"Миллий тикланиш" демократик партияси раҳбарияти подкастимизни маъқул кўриб, қўллаб-қувватлаш таклифини билдирди. Бугун ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладик.
Qurultoy'ни очганимизда шунчаки подкаст бўлиб қолмай, каттароқ ишлар қилайлик, олимларнинг фикрини керакли инстанцияларга етказайлик, деган ният қилгандик.
Фақат суҳбат қурмай, тадқиқотларни чоп этиш, ноёб осори атиқаларни тўплаш ишларига ҳам ёрдам бериш ниятимиз бор эди. Шу томон дастлабки қадамларни ташлаяпмиз.
Фақат суҳбат қурмай, тадқиқотларни чоп этиш, ноёб осори атиқаларни тўплаш ишларига ҳам ёрдам бериш ниятимиз бор эди. Шу томон дастлабки қадамларни ташлаяпмиз.
Режаларимиз кўп, секин очиқлаб бораверамиз, амалга ошса, жуда чиройли ишлар бўлади.