Ёки профессор Нарзулла Жўраев ҳақиқатлари
- Мен Жавоҳарлаъл Нерудан юз, минг чандон саодатлироқман. Чунки...
Унга бир умр иш берилмасди, сиёсий жосус ҳисобланарди...
Устозни қуёшга ўхшатаман...
Афсуски, бугун устозларга ҳурмат йўқолиб бораётгандек...
Партия сафидан ўчирилган одам одамлар сафидан ҳам ўчириларди...
Сиёсий фанлар доктори, профессор Нарзулла Жўраевни биринчи марта “Маърифат” газетасида учратганман. Талабаман, олийгоҳда “жуда талабчан ва қаттиққул домла” деб эшитганим, ўқиган китобларимнинг муаллифи билан бир даврада ўтириш ўзгача туйғулар берганди, ўшанда. Мана, орадан қарийб 20 йил ўтиб, ўз мактабини яратган олим билан қайта учрашиш, суҳбатлашиш насиб қилди. Умри илм ўрганиш ва ўргатиш билан ўтган, ҳар уч давр – мустақилликдан аввал, кейин ва Янги Ўзбекистон тарихи ҳамда сиёсатидан хабардор, соҳа нуктадони билан суҳбатимиз ҳаёт ҳақида бўлди, дейиш мумкин.
– Устоз, 130 дан ортиқ монография, дарслик, қўлланма, рисола ва илмий оммабоп китоблар, 400дан ортиқ илмий мақолалар муаллифисиз. 21 та монографиянгиз дунёнинг тўққиз тилига таржима қилиниб, ўндан ортиқ давлатда чоп этилган. Табиийки, бундай йўлни босиб ўтиш осон кечмаган. Айтингчи, ҳаётда қатъий амал қиладиган қоидангиз борми?
– Аввало, интизом. Қатъий интизом. Қаерда ишласам, ўша ерда аниқ иш мароми, ишлаб чиқариш интизоми бўлишини талаб қилганман. Шахсий ҳаётимда ҳам, оилада ҳам бунга қатъий, ҳа, қатъий амал қиламан. Шунинг учун ҳам кўпчилик мени қаттиққўл дейди. Аслида ундай эмаслигимни яхши билишади. Назаримда, ҳар қандай инсон доимо ўзини ўзи бошқариб, йўналтириб, назорат қилиб туриши керак. Аниқ мақсад билан яшаб, шу мақсадни амалга оширишга чақириб турадиган ички даъват, ҳамиша уйғоқ ирода бўлиши лозим. Буни оддийгина номи интизом... Интизом бўшашган жойда парокандалик, палапартишлик, турли ахлоқий чекинишлар пайдо бўлади.
– Ўнлаб олимларга устозлик қилдингиз, айтингчи, устоз-шогирдлик анъаналари, уларнинг ўзаро муносабатлари тўғрисида қандай фикрдасиз?
– Устоз ҳақида гап кетганда ҳар гал Афлотуннинг донишмандона гапини эслайман: “Устоз отангдан улуғ. Отанг сени осмондан ерга туширди. Йўқликдан бор қилди. Устоз эса сени ердан осмонга кўтарди, оламга танитди.”
Соҳибқирон Амир Темур ҳам устози Ҳазрат Сайид Амир Кулол маслаҳатига доимо қулоқ тутганини, ҳар бир муваффақиятида устозининг ҳиссаси борлигини таъкидлаган. Амир Темурдаги устозга беқиёс ҳурмат ва олий эътиқод шу даражада эдики, вафот этса, жасадини устози Сайид Амир Кулол пойига қўйишни васият қилган экан.
Ҳазрат Навоийнинг
Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳаққин юз ганж ила, деган сатрлари ҳам Сиз айтган муносабатга арзирли таъриф бўлиши мумкин.
