Президент томонидан тасдиқланган "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили" давлат дастурида аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш, жумладан, “педофилия” учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этиш белгилангани бежизга эмас. Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик бугун глобал муаммога айланди.
Қонунчилигимизда болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, айниқса, жинсий зўравонликка нисбатан қатъий жазо белгиланганига қарамай, афсуски, бундай жиноят кам бўлсада, содир этиляпти. Бу каби жиноятлар тўхтамаётгани эътиборга олиниб, "Миллий тикланиш" фракцияси аъзолари болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ қонун лойиҳалари муҳокамасида бу борадаги жазо чораларини кучайтириш, айниқса, "педофил"ларга нисбатан ҳеч қандай муросасозлик қилмасликни таклиф этиб келалаётган эди.
Чунки минглаб болалар наркоман, алкоголь, бешафқат ота-оналар ёки улар ўрнини босувчилар томонидан таҳқирланиб улғаймоқда. Болаликда учралган нафрат ва адоват эса ваҳший жиноят бўлиб жамиятга қайтиб келмоқда.