Интернетда бир ҳикояни ўқиб қолдим. Ишонинг кун бўйи ўзимдан, фитратимдан хафа бўлиб юрдим. Шунинг учун ҳам бугунги куннинг энг долзарб мавзусига мос бўлган ушбу ҳаётий воқеани сизлар билан бўлишгим келди.
9 даража совуқда 4,8 километр йўлни пиёда босиб ўтган 8 ёшли мактаб ўқувчисининг ҳикояси...
Ванг Фуман исмли болакай жуда камбағал оиладан бўлгани учун ҳам ўқишни қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. У ҳар куни мактабга деярли 5 километр пиёда юриб боради. Маълум бўлишича, ўша куни эрталаб ҳаво ҳарорати 30 дақиқа ичида 9 даражага тушиб кетган, аммо бола бош кийимсиз ва енгил куртка кийган ҳолда 4,8 километр пиёда юриб борган.
Шу куни унинг мактабида имтиҳон бўлиши керак эди. Бола имтиҳонга улгуриб, 100дан 99 баллни қўлга киритади. Вангнинг ўқитувчиси музлаб қолса-да, имтиҳонга улгуриб, қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчисини шу ҳолида суратга олиб, ижтимоий тармоққа жойлайди. Ва, сурат Интернет фойдаланувчиларини бефарқ қолдирмади, улар бир неча кун ичида 3 миллион юань (450 минг АҚШ доллар)дан ортиқроқ пул йиғишди.
Йиғилган пул мактабларни иситиш, бола яшайдиган Юванг провинциясининг камбағал болалари учун иситиш мосламалари ва иссиқ кийим-кечак сотиб олишга етди. Вангнинг мактаби эса лаборатория ва компьютер синфлари билан жиҳозлаб берилди.
Шунингдек, йиғилган маблағга мактабга узоқдан қатнайдиган Ванг сингари болалар учун иссиқ ётоқхона қуриб берилди. Мактабнинг маблағи кам бўлгани учун Хитойнинг чекка провинцияларидаги мактабларида ҳам иситишга шароит йўқ, шу сабабли синфлар иситилмайди, болалар дарсда устки кийимда ўтиришади.
Ванг Фуман эса бувиси ва синглиси билан жуда ёмон аҳволда яшайди. Унинг ҳатто иссиқ кийимга пули етарли эмас эди. Боз устига бола сурункали гипотермиядан азият чекар, бу доимий совуқдан келиб чиққан иссиқлик етишмовчилиги касалидир. Бундан унинг қўллари шишиб, бармоқлари ўзига итоат қилмай қўяди.
Машҳур бўлиб кетган бола ўз интервьюсида камбағал болаларни совуқдан қутқариш учун пул йиғишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва улғайгач, ҳамманинг ҳақини қайтаришга ваъда беради...
Биз кўпинча, бугунги ёшлар иродасиз, қийинчиликларга дош беришолмайди, дея кўп гапирамиз. Ёшлик пайтимни эсладим ва бирон марта ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли ота-онам мени мактабдан олиб қолишганини эслай олмадим. Мактабда дарс берган устозим билан ҳозир ҳам ёзишиб турамиз. У бугун ота-оналарнинг ҳаво совуқ деб фарзандларини мактабга жўнатмаслик ҳоллари кўпайганидан шикоят қилади.
Агарда, ҳар бир она ўз боласини меъёридан ошиқ авайласа, уларни ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлардан ҳимоя қилса, эртага бизнинг келажагимиз иродасиз ва ҳаётий зарбаларга тез таслим бўлиб улғаядиган ожиз фарзандлар қўлида қолмайдими?!
Аслида, ҳаётимиздаги бундай ҳолатлардан чиқишнинг ягона йўли илм олиш, дея уқтиришимиз уларни кўпроқ илм олишга чорлашимиз уларга кўпроқ фойда келтирмайдими? Бунга Вангнинг ҳикояси бир мисол, холос!