Жорий йилнинг 15-17 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “Пахтакор” ва “Ёшлик” залларида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади.
Мусобақада дунёнинг 15 давлатидан 200 га яқин спортчи ғолиблик учун курашади.
Мазкур жаҳон кубогига тайёргарлик жараёни, қиличбозларимизнинг машғулотлари ҳақида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, халқаро тоифадаги ҳакам Ҳалилулло Шарипов қуйидагиларни гапириб берди.
– Аввало, мамлакатимизда сўнгги йилларда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган қиличбозлик спорт тури аҳоли ўртасида янада оммалашаётгани ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Бир неча йиллар олдин Ўзбекистонда қиличбозлик билан фақатгина Тошкент, Андижон, Фарғона ва Навоий вилоятларида шуғулланишнинг имкони бор эди.
Бугунги кунга келиб, юртимизнинг барча ҳудудлари ва Қорақалпоғистон Республикасида федерациямизнинг бўлинмалари фаолият юритаётгани, ушбу спорт билан шуғулланиш учун керакли спорт инвентарлари ўз вақтида етказилиб, спорт заллари халқаро стандартларга жавоб бера олишини кўрсатиш мумкин.
Шунингдек, ёш қиличбозларни камол топтиришда тажрибали мураббий фаолият олиб бораётгани қувонарли ҳолдир. Ушбу самарали ишлар натижасини, Осиё ўйинлари ва чемпионатлари, жаҳон кубогида қайд этаётган натижаларимизда ҳам кўришингиз мумкин.
Энди эса жаҳон кубоги ҳақида маълумот бериб ўтадиган бўлсам, ушбу мусобақага Халқаро қиличбозлик федерацияси талабларига риоя қилган ҳолда икки ой олдин тайёргарлик кўра бошладик. Бугунги кунга келиб жаҳон кубогини ўтказиш учун барчаси шай. Умид қиламизки, кубок баҳслари аввалгиларига нисбатан юқори савияда ўтади.
Жаҳон кубогида терма жамоамиз сафида 19 та ўғил болалар ва 21 та қизлар медаллар учун кураш олиб боради. Улар орасида Зуҳриддин Қодиров, Муса Аймуратов, Исломбек Абдазов, Алпамис Уракбаев, Фернанда Эррера, Гулистан Пердибаева, Наргиза Жаксибаева каби иқтидорли спортчилар борлиги беллашувларда юқори поғоналарни кўзламоқда.
Спортчиларимиз жаҳон кубоги ва бошқа мусобақаларга Ёрқин Йўлдошев, Даврбек Жиянмуродов, Ислом Султонов, Ортиқ Бўриев чет эллик мураббийлар Владимир Назлимов қўл остида тайёргарлик кўрди. Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, сабля йўналишидаги қизлар терма жамоамиз жаҳон кубоги олдидан Жанубий Корея мамлакатида халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашган бўлса, йигитларимиз Россияда ўтказилган ўқув-машғулот йиғинида ўз тажрибаларини оширди.
Маълумот учун: Мусобақа тақвимига кўра, 15 ноябрь куни қизлар ўртасида яккалик баҳслар, 16 ноябрь йигитлар ўртасида яккалик баҳслар, 17 ноябрь куни қизлар ва йигитлар ўртасида жамоавий баҳслар ўтказилади.