Ёхуд «пахта ва ўзбек иши» боис ҳақиқатнинг майиб-мажруҳга айлангани хусусида
Ўз отанг ёки онанг ҳақида ёзиш қийин эканини ушбу қораламага киришганимдаёқ билгандим. Тўғриси, шу пайтгача отам билан юракдан гаплашмаган эканман. Аслида бунга унинг ўзи «айбдор». Эсимни танибманки, унинг умри ишда ўтарди. Чунки отам биз тонг уйқусини «олаётган» чоғимизда саҳархез ишга кетар ва ярим тунда қайтарди.
Отамнинг шунча дарди борлигини...
Яқинда пойтахт шифохоналаридан бирида у билан бирга ётишга тўғри келди. Аниқроғи, унга муттасил парвариш лозим эди.
Бир пайтлар жуда ориятли, ҳар бир гапини ақл тарозисига солиб, етти ўлчаб гапирадиган, полвонтахлит бу одам бугун тўшакда бир тутамгина бўлиб ётибди.
– Мана кўклам ҳам келди. Ҳадемай Наврўз ҳам кириб келади. Бу қутлуғ байрам – элнинг катта тўйи, шу айёмнинг ҳам «бошига» не кунларни солишмади-я... Наврўзни синмаган ҳақиқатнинг тимсоли, унинг тантанаси деб ҳисоблайман – у шундай дея ўйга толиб қолади-да сўнгра қўшиб қўяди: бизларниям 1990 йилнинг март ойида, яъни Наврўз арафасида шартли равишда қамоқдан озод қилиб, Ўзбекистонга жўнатишувди…
Унча-мунчага дардини дастурхон қилавермайдиган одамнинг «гап халтаси» очилиб кетганидан фойдаланиб, унга саволлар бера бошладим.
– 1974 йилнинг ёзида Тошкент Қишлоқ хўжалиги олийгоҳини битирганимдан сўнг мени қўриқ воҳа – Жиззахнинг чўл туманларидан бирига – янги ташкил этилган пахтачиликка ихтисослашган давлат хўжалигига ишга юборишди. Ўша даврларда олийгоҳни битирдингми, соҳангга қараб камида уч йил белгиланган жойда ишлаб беришинг шарт эди. Шундан кейингина диплом беришарди. 25 ёшли йигит эдим.
Чўл шароити оғир, ҳатто турар-жойнинг тайини йўқ, одамлар қамиш капаю, вагонларда, ертўлаларда яшашарди. Лекин меҳнат қилардик. Гарчи чўлнинг жазирамасида жизғанак бўлиб, пашшаю яна алламбало қонсўрар ҳашоратларга талансак-да, қаричлаб қум суриб, пахта учун ер очардик. Пайдо бўлган майдонга ишлов бериб, дарҳол чигит қадардик. Дарҳақиқат, хўжалигимиз бепоён Мирзачўл қумликлари орасида жойлашганди. Хуллас меҳнатимиз бўй кўрсатиб, ҳаш-паш дегунча 3 минг гектар ерни қумдан тозаладик.
Кўз ўнгимизда –чўлнинг ўртасида ям-яшил пахтазор пайдо бўлди. Оғир меҳнатлар туфайли хўжалик 1977 йилда илк бора давлатга пахта тайёрлаш режасини ошиғи билан бажарди ва бу анъана тусини олиб, 1987 йилгача давом этди. Бироқ… манфур советлар тузуми бу азобли меҳнатларимиз қадрига етмади. Охир-оқибат худди ўша йилнинг кузига келиб ҳаммамиз «порахўр, ўғри»га чиқдик, кўпларимиз ҳатто «ватан хоин»ларига айландик.
1983 йилнинг охирида республика бўйича 70 минг киши ёппасига ҳибсга олинди. 600 минг киши жиноий жавобгарликка тортилди. Бунга Москвада ўтирган доҳийлар қўшқўллаб фатво беришарди. Шу тариқа Ўзбекистон бўйлаб «пахта, ўзбек иши» номли машъум кампания бошланди.
Бу бир умр давлатга беминнат ҳизмат қилиб, олқиш ўрнига калтак еган ва хорланган инсоннинг нидоси эканини англай бошлайман.
– 1982 йилнинг баҳорида – чигит экиш айни қизиган паллада туманга Марказқўмнинг биринчи котиби Шароф Рашидов келди. У киши ишларимиз билан танишиш асносида хўжалигимизда ҳам бўлиб, натижалардан хурсанд бўлди. Қайтар чоғида туман миқёсидаги йиғилишни хўжалик идораси ҳовлисида ўтказди. Ҳамма билан самимий сухбатлашиб, талаб, таклиф, мулоҳазалар бўлса тортинмай баён этишимизни сўради. Ана ўшанда мен хўжаликнинг бош ҳисобчиси сифатида ўз мулоҳазаларимни билдирдим.
Шароф ота мени эшитиб бўлгач, ўша вақтдаги вилоят раҳбари Тўхтамиш Боймировга қаради: «Янги ташкил этилажак қўшни давлат хўжалигига кадр йўқ деб нолийсиз, мана сизга тайёр раҳбар» дея мени давранинг ўртасига чорлади. Таклифим – хўжаликнинг кунчиқар томонида – Бодомтоғ этакларида ўн минг гектардан кўпроқ бўш адирликлар мавжудлиги, ана ўша бепоён ерларга тоғ ёнбағридаги каналдан сув чиқарилса, мевали боғлар, пистазор-у бодомзорлар барпо этиш мумкинлиги, тоғнинг янаям қуйироқ қисмида Ангор эчкиларини боқиб, ундан ҳам даромад олса бўлишини, алалхусус, бу хўжалик иқтисодига янада катта ҳисса қўшишини аниқ ҳисоб-китоб ва рақамлар билан исботлаб бердим.
