Бир пайтлар бу жойлар аҳолининг ташрифи билан музайян эди, аммо у чоқлар бундай ёруғ хаёлга бориш, бундай ҳисни кечириш мумкин эдими? Ҳайтовур, ҳатто ота-онасидан воз кечишга мажбур қилган тутумлар бундай ифтихорга изн бермасди.
Кажрафтор фалакнинг ишларини қарангки, айни ўзлигимизни англаётган, миллий қадриятларимиз улуғланаётган паллаларда бу жойлар одамлар қадамидан холи, қишлоқ чўлга кўчирилган, ўрни бульдозер билан текислаб ташланган... (Бу бузғунчиликлар қизил террор замонида атайлаб қилинганини таъкидлайдиган ҳушёр қарашлар ҳам бор).

Бунча чалкаш бўлмаса бу дунёнинг ишлари?! Бўлмаса, буюк Соҳибқиронлар қадами теккан, уларнинг назарида бўлган ёки таълимоти гуллаб-яшнаб, олам асрорларини айни бир нуқтада жамлаган муборак маскан бугун бунчалар юпун қиёфа касб этиши, эътибору эъзозлардан маҳрум бўлиши инсофданмикан? ..
Бундан 2,5 минг йил олдин Квит Курций ёки Арриан сингари тарихчилар қаламга олган ва бошқа кўплаб манбаларда қайд қилинган Тошқўрғон қишлоғи шундай бир нуқтада жойлашганки, уни тугуннинг боши, яна ҳам аниқроқ қилиб, вужуддаги жами томирлар туташадиган юракка қиёслаш мумкин. Бир пайтлар унга «Мудроқ қояларнинг ўйғоқ юраги» дея таъриф ҳам берилганди.
Қишлоқдан тарқалган йўллар узоқ-узоқларга кетган ва табиий давомийликда ер шарини айланиб чиққан (аслида, ҳар қандай нуқта фазода чексизлик кашф этади ва ундан чиққан нур айланиб, ўзида туташади). Қуш учиб ўта олмайдиган чўққилар қуршовидаги маскан эса ўша ҳудуддаги жами нуқталар (яъни йўллар) туташгани билан айрича аҳамият касб этиши тайин.

Борлиққа ҳукмдорлик қилмоқчи бўлган зотлар учун бундай масканлар айни муддаонинг ўзи, назорат ва устуворликни таъминлайдиган табиий омил ҳам бўлган. Ўтмишдаги буюк суронларни дарж этган муаррихлар ҳам бу ҳақиқатни тасдиқлаганлар. Бу нуқтадан шарққа томон кетган йўл Бовурчи довони орқали Сангардакка ва ундан Деновга; жанубда Қизилгаза орқали Сайробга ва ундан Бойсунга; ғарбда Зармас, Қизилтом орқали Қорашина, ундан Чак-чак дарасига; Тотор, Самоқ орқали Яккабоққа; Калтақўп, Кўл, Вордон орқали Чоршанбе ва Шаҳрисабзга; яна кун чиқишда Чопиқ довони орқали Китоб ва Шаҳрисабзга бориш мумкин бўлган ва текисликка тушгач, йўллар чексиз равишда давом этган.
Иккинчи томонда – ўша манзиллардан йўлга чиқққан карвон ҳам бу қишлоққа, табиий, ўша из орқали йўл олган, бу қайтарилма ҳаракат неча юз йиллар муттасил давом этган.
Иккинчи томонда – ўша манзиллардан йўлга чиқққан карвон ҳам бу қишлоққа, табиий, ўша из орқали йўл олган, бу қайтарилма ҳаракат неча юз йиллар муттасил давом этган.
Энди мантиқий савол туғилади: Хўш, шундай тамаддун бирор нарсада ўз нуқсини, белгисини қолдирганми? Биз машҳур ғор, «кўлга қўл берган Қўрғон» ҳақида ҳикоя қилдик. Аслида бу ерларнинг таърифга сиғмайдиган ва тафаккур қамраб ололмайдиган мўъжизалари бисёр. Оддий мисол: қишлоқнинг шимолга чўзилиб кетган Кийик дарасидаги бир камар тагида икки чўпон бола шифтга теккудек тахтланган китобларни кўрганини 1991 йилда жамоатчиликка маълум қилган («Ёш ленинчи» газетаси, «Амир Темур ўтган йўллар бўйлаб» сафар ҳисоботлари, 1991 йил, сентябрь). Афсуски, бу далил ҳеч кимни қизиқтирмади.
Миллион йиллар олдин тириклик унсурларини муҳрлаган диназавр излари ҳам шу қишлоқ атрофида. Таниқли альпинист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Икром Назаровнинг қайд этишича, қишлоқ денгиз сатҳидан 1800 метр баландликда, ғарбида 2905 метр, шимолида 3447 метр, шарқида 2875 метр баландликдаги чўққилар қуршаб турибди. «Уларнинг умумий манзараси худди табиий амфитеатрни эслатади», дейди у.

