Қаҳратонда қолган ўттиз бешинчи баҳор...
Эрта отасиз қолиб, рўзғорнинг оғир юки гарданига тушган Аъзам Аюб ўсмирлигиданоқ ҳаёт синовларида тобланди. Қора қозонни қайнатиш, онаси, жигарларининг қорнини тўқлаш уни оғир юмушларни бажаришга мажбур қилган бўлса-да, илм олишга иштиёқини йўқотмади. Ижодни севди, адолатни ёзишни, ҳақ гапни гапиришни танлади. Қалами унинг ягона қуроли, сўзи эса ягона тасаллиси эди. Аммо, афсуски...