Китларнинг оёқ-қўли бўлганми?
Африка чўллари ҳар доим ҳам қуруқ ва жонсиз бўлмаган. Тахминан 40–50 миллион йил аввал бу ҳудудлар улкан денгизлар билан қопланган эди. Айнан шу даврда бугунги кунда биз биладиган китларнинг аждодлари пайдо бўлиб, қуруқликдан сув муҳитига мослашиш жараёнини бошдан кечирган. Бу тарихий жараён ҳақида энг муҳим далиллар Wadi Al-Xitan — яъни “Китлар водийси”дан топилган. Мазкур ҳудуд Cairo'дан қарийб 150 километр жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, бугунги кунда саҳро бағрида қадимий денгиз ҳаётининг изларини сақлаб келмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, дастлабки китлар ҳозирги замонавий китлардан анча фарқ қилган. Уларнинг тана тузилишида оёқ ва қўлга ўхшаш белгилар мавжуд бўлиб, бу уларнинг қуруқликда яшаган аждодлардан келиб чиққанини кўрсатади. Водийнинг ўзида китлардан ташқари акула, тимсоҳ, тошбақа ва скат каби кўплаб денгиз жонзотларининг тошга айланган қолдиқлари ҳам топилган. Асрлар ўтиши билан денгиз сувлари чекиниб, ер юзида қуруқлик ҳудудлари кенгая бошлаган. Натижада айрим жонзотлар янги шароитга мослашган бўлса, бошқалари сувда яшашда давом этган. Ана шу эволюцион ўзгаришлар бугунги илм-фан учун муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда. 2005 йилда UNESCO томонидан “Китлар водийси” Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Бу эса унинг нафақат тарихий, балки глобал илмий аҳамиятга эга эканини тасдиқлайди. Бугун Ал-Ҳитан водийси олимлар ва сайёҳлар учун ноёб маскан ҳисобланади. У ерда миллионлаб йиллар аввалги ҳаёт излари гўё “музлаб қолган” ҳолатда сақланган. Ушбу ҳудуд инсониятга табиат тарихини чуқурроқ англаш ва эволюция сирларини ўрганиш имконини бермоқда.
Азизбек Чориев