Пекинга қўшимча рейс йўлга қўйилади

Пекинга қўшимча рейс йўлга қўйилади

1 ноябрдан Тошкент-Пекин-Тошкент йўналиши бўйича рейслар сони ҳафтасига 4 тагача кўпайтирилади.  Сешанба, пайшанба ва шанба кунларидан ташқари рейслар жума кунлари ҳам амалга оширилади.  

“Uzbekistan Airways” маълумотларига кўра, самолётлар Тошкентдан соат 13:40 да жўнайди ва Тошкент вақти билан соат 02:50 да қайтади.    

Пекин Хитой пойтахти бўлиб, уч минг йиллик тарихга эга. У нафақат замонавий бинолари, балки маҳобатли Тақиқланган шаҳар - Мин ва Цин сулолари давридаги император саройи каби қадимий меъморий ёдгорликлари билан машҳур. Яқинроқда улкан Тяньаньмэнь майдони қурилган бўлиб, у ерда Мао Цзэдун мақбараси ҳамда экспозицияси мамлакат тарихи ва маданиятига бағишланган Хитой Миллий музейи жойлашган.