Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил этилганига 80 йилдан ошди. Бироқ мана шу салкам бир асрлик фан тарихида олималаримиз ҳақида тўла маълумот берадиган манба мавжуд эмас эди.
Ваҳоланки, ўзбек илм-фани ўзининг шонли тарихига эга ва мана шу тарихни яратишда юртимиз олима аёлларининг ўрни беқиёс. Шу боис юртимиз олималари тўғрисида маълумот берадиган веб-сайт яратиш зарурати туғилди.
Ўзбекистон Фанлар академияси, Wonder Women халқаро ҳамжамияти ҳамкорлигида Осиё тараққиёт банки кўмаги асосида биринчи марта “Ўзбекистон олима аёллари” сайти "www.womeninscience.uz (https://www.womeninscience.uz/)" яратилди.
Сайтнинг асосий мақсади ўзбек илм-фанида ўзига хос мактаблар яратган олималарни, замонавий фанда янгиликлар қилаётган истеъдодли, илмли аёллар фаолиятини жаҳонга танитиш, шу билан бирга, мамлакатимиз фани ривожи учун ҳисса қўшиб келаётган ўтмиш ва ҳозирги замон олималаримизни бугунги кун қаҳрамонлари сифатида намойиш этишдир.
Сайтнинг биринчи қисмида тарихда ўз ўрнига эга бўлган олима аёллар Хадича Сулаймонова, Галина Пугаченкова, Мақсуда Хожанова сингари аёллар ҳаёти, илмий изланишлари киритилган, дейилади Фанлар академияси маълумотида.
Иккинчи қисми ҳозирда Фанлар академиясида фаолият юритаётган олималар ва беш нафар академик аёлларга бағишланган.
Сайтда физика-математика, кимё-биология ва тиббиёт, ижтимоий-гуманитар фанларда замонавий тадқиқотлар билан шуғулланаётган фан докторлари ва профессор олималарнинг ҳаёти, илмий фаолияти, ютуқлари тўғрисида маълумотлар мавжуд. Келгусида улар мазмун ва сон жиҳатдан янада бойитиб борилади.
Қисқа қилиб айтганда, бу сайт олималаримиз ва уларнинг сермаҳсул изланишларини дунёга намойиш этиб боради.