ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг 24 - қишки сессияси Вена шаҳри (Австрия)да бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси таркибида Сенат аъзоси Гулнора Маруфова ҳам иштирок этди.
Тадбирда 51 давлатдан 240 дан ортиқ парламент аъзоси ҳам қатнашди. Парламент ассамблеясининг йиғилишларида асосий эътибор парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, экология, энергетика ва барқарор ривожланиш масалаларига қаратилди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари мамлакатимизда “яшил” иқтисодиётни фаол ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини интеграция қилиш бўйича стратегик истиқболларга бағишланган маъруза билан сўзга чиқди. Шунингдек, экологик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ қадамлар ва ташаббуслар билдирилди.
Ассамблеянинг иккинчи куни Олий Мажлис делегацияси аъзоларининг чиқишларида Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайлови мамлакатнинг сиёсий ривожланишида муҳим қадам бўлгани таъкидланди. Шунингдек, халқаро ташкилотларнинг, шу жумладан, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегациясининг ушбу сиёсий тадбирда халқаро кузатувчи бўлиб иштирок этгани ушбу сайловнинг муҳимлиги ва шаффофлигини кўрсатгани қайд этилди.
Қишки сессия чоғида Ўзбекистон делегацияси аъзолари Марказий Осиё мамлакатлари делегациялари ва ЕХҲТнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан бирга давра суҳбатида иштирок этди ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.