Аҳоли тилида сақланиб қолган кўплаб жой номлари: Бум, Деҳворон, Назарғайвар, Хишайни. Чўлваер, Кофирсой, Ёппирим, Дарвоза кам, Бахча, Қурвонқўл, Қинноқ сингари топонимлар қандайдир тарихдан улгу бўлиб қолгани аниқ.
Қишлоқ одамларининг антропологияси (афт-башара тузилиши) ҳам турфа хил эди. Оқ бадан, қора соч зотлар қатори қоп-қора,жингала соч, лаби қалин одамлар ҳам, сочи сап-сариқ, кўк кўз кишилар ҳам учрарди. Бундай турфалик ҳам баъзи мулоҳазаларга изн беради: бу чекка жойга қочган-қувган макон топган ёки савдо карвонлари билан келиб, нима сабабдандир қолиб кетганлар бўлган. «Ҳунни» деган қавм бор эди, улар айни ҳиндларнинг авлодлари экани шубҳасиз.
Лекин ҳамма бир шевада («боравуз-келавуз, арга-барга», «о» унлисини чўзиб, «-да», «-нинг» қўшимчаларини ишлатмай) сўзлашган, рўзғор тутуми, маиший ҳаётда айричалик бўлмаган. Албатта, олис ўтмишдан қўлга илинадиган ёдгорликлар учрамайди. Фақат ҳар жой-ҳар жойда тошни эритиб, темир олишдан қолган шлак (мух)ларга дуч келиш мумкин.

Катта тарихга дахлдор воқеа шуки, Бухоро амирининг сўнгги вориси Абдумалик тўра ўрис босқинчилари билан жанглар қилиб, охири Калтақўлгача чекиниб келади. Шу ерда ўзини ҳимоя қилиб турганда Овға (довон)га қор тушади ва Тошқўрғонга ўтиб олишга улгуради. Босқинчилар таъқиб қилишга ботинмайдилар. Абдумалик тўра йигирма чоғли йигити билан қишни шу қишлоқда ўтказиб, баҳор келиши билан Сайроб орқали Афғонистонга ўтиб кетади. Бу ҳақда таниқли ёзувчи Самар Нурий аниқ тарихий ҳужжатлар асосида ёзган «Қора тун» романида батафсил ҳикоя қилган.
Қишлоқ аҳли бу воқеанинг моҳиятига етмагани аниқ, чунки бирор одам бу ҳақда миқ этмасди. Негаки, сиёсат туфайли одамлар қўрқув ичида яшаган, атрофда нима бўлганини ҳам идрок этмаган чамаси. Бу ҳолнинг сири маълум: қизил террор пайтида ўтмишга тааллуқли нима бўлса, ҳаммаси «эскилик сарқити» сифатида таъқиқланган, йўқотилган.
Фақат сўнгги йиллардан элас-элас хотиралар қолган: қишлоқ аҳлидан илмга иштиёқмандлари кўп бўлган. Улар Бухоро мадрасаларида таҳсил олганлар, битирувчилар юқори мавқеларга эга бўлган. Қишлоқдан қадимдан ҳаж сафарини адо этиб келган ҳожилар бўлган. «Бу муборак сафар харажатига икки юз чори қўйнинг пули керак бўларди», деганди энг сўнгги ҳожи боболардан бири.

