Мўғулистон - Янги Ўзбекистоннинг узоқдаги яқини ёки қадим йўллардаги янги ҳамкорлик
Мўғулистоннинг қалби, унинг маданий ва сиёсий маркази бўлган Улан-Баторга илк бор қадам қўйган заҳотингиз, бу ерда замонавий ҳаёт ва тарих уйғунлигини ҳис этасиз. Тоғлар бағрида жойлашган бу шаҳар, гўё ўтмиш билан келажакни боғловчи кўприкдир.