Бугунги сайловчи эртанги кунига бефарқ, фарзандию, қариндош уруғларининг келажаги билан қизиқмайдиган, ҳаттоки сайловларда ўзи танлаган депутатини танимайдиган сайловчи эмас. Бугунги сайловчи учун биринчи галда натижа, ўртага қўйилган муаммолар ечими, ҳуқуқ ва манфаатларининг қонуний муҳофазасидир.
“Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2024 йилги ҳисоботи ҳамда 2025 йилги Иш режаси муҳокама этилган тадбирда сайловчи – электорат ишончини мустаҳкамлаш асосий вазифа экани қайта-қайта таъкидлангани бежиз эмас.
Очиқ мулоқотда айрим ҳудудларда ўтказилаётган тадбирларнинг аксарияти ҳисобот учунгина ташкил қилинаётганидан тортиб, уларда партиянинг даҳлдорлиги сезилмаётганига оид эътирозларгача билдирилди.
Бундан ташқари, аксарият ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилмагани, 2024 йилда амалга оширилган ишлар етарлича таҳлил қилинмагани, тадбирлар ва рақамли кўрсаткичларни юзаки санаб ўтиш билан чекланилгани таъкидлаб ўтилди. Ва, 2025 йилда сонга эмас, сифатга, самарага, энг асосийси сиёсий мазмунига эътибор қаратиш лозимлигига оид тавсиялар берилди.
Шу ўринда “Аёллар қаноти”нинг айрим лойиҳалари ижобий баҳоланганини айтиш жоиз. Хусусан, ҳудудлардаги муаммоларни аниқлаш ва уларни депутатлик бирлашмалари билан ҳамкорликда бартараф этишга қаратилган “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида.
2024 йилда 20 030 та оиладаги хотин-қизларга тааллуқли бўлган 13 731 та масала ижобий ҳал этилгани, аҳоли билан “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2024 йилда 4609 та “Сайёр қабул” ўтказилиб, фуқаролар томонидан билдирилган 9081 та масаладан 7618 таси ижобий ечим топгани яхши кўрсаткич сифатида тилга олинди.
Бу рақамларга бошқа тарафдан қаралса, 3120 нафар хотин-қиз бандлиги таъминлангани, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган 822 нафар опа-сингилларимизга кредит олишда ёрдам берилгани, 2864 нафар ишсиз аёллар, қизларга эса “Устоз-шогирд” анъанаси асосида иш топиб берилгани, 4956 нафар фуқарога соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалаларда ёрдам кўрсатилгани, 792 нафар аёлга уй-жой, ер-мулк билан боғлиқ масалаларда ёрдам берилиб, 1177 та масала депутатлар назоратига олингани ойдинлашди.
Маълумки, халқимизнинг азалий қадрияти саналган “Устоз-шогирд” анъанасини ривожлантириш, хотин-қизларни бепул касб-ҳунарга ўргатишга қаратилган “Хизмат-беминнат” лойиҳаси “Аёллар қаноти”нинг асосий лойиҳаларидан саналади.
2023 йилда мазкур лойиҳа доирасида 498 та ўқув курси ташкил қилиниб, уларга 2572 нафар хотин-қизлар жалб этилган бўлса, 2024 йилда ўқув курслари сони 541 тага, тикувчилик, тўқувчилик, зардўзлик, гиламдўзлик, миллий қўғирчоқлар ясаш, пазандачилик, карвинг, қандолатчилик, миллий таомлар тайёрлаш, сартарошлик, ҳамширалик, дизайнерлик, наққошлик каби касб-ҳунарларга бепул ўқитилганлар сони 2777 нафарга етди. Умумий фонда бу кўрсаткичлар ижобий хулоса бериши мумкин, албатта.
Аммо ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда ўтган йили Қорақалпоғистонда бор-йўғи 5 та (қамраб олинган хотин-қизлар сони 33 нафар), Жиззах вилоятида 6 та (қамраб олинганлар 32 нафар), Сурхондарёда 9 та (53 нафар) ўқув курслари ташкил этилган, холос. 2024 йилда Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар ўтказилиб, иш ҳажми ортган бўлса-да, Фарғона вилоятида 77 та ўқув маркази очилган ва уларга 675 нафар касби, ҳунари, даромади бўлмаган аёллар жалб қилинган.
Партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ҳамда унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Фракциясининг янги йилга мўлжалланган қўшма Иш режасида оила институтини янада мустаҳкамлаш, хотин-қизларга муносиб шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган “xotin-qizlar.uz” платформаси фаолиятини жонлантириш, унинг негизида “Банд бўлмаган аёллар ва қизлар” модулини яратиш, меҳнат жамоаларида хотин-қизлар ва эркаклар тенглигини таъминлашга оид таълимни ривожлантириш, мослашувчан иш вақтини жорий қилиш, энг асосийси, аёлларнинг оилада кўпроқ бўлишлари учун шароитлар яратиш каби ниҳоятда долзарб вазифалар киритилгани “Аёллар қаноти”дан ҳам, аёл депутатларимиздан ҳам ўта фаолликни талаб этади.
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада кучайтириш, миллий қадриятларга асосланган тенгликни таъминлашга қаратилган бундай ҳаракатлар мамлакатимиздаги иқтисодий ўсишни, ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади, албатта.