Зотан, Зардуштдан Муҳаммад Аллайҳиссаломгача, Конфуцийдан Афлотунгача, Арастудан ал-Киндийгача, Форобийдан бугунги тез ўзгараётган дунё тақдиридан башорат қилаётган алломаларгача бўлган устозлар, авлиёю, анбиёлар, мўътабар зотлар инсоният тадрижий тараққиётининг таянч нуқтаси, метин устуни ва халоскори бўлиб келмоқда. Устознинг инсоният тарихи ва истиқболидаги буюк хизмати унинг ҳамиша қалқиб турган, симоб парчасидек беҳаловат ҳаёт мувозанатини ҳам сақлаб турганида. Мураббийнинг беназир кучи унинг шогирдлар қобилиятини мувофиқлаштириб, ривожлантириб, инсоният тараққиётини таъминлаётганида.
Афсуски, бизнинг замонимизга келиб, бунга ҳар галгидан ҳам кўпрок эҳтиёж сезилмоқда. Энг ёмони, аксарият устозлар ўз зиммасидаги мажбуриятни унутмоқда. Таниш-билишчилик, гуруҳбозлик, маҳаллийчилик ва шахсий манфаат МУРАББИЙ деган муқаддас номга доғ туширяпти. Ватан тараққиёти, миллат истиқболи, фан тақдири улар учун бегона. Афсуски, бундайлар фақат фанда эмас, серқирра ҳаётнинг ҳамма соҳаларида учраяпти. Шогирдлардан хафа бўлмайман, аксинча, уларга ачинаман. Чунки улар фосиқ устозларнинг мажруҳ издошлари, холос. Зеро, қуш уясида кўрганини қилади.

– Талабалик йилларингиз қандай ўтган?
– Тошкентга келиб, ҳозирги Ўзбекистон миллий университетининг Журналистика факультетига ҳужжат топширганим кечагидек эсимда. Ўшанда кундузги бўлимга етарли балл тўплолмаганман. Мандат комиссиясида сенга бир балл етмаяпти, “Ўтмадинг”, дейишганда, бошқа бир домла сиртқида ўқишни таклиф қилиб қолди. Хўп, дедим. Чунки, қалбимда бир ғашлик бор эди. Кундузгида ўқисам, молиявий жиҳатдан қийналишим мумкин эди. Шароитим шунақа эди. Шунинг учун ҳам таклифга дарров рози бўлдим.
Ва, темир-бетон буюмлари заводига бетончи бўлиб ишга кирдим. Ишчилар ётоқхонасида яшадим. Тезда завод муҳитига мослашдим. Заводда олдин бетон қуйиладиган полигон бўлган майдон синиқ, яроқсиз панеллар ташланадиган чиқиндихонага айлатирилган экан. Бир куни бош муҳандисга “Ана шу полигонни тозалаб, жиҳозлаб берсангиз комсомол ёшлар бригадасини тузаман” дедим. У таклифимни директорга айтибди. Икки ойда полигон яшнаб кетди. Ўшанда Борис Рогов деган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, ҳаяжонланса, қўллари қалтираб, гапирганда дудуқланиб қоладиган, ғоят оқ кўнгил, адолатли киши - завод кадрлар бўлимининг бошлиғи мени ёқтириб қолганди. Чақирди. Иш сўраб келаётганларни аввал сенга кўрсатаман. Икковимиз энг яхши, ишчан йигитларни танлаймиз. Сенга ёрдамим шу бўлади, деди. Бригадам гуркиради, заводда танилдим. Йигирма ёшимда КПСС аъзолигига номзод, йигирма бир ёшимда ҳақиқий аъзо, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг депутати бўлдим.

Тўртинчи курсни битирганимда соҳамга ўтиб, биронта таҳририятда ишлагим келди. Мен тажрибасизлик қилиб олдин иш топмай ишдан бўшаб қўйган эканман. Тўрт ой ишсиз юрдим. Партия билан алоқам узилди. Бир пайт мени ваҳима билан заводга чақиришди. Бордим. Навбатдан ташқари партия йиғилиши. Кун тартибида партия билан алоқам узилганлиги масаласи. Йиғилиш мени тўрт ой аъзолик бадали тўламаганим учун КПСС сафидан ўчришга қарор қилмоқчи бўлди. 23 ёшимда...
