Самбо спорт турининг учта йўналиши бўйича поёнига етган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 13 та медални қўлга киритди.
Қозоғистон пойтахтида кечган чемпионатнинг сўнгги учинчи кунида мамлакатимиз спортчиларининг 10 нафари ғолиблик учун кураш олиб борган бўлса, уларнинг 6 нафари совриндорлар қаторидан жой эгаллади.
50 га яқин давлатнинг 400 нафардан зиёд самбочилари иштирок этган чемпионатда умумий ҳисобда 31 та медаллар жамланмаси учун беллашувлар ўтказилди.
Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Ўлмас Раҳимов -98 килограмм вазнда, Лутфулла Сайдаматов -58 килода кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, ярим финал остонасигача етиб келган маҳоратли самбочиларимиздан Исоқжон Абдураҳмонов, Ибодатхон Агожонова, Зиёд Ҳакимбоев ва Феруза Бобоқулова ўз вазн тоифаларида бронза медаллари билан тақдирланди.
Айтиш лозим, чемпионатнинг биринчи ва иккинчи кунларида терма жамоамиз аъзолари 2 та олтин ва 5 та кумуш медалга эгалик қилганди.
Уч кун давом этган жаҳон чемпионати якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни самбо ватани ҳисобланган Россия мамлакати спортчилардан иборат FIAS 1 жамоаси эгаллади. Иккинчи ўрин эса мезбон Қозоғистонга насиб этди. Кучли учликка FIAS 2 жамоаси якун ясади.
Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг муросасиз беллашувларида барча рақибларидан устун келган юртимиз самбочиларидан Илҳом Пармонов ва Шаҳзода Азатова ўз вазн тоифаларида жаҳон чемпиони, деган юксак номга мушарраф бўлди.