Ҳайдовчилар диққатига!

Ҳайдовчилар диққатига!

Жарима: Нима учун қанча тўланади? 

— Камар тақмаслик - 187 500 (93750.0) сўм.
— Техник кўрик, аптечка - 187 500 (93750.0) сўм.
— Ҳужжатсиз юриш - 375 000 (187500.0) сўм.
— Суғуртасиз ҳайдаш - 375 000 (187500.0) сўм.

— Қизилда ўтиш - 750 000 (375000.0) сўм.
— Нотўғри парковка - 750 000 (375000.0) сўм.
— Телефонда гаплашиш - 1 125 000 (562500.0) сўм.
— Рақамсиз ҳайдаш - 1 875 000 (937500.0) сўм;

— Тезликни ошириш (20 км/соат) - 375 000 (937500.0) сўм.
— Тезликни ошириш (20-40 км/соат) - 1 875 000 (937500.0) сўм.
— Тезликни ошириш (+40 км/соат) - 3 375 000 (1687500.0) сўм.
— Қарама-қарши ҳаракатланиш - 3 750 000 (1875000.0) сўм.

— Маст ҳолатда ҳайдаш - 9 375 000 (4687500.0) сўм. 
–  Рухсатсиз тонировка - 9 375 000 (4687500.0) сўм.

Қавс ичида берилганлар 15 кун ичида тўланганда 50% (фоизлик)лик чегирма миқдори!

Маълумотларга кўра, бугун дунёда энг жиддий қоидабузарликлар тезликни ошириш, маст ҳолда машина ҳайдаш ва қизил чироқдан ўтиш ҳисобланади. Бу ҳуқуқбузарликлар учун барча мамлакатларда катта миқдордаги жарималар белгиланган.

Зеро, тезлини ошириш бахтсиз ҳодисаларнинг 40 фоизигача сабаб бўларкан.

Қайд этилишича, дунё бўйича бир кунда 3 мингдан ортиқ одам йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлади. Ўзбекистонда эса авариялар оқибатида йилига 4 мингдан зиёд фуқаро вафот этаркан.