Давлатимиз раҳбари иштирокида ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаш йиғилишида халқимиз манфаати йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ бўлаётган иллатга қарши нафақат давлат идоралари, нодавлат ташкилотлар, балки бутун жамоатчилик бирга курашиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Президентимиз айтганидек, бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши керак.
Чунки бу иллат ҳар қандай давлатнинг обрў-эътиборига путур етказиши билан бирга ҳокимият ва бошқарув асосларини емиради. Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига даҳл қилади.
Тўғри, кейинги йилларда бу иллат пайини қирқишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилди. Янги қонунлар қабул қилиниб, амалдагиларига қўшимчалар киритиляпти. Парламент палаталарида масъул қўмиталар, Миллий кенгаш ва Агентлик ташкил қилинди.
Натижалар ҳам шунга яраша бўляпти: юртимизнинг “Transparency International” халқаро нодавлат ташкилотининг тегишли индексидаги ўрни йилдан йилган яхшиланмоқда. Айни пайтда 180 та давлат орасида 121-ўринни эгаллаб турибмиз. 2030 йилгача эса рейтингдаги ўрнимизни камида 50 поғонага яхшилаш мақсад қилинган.
Шу нуқтаи назардан ҳам давлатимиз раҳбари йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш бўйича конвенция талабларини мониторинг қилишга нодавлат ташкилотларни ҳам кенг жалб этиш муҳим эканини таъкидлаб, бу жараённи қўллаб-қувватлашга ҳар йили 10 миллиард сўмдан маблағ ажратилишини маълум қилдилар. Ушбу ташаббус айтиш мумкинки, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва коррупцияга қарши лойиҳаларни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Алоҳида таъкидламоқчиман: йиғилишда маҳаллий кенгаш депутатлари зиммасига ҳам катта масъулият ва вазифалар юклатилди. Энди халқ вакили сифатида сайловчиларимизга бу иллатнинг нафақат давлатимиз тараққиётига, ҳатто фарзандларимиз келажагига таҳдиди ҳақида ҳам гапириб бераман.
Айниқса, бу жараёнда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратишимиз кераклигини тушундим. Ҳар биримиз ота-она сифатида фарзандларимизга болаликдан тўғри тарбия бериб, ҳалоллик, тўғри сўзлик нималигини ўргатишимиз, улар онгига эзгу қадриятларимизни сингдиришимиз керак экан.
Бир сўз билан айтганда, “Коррупция – келажакка таҳдид” деган ғоя асосида Янги Ўзбекистон ёшлари қалбидан жой оладиган тизим яратишимиз лозим бўлади.
Шу маънода, эндиги вазифа Юртбошимиз тавсияларини ҳаётимизга татбиқ этиб, бу жирканч иллатнинг илдизини қирқиш ва унга бутунлай барҳам беришдан иборат бўлади.