Айрим манбаларда қайд этилишича, дунёда жами 40 мингга яқин турли ҳажмдаги аэропортлар бўлиб, йилдан-йилга улар ҳазрати йўловчига қулай бўлиши учун “куч” синашмоқдалар.
Масалан, ўтган йилги рейтингда Саудия Арабистонидаги Riyod King Khalid халқаро аэропорти биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Перу пойтахти Лимадаги Jorge Chávez аэропорти иккинчи, Мексикадаги Jorge Chávez халқаро аэропорти эса учинчи ўринни эгаллаган.
Кейинги йилларда Янги Ўзбекистоннинг 12 та аэропортида ҳам мижозларга қулай бўлсин учун жиддий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ҳатто хусусий авиакомпанияларга асос солиняпти.
Аммо айрим йўловчилар, ҳатто хорижлик сайёҳларнинг ҳам бугунги аэропортларимизда асосан хориж мусиқасию, тароналари янграётганига таажжубланаётганларини эшитамиз. Мабодо кутиш залида бирор соат қолиб кетсангиз борми, айрим мусиқалар 2-3 марта такрорланаётганига ҳам гувоҳ бўласиз.
Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади?
Бир кунда юзлаб-минглаб одамларга хизмат кўрсатадиган аэропортларимизда миллий мусиқаларимизни қўйишнинг иложи йўқми?
Маълумки, вокзал ва аэропортлар бу ҳар қандай давлатнинг остонаси, таъбир жоиз бўлса, ташриф қоғози саналади. Аэропортлардаги қулайлик, хушмуомала ва самимий муҳит ҳукмронлиги эса ҳали мамлакатга қадам қўймаган инсонни ҳам шу юртга меҳр қўйишга ундайди.
Миллий куй, қўшиқлар эса меҳмонга маҳаллий аҳоли ҳақида ўзига хос маълумот етказади. Шундан келиб чиқиб айтмоқчимизки, аэропортларимизда миллий мусиқалар янграши, биз ёшлар учун ҳам катта масъулиятдир. Бу нафақат тақдим этилаётган хизматни яхшилайди, балки маданиятимизни асраш ва ривожлантиришга ҳам хизмат қилади деб ўйлайман.
Аммо, афсуски, бу жиҳат негадир мутасаддилар эътиборидан четда қолаётир...