Халқаро майдонда кечаётган турли низолар ва хатто қуролли тўқнашувларда медианинг тарғибот функциясидан самарали фойдаланиш, айниқса, турли манипулятив таъсирларни ишга солишга уриниш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда. Бу айниқса, ахборот урушига журналистларнинг фаол жалб этилиши ҳамда Hromadske International мухбири Максим Эриставинининг табири билан айтганда, “ахборот урушининг жангчисига айланиб, сўз эркинлиги йўқолганида” кўпроқ кўзга ташланяпти.
Яъни, тарғибот билан боғлиқ вазифа юклана боргани сайин манипулятив омиллар таъсири ҳам кучаяверади. Манипуляциянинг энг кўп тарқалган оммани ишонтириш туридан эса ОАВ орқали унумли фойдаланишга ҳаракат ижтимоий ҳаётда яққол рол кўзга ташланяпти.
Хўш, медиадаги манипулятив усуллар янгиликми? Ёки, бундай усуллар ахборот урушида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб бораётган асримизга хосми? Бу саволга бир асрча муқаддам Туркистонда бошланган миллий озодлик курашига қарши ҳарбий ОАВдан қандай фойдаланилганини ўрганиш жараёнида жавоб топиш мумкин. Хўш, Туркфронт инқилобий ҳарбий кенгаши қизил аскарлар матбуоти орқали манипуляциядан, манипулятор сифатида журналистлардан қандай фойдаланган?
Мазкур кенгаш шафъелигида чоп этилган “Босмачиликка қарши кураш бўйича кўрсатмалар тўплами” номли китобда муаллиф С. Каменев шундай ёзади: “Жойларда ўтказилаётган сиёсий ишлар билан бир қаторда, ҳарбий қисмларда ҳам сиёсий ишларга эътибор кучайтирилиши, бунда асосий вазифа ҳарбий курашнинг мақсадини ва қизил армиянинг тубжой меҳнаткаш аҳолиси билан алоқаларини тўғри ёритишга қаратилиши керак”.
Ушбу кўрсатмадан англаш мумкинки, ОАВ Туркфронт учун муҳим тарғибот воситаси бўлган. Аниқроқ айтганда, мазкур идора ўз нашрларига сиёсий топшириқ ва кўрсатмалар бериб турган. Фикримизга тарихчи олим Нодирбек Хамаевнинг “Ўзбекистонда совет ҳокимиятига қарши қуролли ҳаракат ва ҳарбий матбуот” номли мақоласидан ҳам мисоллар келтириш мумкин. Мақолада келтирилишича, Туркистонда совет ҳокимиятига қарши қуролли кураш вақтида қизил аскарлар учун мўлжалланган ҳарбий нашрлар сони 20 тадан ортган.
Муаллиф газеталарнинг мавжуд сонларини тадқиқ қиларкан, уларнинг асосий мақсад ва вазифаси Туркистонда қизил армияни ташкил этиш, “босмачилар”га қарши курашишда аскарларни ҳарбий ва маънавий жиҳатдан тайёрлашга ғоявий кўмак бериш ҳамда қизил армия сафларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб боришдан иборат, деган хулосага келади.
Туркфронтнинг “Красная звезда” газетаси фаолияти ўрганилганда ҳам қизил аскарларни матбуот орқали тарбиялаш, улар орасидан жамоатчи мухбирлар ва тарғиботчиларни шакллантириш борасида тизимли ишлар олиб борилганини кўриш мумкин. Газетанинг “Ҳарбий мухбир бурчаги”, “Сиёсий ходим бурчаги” каби рукнлари остида фронтда, гарнизонларда хизмат қилувчи қизил аскарларнинг хабарлари чоп этиб борилган.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг нодир нашрлар ва қўлланмалар бўлимида Г-40 рақамли фондда сақланаётган газетанинг 1922-1923 йилги сонлари тахламларида Кавдив, Карпич, Юнусов, Колчин, Холодов, Котик, Белкин, Несудимов, Яушев, Саломко, Борисов, Винкович, Чурилов, Марков ва Бородинов каби “военкор”, яъни, жамоатчи ҳарбий мухбирлар имзоси остида мақолалар бериб борилганини кўриш мумкин. Масалан, газетанинг бир сонида жамоатчи мухбир Юнусовнинг имзоси билан “Хороший каптенармус” сарлавҳали хабар босилган. Унда муаллиф Туркистон 4-полки, 3-батальони моддий таъминоти фаолиятига оид масалани тилга олади ҳамда билвосита қизил аскарларни сиёсий ҳушёрлик ва фаолликка чақиради.
Ёки, В. Карпич имзоси эълон қилинган “Перед конференцией” сарлавҳали мақолада муаллиф жамоатчи мухбирларни тарғибот ишида фаол бўлишга чорлайди. Шунингдек, Раздольскийнинг “Красный Восток”, И.Струнецнинг “Содействуйте военкорам”, Меглицкийнинг “Что же 12 полку?” каби мақолалари бир қарашда Туркфронтнинг жойларда олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлари, ҳарбий хизматчиларнинг фаолияти ҳақида маълумот бераётгандек тасаввур уйғотса-да, аслида уларда сиёсий онгни ўстириш, “босмачилик”ка қарши курашда мафкуравий тарғибот таъсирини кучайтириш, алалоқибат ҳукумат сиёсатига ишончни мустаҳкамлашга қаратилган содда, оддий даъватлар негизида манипулятивлик унсурлари яширинганини кўриш мумкин.
