Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган, Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси (IDO)да Б1 даража йўналишида олтин медаль олган Райёна Иброҳимова 56 млн 250 минг сўм, унинг устози Муқаддасхон Қосимова 18 млн 750 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Маълумот учун: мазкур олимпиада халқаро тан олинган 5 та нуфузли фан олимпиадаси (IMO, IBO, ICHO, IPhO, IOI) сафига кирмайди. Бироқ жорий йилдан бошлаб, ушбу олимпиада ҳам тақдирланадиган халқаро ёндош олимпиадалар рўйхатига қўшилди ва ғолиблар пул мукофоти билан тақдирланадиган бўлди.
Манба
Манба