“Миллий тикланиш”га ёзадилар
Сирдарё туманидаги “Ширин” МФЙнинг 50 фуқароси имзо чеккан мактубдан парча:
“Айни кунда туманимизда 38 та маҳалла бўлиб, “Ширин” энг янги ташкил этилган маҳаллалардан бири. Тўғриси ҳозир биз яшаётган маҳалла туман марказидан анча олисда жойлашган. Ҳамма гап шундаки, бу ерда яшаётганимизга 10 йилдан ошган бўлса-да, ҳудудимизда биронта мактаб йўқ.
Болаларимиз қишнинг қаҳратонию, ёзнинг саратонида сумкасини қўлтиқлаб, 4-5 км йўл босиб, қўшни МФЙларда жойлашган 27,1,40-умумтаълим мактабларига қатнашади.
Энг ёмони, улар мактабга етиб боргунларича машиналар ўта серқатнов иккита катта кўчани кесиб ўтишади. Катта ёшдаги ўқувчиларку майли, бир иложини қилишар, лекин биринчи, иккинчи синф болалари 5 км га сумка кўтариб бориб, келгунча толиқиб қолишяпти.
Ушбу ҳолатга барҳам бериш, ҳудудимизда янги мактаб қуриб беришларини сўраб туман, вилоят ва ҳатто республика ташкилотларию, идораларга мурожаат қилдик. Ниҳоят, 2024 йилнинг баҳорида бизнинг ҳудудда мактаб қуриш учун давлат бюджетидан 12,5 млрд сўм маблағ ажратилди. Аммо… лекин…бироқ…
Кўп ўтмай ҳудудга мактаб қурилмайдиган бўлди. Совуқ хабарни эшитгач, сабабини сўраб Сирдарё туман ҳокимлигидаги масъулларга учрашсак, мактаб қуришга лойиқ жой йўқлигини айтишди.
Мантиқни қаранг, салкам 5 минг аҳоли яшайдиган, шунинг 864 нафари мактаб ўқувчиси бўлган ҳудудда мактаб қуришга ер топилмаганмиш…
Хуллас бюджетдан ажратилган маблағнинг 4 млрд сўми 27-умумтаълим мактабига, 8,5 млрд сўми 1-умумтаълим мактабига қўшимча бино қуриш учун “бўлиб берилди”. Болаларимиз эса ҳалигача 5 км узоқликдаги мактабга қатнашмоқда...”