Мадраса кўрган кишилар кўп бўлгани учун ҳамма диний арконларни оғишмай бажарган. Бу ҳол анъанавий давом этаверган. Шу туфайли бу қишлоқ шўро даврида «эскилик, хурофот ўчоғи» деб ҳисобланган чамаси, муллалардан шафқатсиз ўч олинган. Уларни қамашган. Ҳатто жамоатчиликнинг онгига таъсир қилиш, қўрқитиш учун бўлса керак, қишлоқда очиқ суд ташкил қилинган экан.
Унга атрофдаги қишлоқлардан ҳам одамлар чақирилиб, ҳибсда ушланаётган муллалар (улар бир ертўлада милтиқли кишилар қуршовида сақланган экан) қўлларига кишан солинган ҳолда аҳоли қаршисига олиб чиқилган. Сўроқ қилинган, айбини тан олмаганлар ҳамманинг кўзича калтакланган, жазоланган. Кексалар бу жараён ўн кунлар давом этганини эслашарди.

Демак, бу жойдаги муҳит босқинчиларни қўрқитар даражада хавфли тус олган ва шундай оммвий чораларни қўллашга мажбур бўлишгандир, эҳтимол. Суд қилинганлар узоқ муддатларга кесилган, улардан биронтаси ҳам қайтиб келмаган. Ўша мудҳиш воқеалар ҳовлисида кечган масжид, ҳайратлар бўлсинки, ҳамон боқий турибди. Яна иккинчи ҳайрат шундаки, минг йилларнинг юзини кўрган қишлоқ даврнинг бир совуқ шамолидан ер билан тенг бўлди, шеърда айтилганидек,
Ҳам осмондан, ҳам заминдан ризқи узилиб,
Равон йўллар, янги уйлар бир-бир бузилиб,
Қарши чўлин қучоғини олиб кўзнинг остига,
Ҳазил эмас, тантичаси, ўзбекчаси, ростига -
Неча йиллар макон тутган азим Тошқўрғон кетди,
Бобо тоғлар юрагидан тепиб турган жон кетди.
1976 йил 10 август.
Ўтмишдаги фарахбахш кунлардан ягона ёдгорлик бўлиб, қад кўтариб турган масжид кўнгилда ажиб ҳислар қўзғайди. Уч мингга яқин аҳоли яшайдиган қишлоқ теп-текис, фақат хашаклар остидан дўмпайиб, бундан 48 йил олдин вайрон қилинган уй-жойлар белги бериб турибди. Энди небир синоатлар кечган қадимги маконнинг бутун шукуҳи, қудрати, хотирасини жамлаган масжид эса галатепалар қуршовида Миср эҳромидек қад ростлаб турибди,албатта, минг йиллар мазмуни шу бинода жам бўлиб ўтган, у шундай шарафга арзийди.
Мадрасалар таҳсилини олган маълумотли, илмли зотлар етарли бўлган қишлоқда ўзига хос маънавий муҳит ҳам шаклланган. Қишлоқнинг саховатли бойлари, илмни қадрлайдиган одамлар бирлашиб, йиллар давомида учта масжид қурганлари ҳам бунга мисол бўлиши мумкин. Масжидларда муттасил азон айтилган, ҳар бир гузарда намоз ибодати жам бўлиб адо этилган. Шўро зулми қаттолига олганда ҳам бу амал давом этганини кексалар эслашарди.
Масжидлардан бири – Чақил гузардагиси ўтган асрнинг 50-йилларида бузилиб, ёғочлари янги мактаб қурилишига ишлатилган. Тошқўрғонда шу ўрамда биринчи бўлиб ўрта таълим маскани очилган, атроф қишлоқлардан болалар қатнаб, 4-синфдан интернатда яшаб, ўқишган.