Ўша пайтдаги ҳукмрон сиёсатга кўра, партия сафидан ўчирилган одам умуман одам сафидан ҳам ўчириларди. Унга бир умр иш берилмасди, сиёсий жосус ҳисобланарди. Қарор овозга қўйилганда кадрлар бўлими бошлиғи Б.Рогов ўрнидан туриб, “Бу болани кеча ўзимиз партияга қабул қилган эдик. Энди ўзимиз ўчирамизми? Ким деган одам бўламиз? У ҳали жуда ёш. Ҳаётини куйдириб қўймайлик. Бу йигит, шубҳасиз, хато қилди. Аммо, бизчи? Назаримда хатонинг каттасини биз қилдик. Чақирмадик, тушунтирмадик, ўз ҳолига ташлаб қўйдик, тарбияламадик. Яна унинг тақдирига бефарқлик билан қараяпмиз. Ахир у бекор юргани йўқ. Ўқияпти, талаба. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати бўлса. Таклифим бор: партия сафидан ўчирмай, талаба сифатида тўрт ойлик аъзолик бадалини тўласин.
Унга партиявий жазо сифатида ҳайфсан эълон қилайлик”, деди. Менга қараб титраб-қақшаб, жаҳл билан “Қирқ тийининг борми?”, деди. (Ўшанда КПСС Низоми бўйича коммунист-талаба ўн тийин аъзолик бадали тўлар эди). Менга қараб “Қирқ тийининг борми?”, деб ўшқирганида катта меҳрни, шафқатни ҳис қилдим. Ҳамма юмшади. Роговнинг таклифи бир овоздан маъқулланганди...

Очиғи, ўшанда бир рус кишисининг, уруш кўриб соғлигини йўқотган, мард ва фидойи инсоннинг марҳамати мени тарбиялаганди. У мен учун ҳаёт дорилфунунининг беназир мударриси, улуғ устоз эди. Ундан оқибатни, оғир пайтларда бир-бирини ҳимоя қилишни, одамларга яхшилик қилишни ўргандим. Тақдирим ҳал бўлаётган оғир пайтда ҳаётда шундай суянчим борлигидан хурсанд бўлдим. У бўлмаса мен – оддий қишлоқ боласи далли-девона, дарвеш бўлиб кетармидим? Ҳукмрон сиёсат шундай қилар эди-да...
– Устозларингиз кўп бўлганми?
– Яратган мени жуда ёшлигимдан яхши одамларга, меҳрибон, беминнат устозларга учратган. Улар бўлмаганида мен ҳеч ким бўлмасдим. Ўлмаслик учун еб-ичиб, ивирсиб умримни ўтказишим мумкин эди. Ҳали ўрта мактабнинг 6-синфида ўқиб юрган пайтларимда туман газетасида кичик хабарларим, мақолаларим чиқиб турар эди. Газета муҳаррири ёши улуғ Шукур Ҳасанов эди. Таҳририятга борганимда ийиғимни чиқариб, ярим бетлик хабарни қайта-қайта ёздирарди. Боламанда, “Мени шу одам ёмон кўради” деб хафа бўлардим. Ёшим улғайиб, ўзим таҳририятларда ишлаганимдан кейин Шукур акани тушунганман. Демак, унинг мендан умиди катта бўлган. Қайта-қайта ишлатиб, қаламимни чархлатган, сўз деган мўъжизанинг сир-синоатини тушунадиган, уни қалбан ҳис қиладиган этиб тарбиялаган. Ҳозиргача устоздан миннатдорман.
Бухоро туманидаги 4-мактаб. У менинг нурхонам, пирхонам, саждагоҳим. Онам каби азиз ва мўътабар. Раҳмон Шодиев, Қурбон Чўлиев, Абдулла Розиқов, Зебо Исҳоқова, Мария Семёновна Малькина... Улар мени одамдан инсонга айлантиришган. Фақат қандай инсон бўлдим, билмайман. Вақти-вақтида мактабга бориб тураман. Бинога кўзим тушиши билан юрагим ҳаприқиб кетади. Эҳтимолки, мактабнинг, мадрасанинг ифодалаб бўлмас сири, синоати, улуғворлигию, муқаддаслиги шундадир. Ҳозирги жамоани қаттиқ ҳурмат қиламан.
