Методика ўзгармаса, таълим сифати ҳам, мазмуни ҳам, муҳит ҳам ўзгармайди!
Ёдингизда бўлса, 2020 йилнинг 30 октябрида таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда Президентимиз мактаб директорлари ва муаллимларга кўп нарса боғлиқ эканини, айнан улар қишлоқ ва шаҳарларда таълим-тарбия, маданият ва маънавият тарқатадиган фидойи кишилар эканлигини таъкидлаган эдилар. Шунингдек, ўша йиғилишда мактаблар нафақат таълим маскани, балки маҳалланинг маданий, интеллектуал маркази бўлиши зарурлигига алоҳида урғу берилган эди.