Фожиамиз

Фожиамиз

Телеканалда ишлаб юрган кезларим кўрсатувга қаҳрамон излаб, «Олой» бозорига борганим, аммо пойабзал таъмирловчи уста – «сапожник» Давлатали ака Шамсиевни суҳбатга кўндириш осон бўлмагани ҳали ҳануз эсимда....

Ўшанда у киши касбидан уялмаслигини, аммо атрофдаги айрим назари баландларнинг қарашларидан кўнгли оғришини айтганди.

Айниқса, Давлатали аканинг бир гапи ҳали-ҳануз қулоғим остида жаранглаб тургандек: «бундан бир неча йил аввал бир тўйда дастурхондаги нонини синдириб қўйибман. Шундан кейин дастурхон атрофидаги меҳмонлар бошқа нон олдириб келиб, ейишганида кўзимдан ёш чиқиб кетганди...» 

– Шу ёшга кириб ўша тўйда пойабзал таъмирловчи, сартарош, гўрков ва ғассолнинг тўй-маъракаларда дастурхондаги нонни ушатмаслигини эшитгандим. Шунинг учун ҳозир тўйларга кам бораман, борсам ҳам бир четда ўтириб, секингина қайтаман. Аммо нолимайман, минг шукур, шу касбим туфайли оила боқяпман, фарзандларимни ўқитяпман, – деганди суҳбатдошим.

Бугун баъзи давраларда маънавият, маърифат ҳақида баландпарвоз гаплар айтилаётганини кўрсам, Давлатали аканинг юқоридаги ҳикояси эсимга тушаверади! 

Бугун орамизда ана шундай одамлар кўпайиб бораётгандек...