Ўқитувчилар гарчи анча ёш бўлишсада, уларнинг салобатлари босади. Баъзан “Шу топда мен Сизларнинг ўқувчингизман”, дейман. Ростдан ҳам мактабда болага айланиб қоламан. Она-мактабимда Тошкентдан, уйимдан тўрт мингга яқин китобни Бухорога ташиб, шахсий кутубхонамни очдим. Уларнинг асосий қисми нодир китоблар. Яна икки мингта китоб олиб боришга тайёргарлик кўраяпман. Ўқувчиларнинг севимли масканига айланган ушбу даргоҳ ҳаётимнинг давоми.

Университетда эса фанимиз дарғалари бўлган Ғайбулла Саломов, Нажмиддин Комилов, Умарали Норматов, Ботирхон Акрамовларнинг этагидан тутганман. Кейинчалик академиклар Саид Шермуҳаммедов, Ҳайдар Пўлатов, Омонулла Файзуллаев, Матёқуб Қўшжонов, Бахтиёр Назаровлар билан танишдим. Уларнинг ҳар бири фанда ҳам, жамиятда ҳам катта мавқега эга бўлган бетакрор алломалар эди. Саид ака билан Ҳайдар ака менинг қўш олтин қанотларим, Нажмиддин домла қалбим жавҳари, маънавий-руҳий сарчашмам эди. Саид аканинг қиёфасида арбобларга хос кенгликни, адолатни, қатъият, шижоат ва ташаббусни кўрардим. Ҳайдар акада ғоятда чуқур фалсафий тафаккур бор эди. У кишидан мантиқий таҳлилни, муаммоларни дадиллик ва фавқулотда ўктамлик билан кўтариб, уни илмий асослаб бериш маҳоратини ўрганганман.
Нажмиддин Комилов диний ва дунёвий фалсафани синтезлаштириб юборган, бу борада улуғ мактаб яратган олим эдилар. У киши Университетни битираётганимда диплом ишимга раҳбарлик қилганлар. Кейинчалик ҳам Нажмиддин Комилов билан кўп кўришардик. Ҳатто, турли идораларда бирга ишладик ҳам. Бироқ, кам гаплашардик. Мени домланинг салобати босарди. Бир умр, ҳозиргача буни чуқур ҳис қиламан. Ёнма-ён, юзма-юз, фақат ўз хаёлларимиз билан ўтирардик. Лекин зерикмасдим. Шунда менга бир туйғу таскин берарди: Биз қалбан гаплашаяпмиз. Руҳан битта одаммиз. Ахир одам ўзи билан ўзи гаплашмайдику...
Пирикомил Нажмиддин домла бетоб пайтлари тез-тез хабар олдим. Охирги кунларида одам танимай қолдиларми, билмайман. Ётган жойларига кириб, ёнларида ўтирардим. Қўлларини силардим. Гапирмайдилар. Гапиришга эса менда журъат йўқ. Бир куни оёқлари томонга ўтиб, курсига ўтирдим. Оёқларини силай бошладим. Шу пайт янга кириб келиб, баландроқ овозда “Домла, суюкли шогирдингиз Нарзулла келди. Ана оёғингизда ўтирибди”, дедилар. Домла кўзларини очгандай бўлиб, эшитилар эшитилмас “Нарзулла юрагим, жигарим”, дедилар. Шунда янга ҳушёрлик қилдилар ва “Бўлмасам дуо қилинг”, дедилар. Домла қоринлари устида турган қўлларини аранг ярим очиб, бироз кўтаргандай бўлиб, нималардир дедилар. Орадан бир кун ўтиб, ишхонада кўнглимда ғашлик билан ўрнимдан туриб, устоз ҳузурига боришга чоғланган пайтимда қўнғироқ бўлди...
