Ижтимоий ҳимоянинг янги тизими инсон қадрини таъминлашга хизмат қилади
Етим ва назоратсиз қолган болаларни қарамоққа олиш бўйича “ихтисослашган тутинган оила” тизими жорий этилади. Ихтисослашган 160 та таълим муассасасида босқичма-босқич “ғамхўрлик” гуруҳлари ташкил қилинади. Ота-онасидан айрилган йигит-қизларга кўмаклашиш тизими ҳам ўзгаради. Энди “Ёшларга ҳамроҳлик” дастури асосида уларни қўллаб-қувватлаш 23 ёшгача этиб белгиланади. Ички ишлар тизимидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари “Ҳаёт мактаби” сифатида қайта ташкил қилинади. Улар тарбияси оғир болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича комплекс хизмат кўрсатадиган масканга айлантирилади.