Ўзбекистон Республикаси Президенти “Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳужжатни имзолади.
Унга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
нодавлат таълим ташкилотлари томонидан педагогик фаолиятни доимий асосда амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга "А-2" ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;
давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома беришда ундириладиган йиғим миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан бир бараваригача камайтирилади;
нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог ходимлари малакасини оширишни А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, педагогик маҳорат марказлари ҳамда белгиланган тартибда шакллантириладиган реестрга киритилган нодавлат малака ошириш ташкилотларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тартиби жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 июлдаги "Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-236-сон қарорининг 5-банди "г" кичик бандида белгиланган тўловлар (муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўлов) нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини қуриш лойиҳаларига татбиқ этилмайди.