Бу ғоялар давлат раҳбарининг ҳам устувор ғояларидир

Бу ғоялар давлат раҳбарининг ҳам устувор ғояларидир


Бугунга келиб инсоният маданиятию, маънавиятига бўлган таҳдид кучаяётгани гувоҳ бўляпмиз. Бу таҳдидлар қудратли кучлар қўлида экан, уларга фақат маданият ва маънавият орқалигина қарши туришимиз мумкин, холос. 

Янги сайловолди дастуримизда инсон маданиятини асраш устувор вазифалардан бири сифатида белгилангани ҳам шундан деб  Чунки ҳар қандай миллат маданиятини акс эттирувчи омиллар бу қадриятлар, урф-одат ва анъаналар ҳисобланади. Шу боис ҳам партиямизнинг кейинги фаолиятини ижобий маънода радикал бўлишини хоҳлардим. Айниқса, давлат тили масаласида. 

Бугун тан олишимиз керак, жамиятимизда тилимизга бўлган эътибор талаб даражасида эмас. Ҳатто айрим давраларда бошқа миллат вакиллари бўлмаса ҳам бошқа тилда сўзлашишни шараф биладиганлар тобора кўпайиб боряпти. Энг ёмони, бунга ҳеч ким эътироз ҳам билдирмаяптшарт.

Шу билан бирга бу фақат “Миллий тикланиш” партиясининг вазифаси бўлиб қолмаслиги ҳам керак. Яъни, бу бутун жамиятнинг иши бўлиши лозим ва шундагина мақсадларимизга тезроқ  эришамиз. 

Сайловолди дастури билан танишиб, шуни фахр билан айта оламанки, унда илгари сурилаётган ғоялар Давлат раҳбарининг ҳам устувор ғоялари ҳисобланади. Демак, партиямизнинг “Қадриятларга таянган тараққиёт” ғояси ҳаётийлигини таъминлашда ҳар биримиз қанот бўлишимиз лозим. Имкониятдан фойдаланиб, барча партиядошларимизни ана шундай эзгу мақсадларимиз йўлида бир бўлиб ҳаракат қилишга чақираман.