Олий Мажлис Сенатига Венгрия давлат аудит идораси раиси Ласло Виндиш бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда Ласло Виндиш Ўзбекистондаги ислоҳотлар, яқин қўшничилик ҳамда халқаро даражадаги очиқ ва прагматик ташқи сиёсатни эътироф этди.

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп йиллик дўстлик ва биродарлик алоқаларига ҳамда икки халқ ўртасидаги муносабатларнинг тарихий аҳамиятига тўхталиб ўтилди.
Икки давлат етакчиларининг саъй-ҳаракатлари билан ривожланиб бораётган стратегик муносабатлар ва уларнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, савдо, иқтисодиёт ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйиш, шунингдек, ҳар икки давлатнинг ҳудудлари ўртасида мулоқотларни янада фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат даражасидаги вазифалар ижро этилишини назорат қилиш масаласида тажриба алмашиш ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва белгиланган ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.