Сир эмаски, Самарқанд шаҳридаги Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари дафн этилган мақбара "Гўри Амир" деб аталади ва ҳатто шундайинча ёзиляпти ҳам. Аммо бу жуда қўпол хато эканига негадир мутасаддилар ҳам эътибор қаратмаяптилар. Ваҳоланки, мақбара номи аслида «Гўримир»дир.
Тарихдан маълумки, ушбу мажмуа аслида мадраса сифатида бунёд этила бошланган. Унда юқори табақа ҳарбий лашкарбошилар (замонавий тилда айтганда, «генералитет») тайёрланиши кўзда тутилиб, у ўз даврида Муҳаммад Султон ихтиёрига берилган. Аммо қурилиш ишлари поёнига етмай туриб, Муҳаммад Султоннинг устозларидан бири Саййид Мир Умар (Соҳибқироннинг пирларидан бири Саййид Мир Кулолнинг фарзанди) вафот этади ва шу жойга дафн қилинади. (Эътибор берган бўлсангиз, мақбаранинг шимоли-ғарб тарафида девордан туғ осилиб турибди). Ана шундан кейин бу жой «Гўримир» деб юритила бошланган.
Тақдирнинг шафқатсиз ҳукмини қарангки, орадан кўп ўтмай Муҳаммад Султон ҳам вафот этади, ва у қурдира бошлаган мадраса тарҳи ўзгартирилиб, мақбарага айлантирилади. Кейинчалик Соҳибқироннинг ўзи, бошқа ўғиллари ва Мир Саййид Барака ҳам шу жойдан сўнгги макон топадилар. Шундай қилиб, бу даҳма «Гўримир» деган ном билан тарихга киради.
Шўро тарихчилари эса бу номни ўз лафзларига мослаштириб, «Гўр-Эмир» тарзида ёзишган. Бизнинг айрим «буюк» тарихчиларимиз эса бу атамани «Гўр Амир» деб таржима қилганлар. Энг қизиғи шундаки, мустақилликнинг дастлабки йиллари – 1996 йилда чоп этилган «Амир Темур жаҳон тарихида» альбоми ва ундан кейинги китобларда ҳам шу тарзда ёзиш давом этган.
Узоқ ва яқин тарихимизга муносабат ўзгариб, холис ёндашила бошланган шу кунларда миллий ифтихоримиз сифатида улуғланаётган боболаримизнинг сўнгги масканини ёқимлироқ сўз билан аташга эътибор қаратсак, яхши бўларди. Ёки бизни ёқтирмаганлар ва тарихимизни ҳақорат қилганлар йўлидан бориб, табаррук зиёратгоҳни ўзга тилдаги совуқ ибора билан аташда давом эттираверамизми?