УзАнинг хабар қилишича, Банк-молия академияси ташаббуси билан “Ислом молияси орқали молиявий оммабопликни ошириш: мавжуд салоҳият ва ривожланиш истиқболи” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилибди.
Таъкидланишича, соҳанинг етакчи олимлари, маҳаллий ва хорижий молия институтлари вакиллари иштирок этган тадбирда Ислом молияси бўйича мавжуд имкониятларни ўрганиш, мамлакат молия тизимида янги ёндашувлар жорий қилиш, бу борада халқаро тажриба, инновация ва хизматларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинибди.
Маълумки, кейинги йилларда бугун дунёда Исломий молия тизимига қизиқиш кескин ошаётир. Ушбу тизим фойда ва зарарни бўлишиш ҳамда реал активларга асосланган молиялаштиришни кўзда тутиши билан эътибор тортяпти.
Яъни, бу шериклик асосидаги молиялаш тизими бўлиб, дахлсизлик, шартнома мажбуриятларига риоя қилиш, таваккалчиликлар, фойда ва даромадларни адолатли тақсимлаш, иқтисодий фаровонлик ҳамда ижтимоий адолатнинг мувофиқлик тамойилларига асосланади.
Анъанавий банклар эса пулни сотиш, яъни мижозга фоиз эвазига маълум муддатга бериш мумкин бўлган фаолият билан шуғулланадилар. Исломий молияда эса муваққат берилган маблағини йўқотиш хавфи минималлашади.
Чунки қарз ҳам, унинг фоизи ҳам лойиҳанинг қандай натижа билан тугашидан қатъи назар гаров воситасида кафолатланади. Содда қилиб айтганда, анъанавий банклар фойда орқали идора этилса, исломий банк рухсат ва тақиқ мезонлари орқали бошқарилади.
Мамлакатимиз аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи Исломга эътиқод қилгани учун ҳам 15-20 фоизга яқин аҳоли анъанавий кредитлаш тизимидан фойдаланишни истамайди. Муқобил кредитлаш тизими орқали эса айнан ушбу қатлам ҳам қамраб олиниши мумкин. Бу ана шу қатлам омонатларини иқтисодиётга жалб этиш имкониятини яратиш билан бирга хуфиёна иқтисодиётни камайтириш, энг муҳими, тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Шу боис, қадриятларга таянган тараққиёт ғоясини илгари сураётган “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида анъанавий молия тизимига муқобил равишда шерикчиликка асосланган кредитлаш механизмини жорий этиш таклифи илгари сурилган эди.
Партия Марказий кенгаши раиси Алишер Қодировнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда аллақачон жорий этилиши керак бўлган ушбу тизимни амалиётга татбиқ этиш чиндан ҳам қийин кечяпти. Ваҳоланки, бугунга келиб, ушбу тизим дунёнинг энг ривожланган давлатларида ҳам дадил жорий этилмоқда. Ўзбекистон Марказий Осиёда энг кўп мусулмон аҳолисига эга давлат бўлишига қарамасдан бу масалаларда Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан ҳам сезиларли даражада орқада қоляпти.
Мамлакатимизда ушбу тизим учун 2004 йили йўл очилган: бу Ўзбекистоннинг Ислом тараққиёт банки (ИТБ) аъзолигига қўшилгани билан боғлиқ. Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган анъанавий учрашувларида ушбу масала ҳар йили кўтарилаётган бўлса-да, афсуски, амалий ҳаракатлар талаб даражасида эмас.
Тўғри, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида камида учта тижорат банкида ислом молияси мезони ва тартибини жорий этиш, муайян ҳуқуқий асос яратиш бўйича аниқ мақсадлар белгилаб қўйилди. Марказий банк расмийлари Исломий банкинг тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва йил охирига қадар парламентга киритилиши ваъда қилган эдилар.
Аммо йил якунланяпти. Қуйи палата кун тартибига эса бундай қонун лойиҳаси киритилганини ҳали эшитмадик. Фақат қандайдир халқаро ёки маҳаллий аҳамиятга молик конференциялар ўтказиш билан оввора бўляпмиз, холос.
Банк-молия академияси ташаббуси билан ўтказилган навбатдаги конференция якунида ҳам ўша-ўша бир хил хулосага келинди: мамлакатимизда исломий молия хизматига эҳтиёж катта ва бу жараён иқтисодиётни диверсификация қилиш, инвестиция муҳитини яхшилаш, бу борада ҳуқуқий асос такомиллашиши лозим.
Дарҳақиқат, бу тизим мусулмон бўлмаган мамлакатларда ҳам кенг ривожланяпти. Мисол учун, айни пайтда Буюк Британиянинг 20 дан ортиқ нуфузли банкларида ушбу тизимдан муваффиятли фойдаланиляпти. Айни пайтда Малайзия, Индонезия, Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БААни ислом молияси ривожланган мамлакатлар қаторига киритиш мумкин.
Умуман олганда, дунё миқёсида 300 дан зиёд ислом банки ва молия муассасалари бўлиб, уларнинг ялпи активлари 4 триллион АҚШ долларига яқинлашди ва йилига 15-20 фоизга ўсяпти.