Масжидларнинг иккинчиси Нов гузарда бўлиб, баланд арча устунларда тикланган, ҳовлиси ҳам ёғоч панжаралар билан иҳоталанган эди. Унда 2-3 юз намозхон бемалол ибодат қила олар, намозхона шундай дид билан безатилган эдики, ҳар қандай кишининг ҳайратини қўзғарди (бугун ундан эсдалик сифатида 1980 йил «Гулистон» журналида эълон қилинган шифтининг бир бўлак тасвирини кўришимиз мумкин.
Мана шу кичкина унсур орқали масжид қурилишида қанчалик дид, санъат намоён бўлганини ҳис қилиш қийин эмас). Афсуски, бу кошона қаттол сиёсат зулмига учради. Ундан ғалла омбори ўрнида фойдаланиларди. Қишлоқ кўчиб кетгач, бутунлай қаровсиз қолди, 1999 йилли йўлимиз тушиб, ундан хабарлашгани борганимизда, айвони қийшайиб, оғиб кетганини, унга устун тираб қўйилганини кўрдик. Бино унсиз фарёд чекарди. Юрагимиз зирқиради, мутасаддиларга аҳволни етказдик, лекин фойдаси бўлмади. Кўп ўтмай, айвони, кейин томи қулаб тушганди... Рангдор вассаларини бир тадбиркор олиб кетгани хабари тарқалди. Шу билан битта тарих жавоҳири йўқ бўлди.

Учинчи – энг катта масжид эса барча кўргиликларни енгиб, вақтнинг шафқатсиз синовларига, йўқолишнинг аёвсиз найзаларига чап бериб, ҳозиргача боқий турибди. У уч томони айвон ва намозхонадан иборат. Айвон ердан етти метрлар чамаси кўтарилган, бақувват арча устунларга таянган. Унга «Ал-Мадина» жомеъ масжиди. ХУII аср ёдгорлиги» деган ёзув ўрнатилибди.
Деворлари сидирға суваб ташланибди. Ҳобуки, унинг асли бўртма нақшлар чиқарилган, кошинлар билан бўлакларга ажратилиб, оро берилган эди. Қайда энди у инжа гўзалликлар?! Олдида ҳовуз бўларди, атрофи ёғоч тўсинлар билан ўралган, сув олишга мўлжаланган зиналар... Албатта, салобатли толлар қуюқ соя ташлаб турарди. Ҳар кун азон янграр, одамлар билан доим гавжум (ўша очиқ суд ҳам унинг ҳовлисида бўлган). Айниқса, рамазон ва қурбон ҳайитларида одам тўлиб кетарди, атрофдаги Вори, Зармас қишлоқларидан ҳам намозхонлар келарди.
Ҳайит кунлари бутун қишлоқ аҳли шу жойга тўпланар, ҳамма бисотидаги янги либосларини кийиб оларди. Намозга тўпланган юзлаб одамлар (масжид айвони ва ҳовлиси ҳийла кенг, унга беш юзлар киши жойлашарди) Яратганга ҳамду сано айтиб, ибодат қилар, пешонасини саждага қўйиб, масжид заминини ўпар эди. Бу ўз пайтида инсониятга туҳфа этилган яна бир Соҳибқирон таълимотининг ер юзида миллионлаб одамлар томонидан ижро этилаётганининг, амал қилаётганининг, бандаларнинг дилидан жой олганининг ифодаси эди. Ҳамма бу заминни ўпар, тупроғини кўзига тўтиё қиларди гўё. Қандай илоҳий ҳолат: одамлар уч Соҳибқиронни моддиян ва руҳан бирлаштирган заминда сажда қилардилар, унга бош эгардилар.