Тезда етиб бордим. Ҳамма саросимада эди. Тўғри устоз ётган хонага кирдиму, нима қилишимни билмай ҳайкалдай қотиб қолдим, яхшиямки, ўша пайтдаги муфтий ўринбосари Абдураззоқ домла кириб келдилар. Менга бир маъноли қарадилару, Қуръон ўқий бошладилар...
...Дунёда Нажмиддинлар кўп. Ҳаммаларининг ўзига хос хислатлари бор, албатта. Бироқ, Аллоҳ иккита Нажмиддинни алоҳида яратган. Уларнинг бири – Кубро, бири – Комил. Нажмиддин Куброда фикрлар туғёни, тафаккур жўшқинлиги, ҳиссиётлар бўҳрони бор. Н. Комилда донишмандлик, вазминлик, салобат, чуқур мушоҳада, кенг фалсафий тафаккур. Бу ҳар икки мўътабар мактабнинг толиби бўлишдан ортиқроқ саодат йўқ.
Устозлар ҳақида гап борар экан, яна бир фикрни айтмасам бўлмайди. Буюк ҳинд давлат ва сиёсат арбоби Жавоҳарлаъл Неру тўрт юз эллик йилдан сўнг Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг баркамол шахсиятига, катта қалби ва шаффоф туйғуларига ҳавасманд бўлиб, “Бобур – дилбар шахс” деган эди. Мен эса иккита дилбар шахс билан замондош, маслакдош, суҳбатдош бўлдим. Ғоят дилбар сувратию, сийратидан, зоҳирию, ботинидан сабоқ олдим. Уларнинг бири – Эркин Воҳидов, иккинчиси – Эркин Самандар эди. Демак, мен Ж. Нерудан юз чандон, минг чандон саодатлироқман.
Бугунга келиб устозларнинг йўқлиги сезилади. Ҳаётимда ҳамиша нимадир етишмаётгандай бўлади. Зотан, инсон юз йил яшаса, юз йил тарбияга, маънавий рағбатга эҳтиёж сезиб яшаркан. Ўзимда шундай эҳтиёж сезганимда уларнинг қабрларини зиёрат қиламан. Ваҳоланки, бундай эҳтёж тез-тез туғилади. У ерда баъзан қанча ўтирганимни билмайман. Бироқ, ҳар гал ичим ёришиб, руҳим ором топиб, катта илмий-ижодий иштиёқ билан уйга қайтаман. Аллоҳнинг устоз борасидаги марҳаматига шукроналар айтаман. Лекин қалбимда бир хавотир бор: мен ҳам устоз бўлиб шундай эҳтиромга муносиб бўлармиканман..?
– Кўп кузатганман, ҳамиша қўлингизда китоб. Уйингизда шахсий кутубхонангиз ҳам борлигини айтишади. Ўқиганларингиз орасида қайси китоб ҳаётий ақидангизга ўзгартиришга туртки бўлган?
– Қайси бирини айтай. Жек Лондоннинг “Мартин Иден”, Э. Хеменгуэйнинг “Алвидо, қурол”, Ф. Достоевскийнинг “Телба”, Чингиз Айтматовнинг “Кассандра тамғаси” романлари, Альберт Камюнинг “Бегона” қиссаси, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Олам ва одам, дин ва илм”, Н. Комиловнинг “Тасаввуф” китоблари. Фридрих Нитшенинг “Зардушт таваллоси” китоби, айниқса,
Нитшенинг одам хаёлотини, тафаккурини, қалби ва руҳиятини остин-устун қиладиган фикрлари ғоятда бўҳронли ва жуда гўзал. Кейин унинг бошқа асарларини ҳам ўқидим, ҳамон қайта-қайта ўқийман. Нитше ҳақиқатан ҳам менинг дунёқарашимни, ҳаётий муносабатларимни, ҳатто, илмий йўналишимни ҳам ўзгартириб юборган. Камюда эса бутунлай бошқа нарса... юракнинг туб-тубида яширинган чуқур изтироб, кўнгилнинг сассиз фарёди. Нобакор ва худбин жамиятда, одамлар орасида яшаб, қалбан ва руҳан бегоналик, маънавий ёлғизлик...