Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонунга кўра, энди омонатларни давлат томонидан кафолатлаш амалиётидан воз кечилмоқда.
Албатта бир қарашда, ушбу норма омонатчиларда хавотир уйғотиши табиий. Бироқ, унинг замирида банк тизими барқарорлигини таъминлаш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг маблағлари бут сақланиши ётибди.
Маълумки, Ўзбекистонда аҳоли омонатларини суммасидан қатъи назар тўлиқ кафолатлаш тизими 2008 йилдаги жаҳон молиявий инқирозига қарши комплекс чоралардан бири сифатида жорий қилинган. Бундай амалиёт – бир қанча мамлакатларда ҳам вақтинча қўлланилган.
Аммо бугунга келиб, омонатларни тўлиқ кафолатлаш тизими 108 та давлатдан фақат Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларуссияда сақланиб қолган. Фақат бошқа давлатларда, масалан, Озарбайжонда 17,7 минг доллар, Россияда 15,4 минг доллар, Туркияда 14 минг доллар эквивалентида кафолатлашнинг юқори чегараси белгиланган.
Мазкур қонун лойиҳаси билан банк тугатилганда бир банкда бир омонатчига тўланадиган компенсациянинг миқдори 200 млн сўмдан ошмаслиги назарда тутилмоқда.
Лойиҳа билан таклиф этилаётган чекланган кафолат қонун қабул қилинганидан кейин банкка 200 млн сўмдан кўп миқдорда маблағ қўйган омонатчиларга нисбатан қўлланилади. Чекланган кафолатлаш тизими қоидалари фақат банк тугатилган тақдирда қўлланилади, акс ҳолда банк омонатлар бўйича мажбуриятларини шартнома бўйича бажараверади.
Бундан ташқари, банк тугатилиши натижасида 200 млн. сўмдан ошиқ қисмини йўқотишдан хавотирда бўлган омонатчилар ўз пул маблағларини қисмларга бўлиб бир нечта банкка жойлаштириши натижасида тўлиқ кафолатга эга бўлиши, агарда хавотири бўлмаса, барқарор бўлган битта банкка жойлаштириши ҳам мумкин.
Омонатларни кафолатловчилар халқаро ассоциацияси тамойилига мувофиқ, кафолатланган омонат миқдор жиҳатдан чекланган бўлиши ҳамда омонатчиларнинг кўпчилик қисмини қамраб олиши лозим. Дунё бўйича ушбу кўрсаткич ўртача 92 фоизни ташкил этади.
Шу сабабли, ушбу қонун лойиҳаси аҳоли омонатлари билан бирга тадбиркорлик субъектларининг ҳам банклардаги маблағлари кафолатланишини белгиламоқда. Натижада кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси белгиланиши билан жисмоний шахсларнинг 99,7 фоиз, якка тартибдаги тадбиркорларнинг 99,9 фоиз ва юридик шахсларнинг 93,8 фоиз банклардаги маблағлари кафолатланиши таъминланади.
Қайд этиш лозимки, кафолатланган омонат миқдорининг чекланиши банкларни фуқаровий жавобгарликдан озод этмайди. Яъни, омонатнинг 200 млн сўми қайтарилишини давлат кафолатлайди, ундан ошган қисмини банкдан талаб қилиш ҳуқуқи эса омонатчида қолади.
Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида агар банк ёпилса, омонатларни қайтаришни бошлаш муддати босқичма-босқич 7 иш кунигача қисқартириш бўйича нормалар назарда тутилмоқда. Амалда бу муддат 2 ойу 23 кунни ташкил этади.
Жаҳон амалиётини ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, кафолатланган омонатлар бўйича тўловларнинг тезкорлик билан амалга оширилиши пул маблағларини банклардан оммавий ечиб олиниши ҳамда банк тизимида “занжир реакцияси” ривожланиб кетишининг олдини олиш имконини беради.
Мазкур қонун лойиҳасида белгиланган компенсация миқдори фуқароларнинг ушбу ҳужжат кучга кирган санадан олдин очилган омонатларига нисбатан татбиқ этилмаслиги тўғрисида нормалар киритилган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, агар қонун қабул қилинса, омонатларни кафолатлаш тизимини ислоҳ қилиш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг маблағлари бут сақланиши, тадбиркорлик субъектлари ҳамда иқтисодий фаол бўлган аҳоли банк ёпилиб кетиши натижасида пул маблағларини йўқотишдан қўрқмасдан ўз бизнесини юритиши, банк ёпилганда маблағлар тезкорлик билан тўлаб берилиши натижасида жамоатчиликнинг банк тизимига бўлган ишончини оширишга эришилади.