Гап нима ҳақида кетаётганини аниқлаштириш учун бир оз чекиниш қилишга тўғри келади. Маълумки, кўплаб эътиборли диний ва тарихий манбаларда осмон жисмлари ҳар саккиз юз йилда бир марта Қирон буржига кириши ва шу юз йилликда ер юзининг Яратганнинг назари тушган қай бир нуқтасида Соҳибқирон туғилиши, у инсоният оламида тўпланиб қолган муаммоларни ечиши қайд қилинган (масалан, Шарафиддин Али Яздий. «Зафарнома. Муқаддима». «Фан». 2022 йил. 29-30 бетлар) ва ҳозиргача уч зотни: Александр Македонский (ҳаёт йиллари – эрадан олдинги 356-323 йиллар). Муҳаммад алайҳиссалом (мелодий 570-632 йиллар), Амир Темур (1336-1405 йиллар) ҳазратларини ана шундай саодатли зотлар сифатида эътироф этишган.
«Мажму фи аҳком ан-нужум» деган манбада эса ҳатто уларнинг қанча умр кўриши ҳам башорат қилингани таъкидланган. Биринчи Соҳибқирон 33 йил, иккинчи Соҳибқирон ундан 30 йил кўп (30+33=63), учинчи Соҳибқирон ундан биринчи Соҳибқирон яшаган йиллар рақамлари (3+3=6)ни қўшгандан кўп (63+6=69) йил яшаши ёзилган экан. Демак, инсониятга туҳфа этилган бу буюк зотлар тақдирининг умумий ва ҳамоҳанг жиҳатлари бор.