Бироқ… бу ташаббус кунлар келиб бошимга балолар ёғдиришини ўшанда хаёлимга ҳам келтирмагандим.
– Мени қўшиб ёзишда айблаб, аввал Тошкентдаги ИИВ тергов изоляторига, кейинроқ Москвадаги КГБнинг Лубянкадаги ертўласига ташлашгач, (1987 йил баҳори назарда тутиляпти — муаллиф) шахсан Амбарцумяннинг ўзи тергов қилди-да, олдимга бир варақ қоғоз қўйиб, шунга имзо чекишимни айтди. У билан танишиб чиққач, кулиб юбордим. Амбарцумяннинг эса бундан ҳайрати қўзиди шекилли кўзларимга бақрайиб қараб қолди.
Энди билсам у мени ўтган бир йил мобайнидаги тергов, қийноқларга дош беролмай баъзиларга ўхшаб ақлдан озиб қолди, деб ўйлаган экан. Мен унга умуман имзо қўймаслигимни, ёзилганларнинг бари туҳмат эканини, қўшни Фориш туманидан пахта сотиб олиш учун унинг биринчи раҳбари-ю, олтита хўжалик директорига 200 минг рублни бермаганлигимни, қолаверса, бу туманнинг ерлари лалми майдонлардан иборатлиги боис, умуман пахта етиштириб бўлмаслигини айтганимдан сўнг у ўсал бўлганига чидай олмай, қутуриб кетди-да, икки терговчиси ёрдамида бармоқларимни болға билан чакичлаб ташлади. Сўнгра ҳибсхонага қарашли шифохонада наридан – бери даволатган бўлди-да, ҳеч бир судсиз мени ўн йил муддатга «кестириб», Сибир қамоқхоналарига йўллаб қўя қолди...
Юқорида отамнинг Шароф Рашидовга билдирган мулоҳазалари хусусида сўз юритгандим. Дарҳақиқат, орадан кўп ўтмай, уни янги ташкил этилган хўжаликка раҳбар этиб тайинлашади. Ёш раҳбар иқтисодчи эмасми, ишларни шундай йўлга қўядики, унинг хўжалиги иккинчи йилиёқ тилга тушиб, давлат режаларини ошиғи билан уддалай бошлайди. Ўзи айтган, Бодомтоғ этакларидаги асрлар давомида ўзлаштирилмай ётган адирликларга сув чиқарилиб, қисқа фурсатда икки минг гектардан ошиқ ер ўзлаштирилади. Мевазор боғлар, чорвачилик комплекси барпо қилинади.
Янги очилган ерлардан хўжалик ишчиларига томорқа сифатида ажратиб берилади. Натижада хўжалик иқтисодиёти юксалади, оддий қишлоқ одамларининг чўнтаги пул кўради. Хўжалик марказида турли маиший – маъмурий бинолар шу ерлардан келган даромад ҳисобига барпо қилина бошлайди. Аммо… орадан кўп ўтмай «пахта ва ўзбек иши»нинг совуқ нафаси бу ерларга ҳам етиб келиб, ёш раҳбар давлат ерларини аёвсиз равишда талон-тарож қилганликда, боз устига пахта ҳосилдорлигини бўрттириб кўрсатиб, қўшиб ёзганликда айбланади ва…
1991 йилда мамлакатда Мустақиллик эълон қилингач, отам сингари бағри куйганларнинг кўксига шамол тегди. Яъни, уларнинг барчаси Олий Суд томонидан оқланди.
Мен отам билан шифохонада узун тунлар мобайнидаги суҳбатлардан сўнг бир ҳақиқатга амин бўлдим: Биз бу кунларга осонликча етиб келганимиз йўқ. Ҳеч бир асоссиз ҳибсга олиниш, отилиш, осилиш, натижада миллат ойдинларини, фидоийларини шу йўллар билан маҳв этилиши эвазига, шу буюк йўқотишлар ҳисобига етиб келдик. Чексиз қийноқларга чидай олмай ўз жонига қасд қилишлар, қамоқларда орттирилган хасталиклар, азоб – уқубатлар боис ҳаётдан бевақт кўз юмишлар эвазига шу кунларни кўриб турибмиз.
Қанчадан – қанча миллатдошларимиз бу дориломон кунларнинг ақалли бир лаҳзасини бўлсада, кўриш орзусида бу ҳаётдан кўз юмди… Бас, шундай экан, шукр қилмоғимиз, ўтаётган кунларнинг ҳар бир лаҳзасини кўзга суртиб яшамоғимиз лозим. Зотан, шукур қилиш иймоннинг мустаҳкам устунларидан биридир.
… Шифохонадан чиқар чоғимизда, падари бузрукворим қатъий бир фикрни-да айтиб қолди: Тарих ҳар бир воқеликка ўз баҳосини беради, лекин бир масала ҳанузгача очиқ турибди:
Миллатни талаган, шаънини топтаган, одамларни тўғри йўлдан оздириб, оқни қора деган ва дегизган Гдлян, Иванов, Амбарцумян ва уларга фатво берган доҳийлару, уларнинг гумашталари, шериклари нариги дунёда эмас, шу дунёнинг ўзида қонуний жазосини олишлари шарт! Юқоридаги каби фожиалар қайта рўй бермаслиги учун эса бугунги миллат фарзандлари ўта ҳушёр ҳолда яшамоқлари лозим.