«Миробод»ликлар ўз депутатларини кутишган экан!

«Миробод»ликлар ўз депутатларини кутишган экан!

Белгиланган тартибга кўра, энди депутатлар ҳар ойнинг охирги ҳафтасида жойларга чиқиб, ўз сайловчилари билан учрашмоқдалар...
Сайловчиларнинг фикрича, ўрнатилган янги тартиб сайловчи ва депутат ўртасидаги “масофа”ни кескин қисқартирмоқда.

Асосий учрашув ва мулоқотлар 83-мактаб, 1-сонли оилавий поликлиника, 4-сонли туғруқ мажмуаси ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи цехда ташкил этилди. 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Отабек Жиянбоевнинг айтишича, навбатдаги ўрганишларда тилга олинган муаммолар «Лолазор» маҳалласи, Миробод кўчаси 27, 33 ва 27/10-уйлар орасидаги бўш майдонни ободонлаштириб, дам олиш масканига айлантириш, «Миробод» ва “Янги Миробод” маҳаллаларида болалар учун футбол, волейбол ва теннис майдонлари йўқлиги, «Нукус» кўчасидаги  88/1 уйда жойлашган «Миробод» маҳалласи биносига туташ ерда бўш ер бўлса-да, ундан самарали фойдаланилмаётгани, аҳолининг фикрича, ушбу ҳудудда спорт майдончалари қурилса, мақсадга мувофиқ бўлиши билан боғлиқ масалалар қизғин муҳокама қилинган. Хусусан, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Аҳмедов, ИИОФМБ бошлиғи подполковник Отабек Ходжаев ҳамда маҳалла еттилиги аъзолари ҳам ушбу масалалар бежиз кўтарилмаганига гувоҳ бўлишди. 

Сайёр қабулда шунингдек, фуқаро Гуллола Ашурова йиллар давомида  парвариш қилган беъмор онаси вафот этгач, уй-жойини хатлаб оломаётгани, фуқаро Раъно опа эса 16 ёшли қизига доимий яшаш жойи бўлмагани сабаб фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат беришмаётгани, фуқаро Наша Никитина эса Республика ихтисослаштирилган ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказидан даволаниши учун ордер олишда қийналаётганини айтиб, депутатдан ёрдам сўради. 

1-сонли оилавий поликлиникага ташриф чоғида эса бир қатор аппаратураларга эҳтиёж  борлиги аниқланди. 
83-мактабда ўқувчилар учун яхши шароитлар яратилган бўлса-да, мактаб кутубхонасига «Жадидлар» китоби тўплами етишмаётгани таъкидланди.

Депутат эса ушбу масалалар қатъий назоратга олиниб, ижрога йўналтирилишини билдирди.

«ДEПУТАТ ВА МАҲАЛЛА»

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати  Отабек Жиянбаев ўзи сайланган ҳудудда бўлиб муаммоларни ўрганди.  
Депутат  Миробод туман Прокурори Бобур Абдуллаев, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтияр Ахмедов  ва маҳалла еттилиги фаоллари иштирокида «Олтинкўл»маҳалласида  куни кеча юз берган жиноятчилик муҳокамаси ўтказилди.

Маҳаллада жиноятлар сони нисбатан кўпайгани таъкидланди.  Юз бериш сабаб ва омиллари бўйича фикрлар алмашилди. Жиноятчиликлар юз беришига қарши жиддий чоралар кўриш масаласи ҳам кун тартибидаги биринчи масала эканлиги таъкидланди. 
Жиноятчиликни олдинми олиш мақсадида маҳалланинг ички кўчаларига ҳам видеокузатув камераларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.

Масъуллар 4-сонли туғруқхонада амалга оширилаётган навбатдаги таъмирлаш ишлари юзасидан ҳам ўрганишлар олиб бордилар. Бошланган таъмирлаш ишлари қисқа фурсатда сифатли якунига етказилиши масаласи кўрилди.