Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги (mpox) вирусига қарши яратилган иккинчи вакцинани тасдиқлади.
Уни болаларда ҳам қўллаш мумкин.
Ушу вакцина Япониянинг «KM Biologics» компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, «ЛC16м8» деб номланади.
Янги вакцинанинг аввалги турдошидан фарқли жиҳати бор, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида. Қайд этилишича, шу йил сентябрь ойида фойдаланиш учун рухсат этилган Даниянинг «Bavarian Nordic A/S» компаниясига тегишли «MVA-BN» номли илк эмлаш препарати 18 ёшдан ошганларда қўллашга мўлжалланган эди.
Японияда ишлаб чиқарилган янги вакцинани эса нафақат катталар, балки бир ёшдан ошган болалар ҳам фавқулодда ҳолатларда қабул қилиши мумкин.
ЖССТ баёнотида айтилишича, Япония ҳукумати маймун чечаги эпидемияси авж олган Конго Демократик Республикасига ушбу вакцинадан 3 миллион дозасини беғараз ёрдам сифатида етказиб беришга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида дунё бўйича mpox инфекциясига чалиниш ҳолатлари рекорд даражага етиб, 2763 та янги касалланиш ҳолати рўйхатга олинган эди. Аниқланган беморларнинг асосий қисми Африка минтақаси аҳолиси ҳиссасига тўғри келади.