Маълумки, юртимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, мазкур соҳага Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш ва қўшимча ресурсларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2025 йилги Давлат бюджети лойиҳасида ҳам бюджет харажатларининг 52 фоизи ёки 178 трлн. сўми ижтимоий соҳа харажатларини ташкил этмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан 2025 йилги Давлат бюджетига оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинар экан, депутатлар бюджет сиёсатида аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди.
Ижтимоий ҳимояга ажратилаётган маблағларнинг манзиллилигини кучайтириш ва самарадорлигини таъминлаш, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни ҳар йилги инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириб борилиши халқ вакиллари томонидан ижобий баҳоланди.
Қайд этилганидек, Давлат бюджети лойиҳасида кам таъминланган оилаларга “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали тўланадиган нафақалар бўйича амалдаги мезонларини такомиллаштириш ва нафақаларнинг манзиллилигини оширишга доир ишларни давом эттириш режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, Пенсия жамғармасига пенсия ва бошқа тўловларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш мақсадида жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни (етишмовчиликни) қоплаш учун давлат бюджетидан 18,5 трлн. сўм трансферт маблағлари йўналтирилиши кўзда тутилгани, 2025 йил якунига қадар эса 4,3 миллион пенсия олувчилар ва ўртача пенсия миқдори 1 645,2 минг сўмни ташкил этиши кутилаётгани алоҳида эътироф этилди.