҳитга зиён етказмаслик, орасталик, саришталик каби миллий, аҳлоқий қадриятлар, оилавий анъаналар асосида тарбиялаш мақсадида партия ташаббуси билан Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ва «Тонг юлдузи» газетаси билан ҳамкорликда юртимиздаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Бойликни болаликдан асранг!» мавзусида ижодий ишлар танловини ўтказиш режа қилинганди.
Мактаблар, маҳаллалар ва ҳатто ҳар бир оилада кенг тарғиб қилиниши кўзда тутилган танловни мақола, шеър ва расм йўналишлари бўйича ўтказишга келишилган эди. Танлов эълон қилинганидан кейин танловга 2000 га яқин ижодий ишлар тақдим этилди.
Куни кеча партия Марказий кенгашида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда партия Марказий кенгаши раҳбарияти, ходимлари ва фаоллари, таниқли журналистлар, танлов ғолиблари ҳамда уларнинг устозлари ҳамда ғолиб ёшларнинг ота-оналари иштирок этди.
Мазкур танловнинг мақола йўналиши бўйича ғолибларнинг ижодий ишлари асосида тайёрланган «Сувкеллент» номли спетакль сценарийси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошидаги «Турон» болалар театр жамоаси томонидан саҳналаштириш ҳамда мактаб саҳналарида намойиш этиш учун вазирликка тақдим этилди.
Гарчи вазирликнинг масъуллари ушбу танлов ва унинг якуний натижалари, тақдирлаш маросими қаерда ўтказилиши, кимлар қатнашиши ҳақида хабардор қилинган бўлсаларда, «вакилимиз хато қилибди, адашиб бошқа идорага бориб қолибди» қабилидаги баҳоналар билан танлов якунида иштирок этмадилар...
Аммо танлов иштирокчилари айнан мактаб ўқувчилари эканини назарда тутсак, вазирликни ҳам, унинг раҳбариятини ҳам уялтириб қўядиган бундай «масъул»лар масала моҳиятини тушунмабдилар дегимиз келди...
Тадбирда сўзга чиққан «Тонг юлдузи» газетаси бош муҳаррири Феруза Адилова, «Гулхан» журнали бош муҳаррири Заҳро Ҳасанова, шунингдек, ғолиб ўқувчиларнинг устозлари ҳам асосан танловнинг аҳамияти хусусида гапирдилар. Партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Фируза Муҳаммаджонова болалар нашрлари обунаси масаласига жамоатчилик эътиборини қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Марказий кенгаш раиси ўринбосари – «Миллий тикланиш» газетаси Бош муҳаррири Миродил Абдураҳмонов эса танлов ғолибларини қутлаб, уларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширди.
Тадбир якунида «Миллий тикланиш» ҳамда «Тонг юлдузи» боғини барпо этиш мақсадида танлов ғолиблари иштирокида Учтепа туманининг «Ширин» маҳалласида «Фарзандингиз билан бирга кўчат экинг!» акцияси доирасида мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.