Агар Тошқўрғондаги «Ал-Мадина» масжидининг айвонидан туриб, атрофга зийрак назар билан боқсангиз, бу вобасталикни, уйғунликни яна ҳам аниқ ҳис қиласиз. Шарқда Соҳибқирон Амир Темурга нисбат бериладиган манзиллар, жанубда эса юнон тарихчилари томонидан қадами теккани қайд этилган, Александр Македонский билан боғлиқ сирли Қўрғон, у Навтака (Кеш, Шаҳрисабз сари) сафарини давом эттирган йўллар ва бизнинг оёқларимиз тегиб турган гўша - коинот сарвари Муҳаммад алайҳиссалом ғояларини инсониятга тарқатишда хизмат қилаётган табаррук масжид...
Бир нуқтада бирлашиш, ягона манзилда туташиш шу эмасми? Бундай заминга минг марта сажда қилса, тупроғини кўзга суртса арзийди! Ер юзида худди шундай бошқа бир маскан, одамларга қўналға бўлган бошқа манзил бормикан?! Бир пайтлар бу жойлар аҳолининг ташрифи билан музайян эди, аммо у чоқлар бундай ёруғ хаёлга бориш, бундай ҳисни кечириш мумкин эдими? Ҳайтовур, ҳатто ота-онасидан воз кечишга мажбур қилган тутумлар бундай ифтихорга изн бермасди.
Кажрафтор фалакнинг ишларини қарангки, айни ўзлигимизни англаётган, миллий қадриятларимиз улуғланаётган паллаларда бу жойлар одамлар қадамидан холи, қишлоқ чўлга кўчирилган, ўрни бульдозер билан текислаб ташланган... (Бу бузғунчиликлар қизил террор замонида атайлаб қилинганини таъкидлайдиган ҳушёр қарашлар ҳам бор).
Бир нуқтада бирлашиш, ягона манзилда туташиш шу эмасми? Бундай заминга минг марта сажда қилса, тупроғини кўзга суртса арзийди! Ер юзида худди шундай бошқа бир маскан, одамларга қўналға бўлган бошқа манзил бормикан?! Бир пайтлар бу жойлар аҳолининг ташрифи билан музайян эди, аммо у чоқлар бундай ёруғ хаёлга бориш, бундай ҳисни кечириш мумкин эдими? Ҳайтовур, ҳатто ота-онасидан воз кечишга мажбур қилган тутумлар бундай ифтихорга изн бермасди.
Кажрафтор фалакнинг ишларини қарангки, айни ўзлигимизни англаётган, миллий қадриятларимиз улуғланаётган паллаларда бу жойлар одамлар қадамидан холи, қишлоқ чўлга кўчирилган, ўрни бульдозер билан текислаб ташланган... (Бу бузғунчиликлар қизил террор замонида атайлаб қилинганини таъкидлайдиган ҳушёр қарашлар ҳам бор).
Кўчиш манзаралари кишида нохуш кайфиятларни қўзғайди. Одамар жунбушга келса, ҳар қандай дамбани ёриб ўтадиган тошқиндан ҳам баттар бўларкан. Нимагадир қишлоқдан меҳр кўтарилди, одамлар бирдан совиди ва ҳамма худди «ёв қувгандек» бу жойларни тарк этиш жазавасига тушиб қолди. Тирикчилик ташвишлари роса эзиб юборган эканми... Уч ой ичида минг йилларнинг юзини кўрган, гуллаб турган маскан вайронага айланди... Аммо хотиралар яшайверади. Бу заминда қанча аждодларнинг боши илк бор ерга текккан, киндик қони тўкилган? Улар қум зарраларидек тарқаб кетдилар, аммо қадрдон хотиралар уларни бирлаштириб туради. Зеро, бу тупроқнинг меҳри оналар алласи, эзгу тилаклари билан руҳларга омухта бўлиб кетган.
...Илиқ баҳор кунларининг бирида, шу табаррук масжидда ҳайит намози ўқилаётганда баданини яра-чақа босиб қийналаётган нуридийдасига фолбин тавсия қилган охирги чора сифатида ибодатхонани уч марта айланиб чиқишини илтижо билан сўраётган мушфиқ Онанинг ҳам тилаги эзгу бўлган, у аввало зурриёдининг қийноқдан фориғ бўлишини истаган, кейин унга омонлик, узоқ умр тилаган, балки ушбу сатрларни бугун жамоатчиликка етказиш учун ризқ, салоҳият сўрагандир. Чин юракдан қилинган дуолар мустажоб бўлади, ниятлар амалларни бошқаради...
Ҳадемай бу жойларга қор тушади. Табиатнинг таъмасиз саховати, текин тўшаги остида бепоён ҳудудлар уйқуга кетади. Уларнинг тушларида ўтган кунларнинг серғалва суронлари, яратиш ва йўқотиш муҳорабаларининг шафқатсиз манзаралари, одамларнинг ҳур хаёллари, мангу соғинчлари акс этар. Аммо овозсиз, сас-садосиз бу тушлар тингловчисиз қўшиқлар каби эгасиз қолаверармикан ёки қалбларда ғулу қўзғаб, одамларни бедорликка чорлармикан?!
Яна олислаб бораётган жўшқин ҳаёт шукуҳи қайтиб, ана шундай табаррук гўшалар одамзотнинг мулкига, уларнинг азиз зиёратгоҳларига айланармикан? Агар сирли тарих саҳифаларини варақлаб бораверсак, ҳар қадамда қанчалаб синоат яширинган. Бир умумиий томони – уларнинг манбаси – эзгулик. Бу сирлар билан танишиб борган сари киши ўзида яхшилик унсурларини кўпроқ ҳис этади, ўзини яхшиликка чоғлайди. Қалбида табиатга, инсонга, тарихга меҳри бор ҳар қандай зотни бу масканлар бағрига чорлаб қолади. Хилватларда унутилган қадриятлар, шонли ўтмиш, келажакка умид бугун замондошларимиздан Меҳр сўрамоқда...

Ҳадемай бу жойларга қор тушади. Қор устига яна қор ёғади. Қалин қор кўрпаси остида эса умидларга тўла Эрта улғаяди. Эртанинг бугундан ҳам яхши бўлишини кутиб қоламиз...