Биржада суюлтирилган газ нархи арзонлашда давом этмоқда

Биржада суюлтирилган газ нархи арзонлашда давом этмоқда

8 ноябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра, суюлтирилган газнинг нархи ноябрь ойининг бошларига нисбатан 14%га пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 724 минг сўмни ташкил этди (бир литр учун ўртача 5 520 сўм).

Бу, ўз навбатида, биржада суюлтирилган газ нархи сентябрь ойида қайд этилган ўртача нарх (бир тоннаси учун 8 800 минг сўм)дан ҳам паст даражага тушганлигини англатади.

Сўнгги кунларда биржага қўйилаётган суюлтирилган газнинг ҳажми ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, октябрь ойида биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябрь ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етмоқда, яъни ўртача 25%га ўсган.

Шу билан бирга, биржа савдоларига қўйилаётган АИ-80 маркали автомобиль бензин ҳажмини ортиши ҳам кутилмоқда.