Энг қиммат китоблар
Бешинчи ўрин. Гутенбергнинг биринчи босма Инжили. 1455 йили Гутенберг ўзининг биринчи тўлиқ босма китобини тайёрлайди, Ушбу китоб ҳозирда "Гутенберг Библияси" ёки "42-сатрли Библия" номи билан танилган. Бу китоб босма ҳолида чоп этилган биринчи асар эди. Гутенберг Библияси лотин тилида чоп этилган бўлиб, ўқувчилар ихтирони одатий ва ишончли қабул қилишлари учун унинг ташқи кўриниши олдинги даврлардаги қўлёзма китобларга ўхшарди. Ноёб китоб 1987 йилда 5,4 миллион долларга сотилган.