Масалан, “Газетани ўқийсан ва унда Туркфронтнинг барча ҳарбий қисмлари, ҳатто Афғонистон чегараси, шарқий Бухородан хабарларни кўрасан. Бизнинг 12-полк-чи? Ишни бошлаш керак, ўртоқ военкорлар”, деб ёзади Меглицкий.
“Красная звезда”нинг 1923 йил 18 декабрдаги сонида “Ҳарбий мухбирларнинг фронт конференцияси” рукни остида Туркфронт инқилобий ҳарбий кенгаши аъзоси Шапошниковнинг “Туркфронтнинг ҳарбий-сиёсий аҳволи ва қизил армия матбуоти” номли маърузаси нашрнинг қуйидаги сўзбошиси билан ээлон қилинди: “Ўртоқ Шапошников ўз маърузасида Туркистондаги босмачилик ҳаракатининг бугунги ҳолатига таъриф бериб, бухоролик босмачиларга қарши курашдаги асосий вазифаларга, сўнгра халқаро вазиятга тўхталган ҳамда бу шароитда қизил армия газетаси ва ҳарбий мухбирларининг вазифасини белгилаб берган”.
Маърузадан шўро ҳукумати нашрни такомиллаштириш борасида жамоатчи ҳарбий мухбирлар ва тарғиботчилар фаолиятига алоҳида эътибор қаратганини кўриш мумкин.
Жумладан, маърузада ҳарбий мухбирлар хабарларини барчага тушунарли услубда ёритиш, сатирик материалларни кўпайтириш, ҳафтасига бир марта жанговар хотиралар ёки совет қишлоғи шароитлари ҳақида ҳикоялар бериш, ҳафтасига икки марта инқилобий саргузаштли романларни чоп этиб бориш асосий вазифалар сифатида белгиланади.
Шунингдек, газетанинг ҳар сонида (қизил аскарлар ижодидан ёки инқилобий) шеърлар чоп этиш, иллюстрациялар, яъни, карикатура, фотосурат, адабий асарлар ва илмий мақолаларга суратларни кўпайтириш, ҳафтасига икки марта аксил диний тарғибот бўйича жаҳонда ва одамлар орасида олиб борилаётган ишлар хусусида мақолалар беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, “Красная звезда”нинг “Ҳарбий ишларни ўрганамиз” рукнини такомиллаштириш, ҳафтасига икки марта қизил аскарлар, кичик командирлар ва сиёсий таркиб учун қизиқарли мақолаларни, ҳафтасига уч марта туркистоншунослик (Ўрта Осиё мамлакатларининг иқлими, кенгликлари, аҳолиси) туркумида географияга оид маълумотларни, ҳафтасига бир марта “Нимани ва қандай ўқиш” рукнида мақолалар чоп этиш, газетанинг ҳар сонида эса “Инқилобий йиллар” рукнида дунёда бўлаётган янгиланишлар ҳақида хабарлар бериб бориш шартлиги таъкидланган.
Айни пайтда, ҳужжатда ҳар ҳафтада шўро давлатининг ички аҳволи ва жаҳондаги вазият таҳлилига эътибор қаратиш, Украина ва Ўрта Осиё тўғрисида кўпроқ ахборот бериш, Қизил армия ҳаётига оид очеркларни тизимли равишда чоп этиб бориш, халқаро вазият, ички партиявий ҳолат ва фронтга оид бош мақолалар тайёрлаш вазифалари ҳам кўзда тутилган.
Яна бир манба – шўро Туркистонидаги илк ҳарбий нашр “Красноармеец” газетасининг дастлабки сонларида П. Агаповнинг “Военная печать Туркестана в годы гражданской войны (1918-1920 гг.)” мавзусидаги диссертациясининг автореферати чоп этиладики, бундан жамоатчиликни душманга қарши курашга тўла сафарбар этиш бўйича кампания бошланганини англаш мумкин.
Хусусан, олим тадқиқот ишида Туркреспублика фронтларида қизил армиянинг душманга қарши ҳал қилувчи курашларида ҳарбий матбуот партия ва ҳукуматнинг фаол ёрдамчисига айлангани, бу эса ички ва ташқи аксилинқилобий кучлар устидан ғалаба қозонишда муҳим аҳамият касб этганини таъкидлайди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, шўролар ҳарбий нашрлар ва ҳарбий мухбирларни тарғибот-ташвиқотга фаол жалб этиш орқали Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатига қарши аёвсиз кураш олиб боришган ҳамда онгга яширин таъсир этиш учун турли туман манипулятив усулларни қўллашган.
Жумладан, қизил аскарларнинг сиёсий онги ва дунёқарашини кенгайтириш мақсадида танқидий, сатирик материаллар ва карикатуралар эълон қилиш орқали уларнинг шўро душманларига бўлган нафратни шакллантириш, Туркистон географиясини ўргатиш, муҳим маълумотларни чоп этиб, ҳудудларда миллий озодлик ҳаракати кучларига аниқ зарбалар бериш, уларнинг ҳарбий билимларини ошириш ёрдамида Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатини тезкор бостиришга эришиш шўролар сиёсатининг устувор мақсадлари сифатида бергиланган.
Шу билан бирга, ички ва ташқи сиёсат ҳамда инқилобни кенг тарғиб қилиш орқали қизил аскарларда шўролар сиёсатига ишончни мустаҳкамлаш, партия ва ҳукумат белгилаб берган йўналишларда кўпроқ маълумотлар бериб, аскарларнинг маърифий билимларини ошириш, улар орасида инқилоб иши ҳақ экани ҳақидаги мафкуравий тарғиботни янада кучайтириш ҳарбий нашрларнинг доимий эътиборда тутиши керак бўлган вазифалар сифатида кўрилган.