Халқаро экспертларнинг фикрича, 2019 йилдан бери Ўзбекистон раҳбарининг 30 дан ортиқ таклифлари Туркий тилли давлатлар ташкилоти томонидан алоҳида инобатга олиниб, амалиётга жорий қилинмоқда.
Хусусан, 2022 йилнинг 10-11 ноябрь кунлари янги ном олган Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммитида ҳам кўплаб экспертлар томонидан Ўзбекистон ташаббуслари алоҳида эътироф этилди.
Қайд этиш жоизки, айнан ўша йили дунёда геосиёсий кескинлик таранглашган, давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч дарз кетган пайтда бир оила бўлиб вужудга келаётган умумий муаммоларга нисбатан биргаликда ечимлар топиб, ҳаракат қилиш жуда муҳим эди.
Шу боис, Самарқанд саммити якунида 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Туркий давлатлар ташкилоти стратегияси қабул қилинди. Ушбу ҳужжат туркий мамлакатларнинг “Туркий нигоҳ – 2040” концепциясини амалга ошириш бўйича биринчи йўл харитаси ҳам бўлди.
Энг асосийси, ТДТ билан ҳамкорлик Ўзбекистон манфаатларига ҳам тўла жавоб беради. Ташкилот фаолиятининг илк йилларида асосан маданият ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликка эътибор берилган бўлса, бугун ўзаро ҳамкорлик бошқа йўналишларни ҳам қамраб олмоқда. Айниқса, транспорт-логистика, рақамлаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик, хавфсизлик масалларига алоҳида аҳамият қаратиляпти.
Қувонарлиси кейинги йилларда ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги экспорт-импорт операциялари ҳажми йилига 45 миллиард доллардан ошаётгани таъкидланяпти.
Жумладан, транскаспий халқаро коридорининг аҳамияти бугун ҳар доимгидан ҳам муҳим аҳамият касб этяпти. Барча аъзо давлатларнинг ушбу транспорт йўлаги орқали ташқи савдо юкларини ташиш ҳажмини ошириш, нафақат ТДТ давлатларининг ўзаро товар айланмасининг кўпайишига, балки Европа ва жаҳон бозорларига чиқиш имкониятини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 5-6 ноябрь кунлари Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисидаги иштироки кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришда янги имкониятлар эшигини очди, дейиш мумкин.
Ушбу саммитда давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар туркий дунё тараққиёти ва фаровонлиги йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги мазмун билан тўлдириб, туркий дунё равнақини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшиши таъкидланяпти.
Мамлакатимиз раҳбари нутқида транспорт коридорларидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, ўрта коридор бўйлаб транзит тарифларини мақбуллаштириш, чегаралардан ўтиш жараёнларини соддалаштириш, замонавий логистика тизимлари ва қўшма операторларни яратиш умумий манфаатларимизга тўла жавоб бериши қайд этилди.
Бу борада ташкилот доирасидаги ташувларда электрон ҳужжатлар айланмасига ўтиш ва уларни ўзаро тан олиш бўйича кўп томонлама битим имзоланиши фойдали экани билдирилди. Бундай долзарб масалаларни бизнес вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилиш мақсадида Туркий давлатлар логистика марказлари ва юк ташувчилари альянси билан ҳамкорликда Халқаро логистика конференциясини ўтказиш таклиф этилгани кўпчилик таҳлилчилар эътиборини тортди.
Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини бош масала деб биладиган “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам ўз ғоя ва мақсадларидан келиб чиқиб, туркий дунё билан алоқаларни янада кучайтиришни, ҳамда анъанавий шериклар билан манфаатли алоқаларни давом эттириш, уларнинг сафини муттасил ошириб боришни доимо қўллаб-қувватлайди.
Шундан келиб чиқиб, 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуримизда туркий тилли давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрганишга қаратилган тадқиқотларни амалга ошириш, Тошкент туркий халқлар тарихини ўрганиш халқаро тадқиқот марказини ташкил қилиш, туркий дунё ва Марказий Осиё телеканалларини яратиш орқали қардош халқлар ўртасида бирдамлик маданиятини тарғиб этиш каби таклиф ва ташаббуслар илгари сурилган.
Албатта, бу таклифларнинг ижроси ҳам туркий дунё давлатлари ўртасидаги маданий ва гуманитар йўналишлардаги алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.