Чет эл фуқаролари харидларидан ҚҚСнинг 85 фоизини қайтариб олиши мумкин

Чет эл фуқаролари харидларидан ҚҚСнинг 85 фоизини қайтариб олиши мумкин

Чет эл фуқаролари харидларидан ҚҚСнинг 85 фоизини қайтариб олиши мумкин

Ўзбекистонда чет эл фуқароларига қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариш тизими янада такомиллаштирилади. 

Қарорга кўра, ушбу тизимни ривожлантиришдан асосий мақсад — чет элликлар учун ҚҚСни қайтариш хизматлари қамровини кенгайтириш ҳамда 2026–2027 йилларда хорижий фуқаролар томонидан амалга ошириладиган харидлар ҳажмини 10 бараварга оширишдан иборат.
Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 апрелдан қатор янгиликлар жорий этилади:
— республикадаги барча халқаро аэропортларда чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш (“Tax Free”) тизими ишга туширилади;
— чет эл фуқароларига ҚҚСни нақд пул кўринишида қайтариб олиш имконияти яратилади. Бунда белгиланган ҚҚС суммасининг 85 фоизи харидорга қайтарилади, 15 фоизи эса “tax free” тизими оператори хизмати учун йўналтирилади;
— ҚҚСни чет эл фуқароларининг банк картасига қайтариш товарлар мамлакатдан олиб чиқилганидан кейин 3 иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади;
— ҚҚСни қайтариш учун минимал харид суммаси 300 минг сўм этиб белгиланади;
— “Tax Free” тизими қўлланиладиган товарлар бўйича чегараланган рўйхат бекор қилинади (бундан озиқ-овқат маҳсулотлари мустасно).