Энг коррупциялашган вазирлик ва вилоятлар номи эълон қилинди
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 93-моддасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатларига Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш ҳам назарда тутилган. Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан ушбу масала кўриб чиқилди.